28.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.11.2026, 04:34
Жамият 👁 483

Нукусда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан тантанали ҳарбий пиёда юриш ва байрам тадбири ўтказилди

Нукусда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан тантанали ҳарбий пиёда юриш ва байрам тадбири ўтказилди

9 апрель санаси ҳар йили юртимиз тарихида ўчмас из қолдирган Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун сифатида ушбу буюк тарихий сиймога чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан кенг нишонланди. Буюк давлат арбоби ва енгилмас саркарда таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Нукус шаҳрида тантанали ҳарбий пиёда юриш ва байрам тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир шунчаки байрам эмас, балки миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳининг юксак ифодасига айланди.

Ҳарбий юриш Ислом Каримов кўчасидан бошланиб, пойтахтнинг марказий нуқтаси — Мустақиллик майдонига қадар давом этди. Кўча бўйлаб Амир Темур байроғининг мағрур ҳилпираши, Соҳибқирон даврига оид қурол-аслаҳалар ва тарихий либосларнинг намойиш этилиши томошабинларга тарих саҳифаларини жонли тарзда ҳис этиш имконини берди. Бу манзара айниқса ёш авлод қалбида аждодларга садоқат, миллий ўзликни англаш ва Ватанга бўлган чексиз муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Соҳибқирон Амир нафақат улкан салтанат асосчиси, балки илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси сифатида ҳам дунё тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган шахс ҳисобланади. Ўзбекистон ўз мустақиллигини мустаҳкамлаб, янги тараққиёт босқичига қадам қўяр экан, Амир Темурнинг давлатчилик анъаналари, адолат ва куч бирлиги ҳақидаги ўгитлари биз учун маёқ бўлиб хизмат қилмоқда. Унинг ҳаёти ва фаолиятига назар ташлар эканмиз, марказлашган давлат барпо этиш йўлидаги машаққатли курашлари ва бу йўлдаги юксак салоҳияти ҳар қандай даврда ҳам ибрат мактаби бўла олишига амин бўламиз.

Соҳибқироннинг тарихий хизмати шундаки, у ўнлаб майда ва тарқоқ вилоятларни ягона байроқ остида бирлаштирди. Бу бирлашув нафақат ҳарбий қудратни, балки иқтисодий ва маданий юксалишни ҳам таъминлади. У асос солган давлат Шарқий Туркистон, Ҳиндистон ва Ироқдан тортиб, Кичик Осиё ва Кавказгача бўлган улкан ҳудудларни қамраб олиб, жаҳон сиёсий харитасида янги мувозанатни вужудга келтирди.

"Куч — адолатдадир" деган улуғвор тамойилни давлатчилик асоси қилиб белгилаган Соҳибқирон, ўз салтанатида қонун устуворлигини таъминлашга интилди. Унинг машҳур "Темур тузуклари" асари нафақат ўша давр, балки бугунги сиёсатшунослик ва ҳуқуқшунослик учун ҳам қимматли қўлланма ҳисобланади.

Амир Темур — фақатгина ўтмиш сиймоси эмас, балки миллий ўзлигимизнинг ажралмас қисмидир. Унинг қатъияти, узоқни кўра билиш қобилияти ва Ватан равнақи йўлидаги фидоийлиги биз учун ҳамиша ибрат бўлиб қолади.

Мустақиллик майдонида ташкил этилган тантаналар ҳам ҳақиқий маънавий байрам тусини олди. Майдон бўйлаб янграган ҳарбий оркестрнинг жўшқин куйлари ва саф тортиб келаётган аскарларнинг қадамлари байрамга ўзгача салобат бағишлади. Театрлаштирилган саҳна кўринишлари орқали Соҳибқирон ҳаёти ва фаолиятидан лавҳалар жонлантирилганида, гўёки тарих ғилдираги ортга айланиб, Темур тузган буюк салтанатнинг қудрати кўз ўнгимизда намоён бўлди. Фахрий қоровулнинг маҳорат билан ижро этган чиқишлари ва қурол билан амалга оширилган мураккаб ҳаракатлар йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир давомида қўл жанги усталарининг намойиш этган маҳоратлари аскарларинг нақадар кучли ва матонатли эканини яна бир бор исботлади. Ҳарбий оркестрнинг бадиий чиқишлари эса томошабинларга завқ бағишлаб, ватанпарварлик руҳини янада юксалтирди. Хушовоз хонандалар ижросидаги она ватанни, аждодлар жасоратини тараннум этувчи куй-қўшиқлар байрам руҳини юқори нуқтага олиб чиқди. Бу каби тадбирлар халқимизнинг ўз тарихига бўлган юксак ҳурматини кўрсатиш билан бирга, миллий армиямизнинг салоҳияти ва қудратини намойиш этишда муҳим аҳамият касб этади.

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган ушбу тантанали юриш ва маданий тадбирлар мажмуаси халқимизнинг маънавий бирлигини янада жипслаштирди. Буюк бобокалонимизнинг «Куч — адолатдадир» деган улуғвор ғояси бугунги кун аскарлари ва ёшлари учун ҳаётий шиорга айланганини Нукус шаҳридаги байрам тантаналари яққол исботлаб берди. Чиндан ҳам, тарихини улуғлаган элнинг келажаги ҳамиша нурафшон бўлади.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жайхун маҳалласида профилактика инспекторининг боғи барпо этилмоқда ▶ Жайхун маҳалласида профилактика инспекторининг боғи барпо этилмоқда 27.11.2026 Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга амалий кўмак кўрсатилмоқда ▶ Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга амалий кўмак кўрсатилмоқда 26.11.2026 Автомобиль ювиш шохобчаларида тарғибот ишлари олиб борилди ▶ Автомобиль ювиш шохобчаларида тарғибот ишлари олиб борилди 26.11.2026 Чорва моллари ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Чорва моллари ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш чоралари кучайтирилмоқда 26.11.2026 2027 йил ҳосили учун 12 минг гектар ер шудгорланмоқда ▶ 2027 йил ҳосили учун 12 минг гектар ер шудгорланмоқда 26.11.2026 3-сонли техникумда Конституция олимпиадаси ғолиблари аниқланди ▶ 3-сонли техникумда Конституция олимпиадаси ғолиблари аниқланди 25.11.2026 Кутубхона ҳафталиги ёшлар ва ҳарбийлар учрашуви билан якунланди ▶ Кутубхона ҳафталиги ёшлар ва ҳарбийлар учрашуви билан якунланди 25.11.2026 Қорақалпоғистонда ичимлик суви сифати бўйича 1614 та таҳлил ўтказилди ▶ Қорақалпоғистонда ичимлик суви сифати бўйича 1614 та таҳлил ўтказилди 25.11.2026 Халқ дeпутатлари Амударё туман Кeнгашининг 27-сeссияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ дeпутатлари Амударё туман Кeнгашининг 27-сeссияси тўғрисида ахборот 24.11.2026 36-сонли мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати хавфсизлиги ўргатилди ▶ 36-сонли мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати хавфсизлиги ўргатилди 24.11.2026 Амударёда ЎзЛиДеП туман Кенгаши конференцияси янги вазифаларни белгилади ▶ Амударёда ЎзЛиДеП туман Кенгаши конференцияси янги вазифаларни белгилади 23.11.2026 АМУДАРЁ ТУМАНИДА «ЯШИЛ МАКОН» УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁ ТУМАНИДА «ЯШИЛ МАКОН» УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 23.11.2026 Газ ва электр таъминоти Прокуратура назоратида ▶ Газ ва электр таъминоти Прокуратура назоратида 23.11.2026 «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди ▶ «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди 20.11.2026 Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади ▶ Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади 20.11.2026 Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда ▶ Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда 18.11.2026 БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026