22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:07
Жамият 👁 628

АМУДАРЁЛИКЛАР “РИЗҚИНИ СОТИБ РАВШАН ОЛМАЙДИЛАР” ЁКИ ҚУТИЛАРДАГИ ШАМЛАР ЎТМИШДА ҚОЛДИ

АМУДАРЁЛИКЛАР “РИЗҚИНИ СОТИБ РАВШАН ОЛМАЙДИЛАР” ЁКИ ҚУТИЛАРДАГИ ШАМЛАР ЎТМИШДА ҚОЛДИ

Болалигимизда уйимиздаги электр чироғи тез-тез ўчиб турар, баъзан кечки овқат пайтида, баъзан ўқитувчимиз берган уйга вазифаларимизни бажараётганимизда “лип” этиб чироқ ўчар, шунда опа-укалар барчамиз битта мойчироқ атрофида ўтириб, хирагина ёруғликда бир амаллаб дарсимизни тайёрлардик. Ота-оналаримиз эса бундай вазиятларнинг олдини олиш “йўли”ни қилишарди. “Йўл”и – боғимизда етиштирилган меваларни бозорга олиб бориб, сув текинга сотиш ва эвазига бир қути шам харид қилиш. Кейинги гал электр чироғимиз ўчганида онам раҳматлик: “мана, ризқингизни сотиб, равшан олиб бердик, мойчироқ – бизларга, равшан – сизларга”, дея шамларга ишора қилиб, ҳазиллашардилар.

Минг шукур, замон ўзгарди, электр чироғимиз ўчиб қолишининг олдини олиш “йўли”ни энди давлатнинг ўзи қилаётир. Халқимиз ҳатто электр энергиясидан самарали фойдаланиш орқали ўз ҳаётини яхши ва ижобий томонга ўзгартириб, фаровон ва обод, нурафшон хонадонларда яшаётир.

Айниқса, истеъмолчиларни, аҳоли хонадонларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар туфайли иссиқлик энергиясига эҳтиёж энг кўп бўладиган куз-қиш мавсумида бу борадаги ишларга эътибор янада кучайтирилади.

Биз ижодий гуруҳимиз билан янги йил байрами арафасида Амударё туман электр тармоқлари корхонаси томонидан куз-қиш мавсумини талафотларсиз ўтказиш мақсадида амалга оширилган ишларнинг бугунги ҳолати билан танишиш асносида бу борадаги ишлар кўнгилдагидай ташкил этилганининг гувоҳи бўлдик.

Хусусан, туманда электр энергияси билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларнинг ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилган. Тайёргарлик жараёнида 56 дона трансформатор пунктлари, 177,1 км узунликдаги ҳаво электр тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиб, 113 дона трансформатор пункти, 299,5 км узунликдаги ҳаво электр тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, Президентимизнинг 2024 йил 17 июль кунги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида имзолаган махсус қарори асосида туманимизда 15,6 км ҳаво тармоғи хамда 324 дона таянч устунларида реконструкция ишлари амалга оширилди.

Хусусан, Бештом маҳалласи ҳудудида 3,6 км замонавий СИП кабель тармоғи ва 61 дона темир-бетон таянч устунлари, Қаромон маҳалласи ҳудудида 3,7 км замонавий СИП кабель тармоғи ва 84 дона темир-бетон таянч устунлари, Бўз солма маҳалласи ҳудудида 3,7 км замонавий СИП кабель тармоғи ва 71 дона темир-бетон таянч устунлари, Амир Темур овули ҳудудида эса 4,5 км замонавий СИП кабель тармоғи ва 108 дона темир-бетон устунлари реконструкция қилинди.

Бундан ташқари, юқори кучланишли Манғит подстанциясидаги 16 минг кВА қувватли куч трансформатори 25 минг кВА қувватли куч трансформаторига, Қипчоқ подстанциясидаги 2 минг 500 кВА қувватли куч трансформатори 6 минг 300 кВА қувватли куч трансформаторига алмаштирилди. Тумандаги мавжуд подстанциялар ва электр энергияси узатиш ҳаво тармоқларида амалга оширилган реконструкция ва жорий таъмирлаш ишлари натижасида истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш имконияти юзага келди.

Муҳими, бугунги кунда амударёликлар “ризқини сотиб равшан олиш” фикридан тамоман йироқ, аксинча, электр энергияси ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали оилаларининг ризқ-насибаси янада зиёда бўлишини таъминлашаётгани қувонарли.

Бундан ҳам қувонарлиси, туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 2025 йилда фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 58 дона трансформатор пунктлари, 170,2 км узунликдаги ҳаво электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш, 162 дона трансформатор пункти, 460,5 км узунликдаги ҳаво электр тармоғида жорий таъмирлаш, 9 дона трансформатор пунктлари, 14,1 км узунликдаги ҳаво электр тармоқларида реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Демак, амударёликлар 2025 йилни янада чароғон, ранг-баранг, ёрқин чироқлар билан безатилган Янги йил арчаси атрофида шод-у хуррам кутиб оладилар ва... “фарзандлари ризқини сотиб, равшан олмайдилар”. Қутилардаги шамлар эса ўтмишда қолди.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026