25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 09:04
Жамият 👁 622

“Қорақалпоқ сув таъминоти” МЧЖ Амударё тумани филиали мутахассисларининг туманимиз аҳолисига МУРОЖААТИ

“Қорақалпоқ сув таъминоти” МЧЖ Амударё тумани филиали мутахассисларининг туманимиз аҳолисига МУРОЖААТИ

Ҳар қатра сув – ҳаёт каби азиз, буни унутишга ҳаққимиз йўқ!

Ҳурматли туманимизнинг меҳнаткаш ва фидойи халқи!

Хабарингиз бор, бугунги кунда пандемия бутун дунё аҳлини таҳликага солмоқда, бу эса ўз навбатида жаҳонда ва мамлакатимизда ҳам каратин эълон қилинишига олиб келди. Пандемия ва бошқа экологик сабабларга кўра,  инсоният 2030 йилга бориб 40 фоиз микдорида глобал сув танқислигига юз тутади. ЮНЕСКОнинг дунё халқларига Мурожаатида таъкидланишича, глобал ҳусусиятга эга бошқа муаммолар вазиятни янада оғирлаштиради. Бугунги кунда мавжуд ресурсларнинг қадрига етмай, моддий ва маънавий неъматларнинг беҳуда сарфланиши ҳолати камайиш ўрнига кундан-кунга ортиб бормоқда.

Сайёрамизда экологик мувозанатни сақловчи сувнинг ҳаётий зарурат эканлиги барчамизга маълумдир. Сув борасидаги исроф ҳаддан ошганлиги оқибатида юз бераётган муаммоларни бугун барчамиз кўриб-билиб, ҳис этиб турибмиз. Оби ҳаёт муаммоси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти даражасида 1972 йилдан бўён муҳокама қилиниб келинади. Ушбу ташкилот хабарига кўра, айни пайтда Дунё бўйича 31 та давлат сув инқирози билан тўқнаш келган. Айни дамда бутун дунёда 2,5 млрд. одамни сув билан таъминлаш муаммо бўлиб қолмоқда,  1,5 млрд. аҳоли тоза ичимлик сувига эҳтиёж сезмоқда. Хўш, бундай вазиятда биз қандай ҳулосалар чиқариб яшаяпмиз ёки тўғрироғи, яшашимиз керак? Ижтимоий тармоқларда “Ичимлик суви босими паст”, “Ичимлик суви йўқ, сув таъминоти ҳодимлари қаерга қараб турибди?” қабилидаги мурожаатлар пайдо бўлмоқда.

Шуни инобатга олган ҳолда, юзага келган вазиятдан тўғри ва оқилона фойдаланиш лозимлиги хусусида баъзи бир фикрларимизни баён қилмоқчимиз.

Бугунги кунда филиалимизда 67 нафардан ортиқ ишчи ҳодимлар тун-у кун ўз хизмат вазифаларини фидокорона бажариб, аҳолига ичимлик сувини етказиб бермоқдалар. Шу билан бирга ёзнинг иссиқ, жазирама кунлари яқинлашган сари ичимлик суви истъемоли сезиларли даражада ошиб кетмоқда. Ушбу вазиятда аҳоли томонидан ичимлик сувидан экинларни суғориш ҳоллари кузатилмоқда. Бу эса бошқа ҳудудларда ичимлик суви  етказиб беришнинг самарали ташкил этилишига ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда.

Ичимлик сувидан экинларни суғориш ҳамда бошқа маиший мақсадларда фойдаланиш туфайли туман ҳудудида жойлашган кўп қаватли  уй-жойларнинг юқори қаватларига ва марказий тармоқдан сув олувчи чекка ҳудудлардаги аҳолига ичимлик суви етиб бормаслиги ва шу каби бир қатор ижтимоий муаммолар келиб чиқмоқда ва ичимлик сувининг тақсимланиши ва таъминотининг сезиларли даражада издан чиқишига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга ушбу жараёнларда ноқонуний фойдаланувчи, исрофгарчиликка йўл қўйиб келаётган истеъмолчиларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда. Биргина 2021 йилнинг ўтган 5 ойи давомида 20 дан ортиқ улгуржи корхоналар ва аҳоли орасида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бунда асосий омил мавсумий суғориш ишларининг белгиланмаган вақтда амалга оширилиши, ўрнатилган сув ҳисоблагичлари яроқсиз ҳолда бўлса ҳам фойдаланиш, тармоққа ноқонуний ёки техник шартларсиз уланишлар сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳудудларда сув таъминоти босими пасайиб, аҳолининг сувга бўлган эҳтиёжи қондирилишида муаммолар юзага келишига сабаб бўлмоқда. Биргина ўтган даврни, хусусан, қиш, баҳор ва ёз мавсумларини таҳлил қилганимизда қиш мавсумига ўртача бир ойга 70 минг. м3  ичимлик суви ишлатилган бўлса баҳорга келиб 120 минг.м3 атрофида, ёзнинг иссиқ кунларида 200 минг.м3 атрофида ичимлик сув сарфланган. Бу асосан баҳор ва ёз ойларида сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кўпайганидан далолатдир.

Агар ҳар бир инсон ичимлик сувидан тежаб-тергаб фойдаланса, нафақат ўзи учун, балки маҳалласи, туман, борингки, Республика миқёсида ичимлик сувни тежашга жуда катта ҳисса қўшган бўларди. Бу барчамизнинг қўлимиздан келади.

Ҳурматли нуронийлар, маҳалла фуқаролари, таълим муассасалари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари – қадрли истеъмолчилар!

Бир ҳаёт ҳақиқати бор: “Ким нимани ҳор қилса, ўшанга зор бўлади”, дейишади. Айниқса, ичимлик сувини исроф қилиб бўлмайди. Сув - бу сайёрамизнинг асосий табиий бойлиги ҳисобланади. Сувни ичамиз, кундалик эҳтиёжларимиз учун ишлатамиз лекин уни исроф қилаётганимизни хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Тежамкорликни сувнинг ҳар бир томчисини эъзозлашдан бошламоғимиз керак ва шартдир. Тома-тома кўл бўлур, деб халқимиз бекорга айтишмаган. Минг йиллар давомида сув халқимиз учун фақат моддий фаровонлик омили бўлибгина қолмай, айни чоғда маънавий юксаклик тимсолига ҳам айлангандир. Бу неъматнинг исрофи ҳақида ҳам диний, ҳам дунёвий илмда ундан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳақида қайта-қайта таъкидланган. Хусусан, пайғамбаримизнинг ҳатто таҳорат пайтида ҳам сувни тежамкорлик билан ишлатиш, дарёнинг бўйида турганда ҳам сувдан оқилона фойдаланиш кераклиги ҳақидаги ҳадислари ҳаммамизга маълум ва аёндир. Исрофгарчилик - бу аввало, гуноҳга етаклайди, оилавий даромадимизнинг камайишига олиб келади.

Азиз юртдошлар!

Бугунги кунда туманимизда не-не машаққатлар орқали етказиб берилаётган ичимлик сувини асраб-авайлаш, ундан оқилона фойдаланиш ва истеъмол қилинган ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш орқали тежамкорликка ўз хиссамизни қўшсак, айни муддао бўлади.

Халқимиз учун қулайлик яратиш мақсадида 2021 йилда 18,9 км. узунликдаги  ичимлик суви тармоғи янгидан ётқизилиб, 6 та сув иншооти янгидан қурилмоқда. Лекин шу ўринда яна бир нарсани айтиш лозим, ичимлик сувидан, шу билан бирга мавжуд жиҳозлардан оқилона фойдаланиш, халқ, яъни жамият мулкини асраб-авайлаш ўрнига айрим фуқаролар томонидан сув қудуқлари қопқоқларини ўғирлаш, синдириб ташлаш, катта-катта юк машиналарининг бу жиҳозларга талофат етказиш ҳолатлари жуда кўп учрамоқда.

Қанчадан-қанча, миллиардлаб сўм маблағ сарфланиб, ичимлик суви келтирган ишчи ва идоранинг қадрига етиб, оби ҳаётнинг ҳар қатрасини асраб-авайлаш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Чунки ҳар қатра сув – ҳаёт каби азиз, буни унутишга ҳаққимиз йўқ.

А.РАЖАПОВ, “Қорақалпоқ сув таъминоти” МЧЖ Амударё тумани филиали бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026