23.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
23.09.2026, 00:12
Жамият 👁 255

Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигига БОБОМИЗ ҚОЛДИРГАН МЕРОС

Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигига БОБОМИЗ  ҚОЛДИРГАН  МЕРОС

Кўҳна заминимизда қанчадан-қанча зиёлилар, буюк мутафаккирлар, алломалар, олим-у уламолар, шоир-у донолар дунёга келишган, ижод қилишган, она Ватанимиз довруғини жаҳонга танитган буюклар Ватанидир бу. Ана шундай Аллоҳ берган буюк аждодимиз – Беруний бобомиздир.

Президентимизнинг 2022 йил 25 августдаги Қарорига кўра, халқимиз минг йиллаб кутган орзу-армонлар амалга ошиши учун замин яратилди – буюк қомусий олим  Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги кенг нишонланадиган бўлди. Шунга асосан Беруний меросини ўрганиш бўйича халқаро йўналиш белгиланиб, 2023 йил охиригача  Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида Абу Райҳон Беруний мажмуаси қурилиши, аллома илмий-ижодий меросига мансуб қўлёзма ва бошқа маданий бойликлар реставрация қилиниши, ўқувчилар ўртасида Хоразм вилоятида тегишли фан бўйича халқаро фан олимпиадаси  ўтказилиши, шунингдек, Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилиши  каби муҳим жараёнлар илм ва ижод аҳли томонидан  мамнунлик, фахр-у ифтихор билан кутиб олинди.

Кечагидек эсимда, 90-йилларнинг бошида Беруний туман газетасида фаолият юритаётган кезларим эди. Шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини айланиш мақсадида шундоққина марказдаги Беруний хиёбонида бўлдик. Аллома бюстини зиёрат қилиб, ўзининг бетимсол билими билан дунёни лол қолдирган олим туғилиб-ўсган Кат қалъасида  унинг ҳаёти ва ижодини акс эттирувчи бирорта жўяли нарса топа олмадим. Билим масканларида ҳам асарлари, экспонатларига кўзим тушмади. Ёшлар деярли олим ҳақида билимга эга эмас эди. Ўша давр учун бу, албатта, табиий ҳолат. Ёшларда айб йўқ. Айб тоталитар тузумда, мустамлакачилик замонида. Қани эди, олимнинг киндик қони томган гўшасида  мўъжазгина музей бўлса-ю, Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб турса, мангуга... мангуликка дахлдор фахримиз ҳақида... деб орзуладим.

Бу ҳақда “Ўзбекистон овози” газетасида каттагина чиқиш қилдим. Йиллар ўтди, фарзандлик бурчим янглиғ бу орзу кўнглимнинг туб-тубида қолиб кетди, унутилди.

Бугун эса Президентимиз томонидан қабул қилинган Қарор  менинг олис хотирамни уйғотди. Беруний бобомизга бўлган ҳурмат-эътиборни янада оширди. Беруний аниқ ва табиий фанларга оид 182 та асарини бизга мерос қилиб қолдирган. Унинг 18 таси астрономия, 15 таси география, 5 таси астрономик ускуналар ва улардан фойдаланиш, 4 таси ёруғлик нурини кузатишга, 5 таси вақтни ҳисоблаш ва аниқлашга, 5 таси юлдузларга, 7 таси астрологияга, 14 таси оптика фанига оид асарлар бўлган. Қизиғи шундаки, бу асарларнинг 30 га яқини бизгача етиб келган. Асарларининг асл қўлёзма нусхалари турли чет эл кутубхоналарида, жумладан Теҳрон ва Туркия кутубхоналарида сақланмоқда. Алломанинг 300 га яқин қўлёзмаси Туркиянинг Сулаймония кутубхонасида мавжуд. Унинг машҳур  “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Ҳиндистон” асарларини бугун кўпчилик яхши билишади. Беруний ернинг шар шаклида эканлигини исботлаб берган биринчи олимдир. У “Ҳиндистон” асарида  "Қуёш кўринмай қолишининг сабаби ернинг юмалоқлигидадир. Агар ер юмалоқ бўлмаганда ёз ва қишда кун ва тун ҳар хил бўлмас эди. Ернинг чораги маъмурадир. Маъмурани ғарб ва шарқ томонидан Атлантика ва Тинч океани ўраб турибди. Бу океан ернинг обод қисмини денгизлардан, нариги томондан ғарб ва шарқдан ажратиб турибди" деб ёзган. Алломанинг бу фикрлари XV асрдан бошлаб юзага келган буюк географик кашфиётларга асос солган.

Бобокалонимиз Американи кашф этган сайёҳ Христофор Колумбдан 450 йил бурун  Колумбия деб ном берган оролни ўзининг “Ҳиндистон” асарида кашф этган, исботлаб ҳам берган.

Абу Райҳон Беруний ўзининг жаҳонни лол қолдирадиган ўлмас асарлари, кашфиётлари билан бутун дунё маърифатпарварлари қалбини забт этган аллома. Кўплаб мамлакатлар маданий-маънавий, илмий тараққиётига ҳисса қўшган, олим-у фозиллар етишиб чиқишига замин яратган қомусий олим. Беруний –бизнинг фахримиз. Сабаби у заминимиз фарзанди. Биз унинг ворисларимиз.

Минг шукурки, ота-боболаримиз ва биз орзу қилган кунлар келди. Беруний шаҳрида алломага бағишланган мажмуа қурилади. Бобомиз мероси чуқур ўрганилади.

Аллома босиб ўтган ҳаёт йўли ибрат мактабидир. Унинг бой илмий меросини авлодлар ўрганиб, берунийзодалар етишиб чиқишига ишонамиз, албатта.

Зиёда САДАДДИНОВА, 41-сонли мактабнинг

  ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026