24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 18:08
Жамият 👁 358

Собиқ афғончи жангчилар хотиралари тинчликни асрашга чорлайди

Собиқ афғончи жангчилар хотиралари тинчликни асрашга чорлайди

1979-1989 йилларда афғон тупроғида давом этган ўзаро уруш-низоларда собиқ иттифоқ таркибида бўлган республикаларнинг ҳарбий хизматчилари, аскарлари ҳам иштирок этишиб, мисли кўрилмаган қийинчиликларни бошидан кечиришди.

Амударё туманида ҳам афғончи жангчилар истиқомат қилишади. Улар учун 15 февраль санаси ҳаётларидаги энг унутилмас кунларининг бири. Бу бежиз эмас: 1989 йилнинг 15 февралида Совет қўшинлари Афғонистон ҳудудидан, яъни уруш майдонларидан олиб чиқилган эди. Шу боис улар ушбу кунни ҳар йили ўзгача тадориклар билан қарши олишади, бир-бирини йўқлаб ҳолидан хабар олишади, уруш асоратлари туфайли соғлиқларида муаммолари кўп бўлса-да, соғ-омонликлари, бугунгидай дориломон кунларда оиласи бағрида тинч яшаётганларига шукрона айтишади.

Яқинда Ўзбекистон Ветеран, фахрий жангчилар ва ногиронлари бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлимининг Амударё туманидаги вакили Баҳодир Жуманиёзов раҳбарлигида бир гуруҳ собиқ афғончи дўстлар Тўлқин овулида истиқомат қилувчи Ўрозимбат Эшимбетовнинг хонадонида бўлдилар.

Ўрозимбат Эшимбетов 1985 йилнинг баҳорида ҳарбий хизматга чақирилди. Туркманистоннинг Мари вилоятида уч ой ҳарбий тайёргарлик машқларидан сўнг, самолётда Қобулга етиб боришган. Унинг қисмига Қобул-Жалолобод йўлини қўриқлаш, шу йўл орқали собиқ Совет иттифоқидан келадиган қурол-аслаҳалар, озиқ-овқат маҳсулотларини манзилга талафотсиз етказиш топширилганди.

Табиийки, иттифоқ ҳарбийларига тиш, тирноғи билан қарши курашаётган маҳаллий жангарилар бунга йўл қўймасликка уринишарди. Жанглар эса талофатсиз бўлмасди. 1987 йил февралида Ўрозимбет Эшимбетов навбатдаги юк карвонини қўриқлаб кетаётганда ўнг қўлига ўқ тегди. Натижада 6 ой Қобул ҳарбий шифохонасида, 1 ой Тошкентда, 1 йилдан зиёд Москвада даволанди, қайта-қайта жарроҳлик амалиётларини бошидан кечирди. Салкам уч йил деганда ўнг қўлидан ногирон бўлиб, оиласи бағрига қайтди.

Оилада тўнғич фарзанд бўлган Ўрозимбат ака ногиронман демай, соғлом одам каби интилувчан, ҳаракатчан бўлди. Ижарага ер олиб, пахта даласида ҳам ишлади, онасига суянч бўлиб, ота ўрнида укаларини, сингилларини уйли-жойли қилди, ҳамқишлоғи, муаллима Гулчеҳра Олламберганова билан оила қуриб, аҳил яшаб, фарзандларини комил инсонлар қилиб тарбияламоқда.

Собиқ афғончи дўстларининг ташрифидан Ўрозимбат акагина эмас, онаси Ўрозгул момо, аёли, фарзандлари ҳам бениҳоя қувонишди.

Шу куни дўстлар биргалашиб, шу овулда истиқомат қиладиган яна бир қадрдонлари Махсуд Каримовникига ҳам ташриф буюришди.

Узоқ йиллар турли идора-ташкилотларда ҳайдовчилик қилган Махсуд ака турмуш ўртоғи, муаллима Дилбар опа билан бирга тадбиркорлик фаолиятини ҳам йўлга қўйган, йўловчи ташишга мўлжалланган хусусий автобуси бор. Ҳовлиси атрофини боғ-роғга айлантириб қўйганидан ҳам кўнгли тўлмай, ўз овули ва Оқ олтин овули оралиғида Босув канали ёқасида қаровсиз ётган 2 гектарча ерни ўзлаштириб, деҳқончилик қилмоқда, мевали дарахтлар ундирди.

Қуролдош дўстлар унинг ўзлаштириб, буғдой экиб қўйган ерини, ёнидаги кичик балиқ ҳовузини айланиб кўришди, ишларига муваффақиятлар тилади.

Шу куни унинг хонадони ҳаётининг энг заҳматли дамларини ҳамнафас ўтказган собиқ қуролдошлари ташрифидан нурга тўлди. Тўкин-дастурхон атрофида мириқиб суҳбатлашдилар, кўнгилларини ёздилар.

Тинчлик – бебаҳо неъмат. Бу неъматнинг қадрини улуғ тутмоқ, Ўрозимбат Эшимбетов, Махсуд Каримов каби уруш даҳшатларини бошидан кечирганлар хотираларидан хулоса чиқармоқ ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026