19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 09:05
Жамият 👁 141

ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИДА ЯНГИ ЙИЛ ТАРИХИГА НАЗАР

ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИДА ЯНГИ ЙИЛ ТАРИХИГА НАЗАР

Бутун дунёда Янги йилнинг бошланиши, янги куннинг кириб келиши кенг миқёсда нишонланади. Янги йил арафасида йил давомидаги ишлар сарҳисоб қилинади, янгидан режалар тузилади ва турли тадбирлар ўтказилиб, келаётган йил хушкайфият билан кутиб олинади.

Янги йил байрами инсониятнинг энг қадимги байрамларидан бири бўлиб, қадимги Бобил ва қадимги Мисрда эрамиздан аввалги 3000 йилликда биринчи марта нишонланишни бошлаган. Гарчи, Янги йил саналари маълум цивилизациялар ва маданиятларда турлича нишонланган бўлишига қарамасдан байрамнинг туб моҳияти бир хиллигича қолиб келган, яъни Янги йил бу янгиланиш, янги мақсадлар ва ўтган йилда қилинган ишлар юзасидан ижобий таҳлил қилишга асосланган.

Масалан, қадимги Мисрда Янги йил байрами Нил дарёсининг энг тўлиб тошган даврига, яъни сентябрь ойларига тўғри келган бўлиб, мисрликлар учун бу давр дехқончилик учун янги давр бошланиши ҳисобланган ҳамда Ра худоси шарафига байрам ўтказилиб қурбонликлар қилинган. Бобилда янги йил баҳорнинг биринчи ойидаги янги ойнинг туғилиши даврига тўғри келиб, деҳқончилик учун янги даврнинг бошланиши бўлган.

Қадимги Ўрта Осиёда янги йил Зардуштийлик удумларига кўра баҳорнинг дастлабки ойларида кўкламнинг келиши ва табиатнинг уйғониши сифатида нишонланган. Биз ҳозирги кунда нишонлайдиган Наврўз байрамимиз ана шу Зардуштийлардан қолган урф-одатларнинг мевасидир ва уни ҳозирги динимиз Исломга умуман алоқадорлиги йўқдир.

Тарихда биринчи марта расмий жиҳатдан Янги йил байрами қадимги Рим империясида Юлий Цезарь томонидан 1 январь деб эълон қилинган. Бу байрамга асос қилиниб, қадимги Римдаги Худолардан бири Жанус Худоси олинган бўлиб, у янги йилнинг боши ва эски йилнинг охирида туғилганлиги айтилади. Лекин шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтиш керакки, Римликлар календари бўйича январь ойи ҳозирги замонда ишлатиладиган Григорян календарининг март ойига тўғри келган.
Рим империясининг қулаши ва Христианизмнинг кенг тарқалиши билан Янги йил байрамини нишонлаш ҳар мамлакатда турлича кўринишда ўтади. Масалан Aнглияда янги йил апрель ойида нишонланса, Францияда бу сана Пасха байрами ҳафтасининг биринчи кунига тўғри келади. Хитойликларда 20 январь ва 18 февраль оралиғида ҳар йилги календарга қараб ўзгарган. Православь черковидаги халқларда  янги йил 13 январь атрофида нишонланган, Италияда эса Янги йил Исо алайҳсаломнинг туғилган кунида, яъни 25 декабрда нишонланган. Бу байрам ҳар бир халқнинг иқлими, ҳаёт тарзи ва жамиятининг ривожланишига қараб ўзгарган. Ўрта Осиё ва Яқин Шарқда бу байрам асосан баҳорда нишонланган. Кейинчалик Исломнинг кириб келиши билан кўпчилик халқлар бу байрамни нишонлашдан воз кечишган. Албатта, Ўрта Осиё, Эрон ва бошқа Наврўз байрамини нишонловчи халқлар бундан мустасно.

Ислом динига кўра, Янги йил июль ойларига тўғри келади ва Муҳаррам деб аталади. Aйнан 622-йил 15 ёки 16 июлдан бошлаб, Мусулмонлар учун Ҳижрий йил бошланган ҳисобланади. Лекин бу саналарнинг Исломда байрам сифатида ўтказилиши ҳамон баҳсли бўлиб қолмоқда. Шиа мазҳабидагилар учун бу сана муқаддас ҳисобланса, Суннийларда бу санани байрам сифатида нишонлаш бидъат сифатида қаралади.

1582 йилда Папа Григорян, эски Юлий календаридаги хатоларни тузатувчи янги календарни таклиф қилади. Унга кўра, йил боши 25 декабрда эмас, балки 1 январда бошланиши назарда тутилади. Лекин бу кунни байрам сифатида нишонлаш ҳақида Григоряннинг тавсиялари умуман йўқ. Бу календарь фақатгина Юлий календаридаги хатоликларни тузатиш учунгина тақдим қилинган. Лекин Христианларнинг энг асосий байрами 25 декабрлигича қолдирилган.

Ҳозирги пайтда 31 декабрь, яъни эски йилнинг охирги кунида дунёнинг деярли барча мамлакатларида Янги йилни кутиб олиш мақсадида хурсандчилик қилинади ва совғалар улашилади.

Чaросхон Бобожоновa, 15-сонли мaктaбнинг болaнғич синф ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026