12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:39
Сиёсат 👁 591

Амударёликлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишди

Амударёликлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишди

9 июль куни мамлакатимиз тарихидаги муҳим сиёсий жараён − муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Президентликка номзод сифатида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Махмудовалар кўрсатилган эди. Юртдошларимиз сайлов кунига қадар номзодларнинг Ўзбекистонни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган сайловолди дастури билан яқиндан танишиб, шу куни ўзлари муносиб деб билган номзодга озоз бердилар.

Овоз бериш жараёни Амударё туманидаги барча сайлов участкаларида ҳам уюшқоқлик билан бўлиб ўтди. Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган 91-сонли сайлов участкасида ҳам эрталабдан одам гавжум бўлди. Маҳалла фаоллари, кўча бошчилари ва нуронийларнинг сайлов кунигача жойларда олиб борган тарғибот ишлари натижасида аҳоли сайлов участкаларига келиб, овоз бериш жараёнида фаол иштирок этдилар.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳам мазкур сайлов участкасига ташриф буюриб, ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.

Овоз бериш жараёни Олмазор маҳалласи ҳудудида жойлашган 95-сонли сайлов участкасида ҳам юқори кайфиятда уюшқоқлик билан бўлиб ўтди. Сайлов кунига қадар мазкур сайлов участкаси ҳам бошқа сайлов участкалари сингари замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, зарур адабиёт ҳамда қўлланмалар билан тўлиқ таъминланиб, овоз бериш кабиналари ва қутилари сайловчилар учун тахт қилиб қўйилди. Юртдошларимиз ўзининг, фарзандларининг, яқинларининг келажагига бефарқ бўлмаган ҳолда энг муносиб номзодни танлаб, овоз беришди.

Беруний маҳалласи ҳудудида жойлашган 94-сонли сайлов участкасида ҳам овоз бериш жараёни эрталабки 8:00 дан бошланди. Ҳамюртларимизнинг кўпчилиги ўз оила аъзолари билан биргаликда сайлов участкасига келиб овоз бердилар. Ўз фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланган ҳар бир юртдошимиз Ватанимиз тақдирига бефарқ эмасликларини, ўзи танлаган номзодга овоз бериш орқали кўрсатишди.

Президент сайловида Хитой овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи сайловчилар 120-сонли сайлов участкасига бориб овоз бердилар. Овоз бериш жараёнларида сайловчилар учун барча шароитлар яратилди. Сиёсий партиялар вакиллари бўлган кузатувчилар ҳам зарур шароитлар билан таъминланди. Оқсоқоллар, кўча бошчилари, кўча сардорлари ва уларнинг оила аъзолари айниқса ўз фаоллигини кўрсатишди. Ҳар бир кўча бошчиси ўз кўчасида истиқомат қилувчи қўшнилари билан биргаликда келиб, ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз бердилар.

Шу куни Қиличбой овулида яшовчи ёшлар – Бунёд Худойбергенов ва Ирода Алимовалар оила қуришди. Ёш келин-куёвлар ўзлари рўйхатга олинган 106-сонли сайлов участкасига бориб, Президент сайловида иштирок этишди ва ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз бердилар.

Маҳалла фаоллари ёш оиланинг келажакда энг бахтли оилалардан бири бўлишларини, қураётган оиласи мустаҳкам бўлишларини тилаб дуо қилдилар ва ўзларининг оқ фотиҳаларини бердилар.

Имконияти чекланган, шифохонада даволанаётган, хизмат вазифасини бажараётган ва бошқа сабабларга кўра сайловга бора олмаган фуқароларнинг ҳам конституциявий ҳуқуқи таъминланди. Уларнинг шу пайтда бўлиб турган муассасаларига сайёр қутилар олиб борилиб, овоз бериш жараёни ташкил этилди.

Республикамиздаги барча жойларда бўлгани каби Амударё туманидаги 89-сонли сайлов участкасида ҳам соат 20:00да овоз бериш жараёни якунланди.

Шундан кейин участка сайлов комиссияси аъзолари томонидан кўчма ва стационар овоз бериш қутилари очилди. Комиссия аъзолари сайлов бюллетенларини санаб, якуний натижаларни округ сайлов комиссиясига етказдилар.

Фотима Эшимбетова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026