26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 22:08
Мақолалар 👁 437

ИЖОД ИЛМИНИ ЭГАЛЛАШГА ИНТИЛАЁТГАН ЁШЛАР

ИЖОД ИЛМИНИ ЭГАЛЛАШГА ИНТИЛАЁТГАН ЁШЛАР

Умрида Адабиёт деб аталган мўъжизакор оламга бирров кирмаган, бу олам тафтини юракдан ҳис этиб, ҳеч бўлмаганда бир-икки сатр ўз шеъри, ҳикояси ёки қатрасини битиб, завқланмаган инсон бўлмаса керак. Чунки Адабиётнинг сеҳрли кучи қанчалаб асов кўнгилларни жиловлаб, маънавият сарчашмаларига ошно этган, жоҳил юракларни илитган, қаҳри қаттиқ қалбларда меҳр-муҳаббат гулларини ундирган. Шунинг учун инсон борки, бу мўъжизакор оламга интилади, интилаверади.

Туман газетаси таҳририятида илк иш фаолиятимни бошлаган куним ҳеч эсимдан чиқмайди. Газетанинг ўша пайтдаги муҳаррири (Аллоҳ раҳмат қилсин), устозимиз, Қорқалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Гулнора опа Матёқубова ҳафтанинг бошидаги “летучка”да:

– Робия маданият ва турмуш бўлимини бошқаради, ҳамма шеър ва ҳикояларни унга беринглар, кўриб чиқсин, – дедилар.

Ишонасизми, таҳририятга келган хатларнинг 70-80 фоизи ижодкорларнинг машқлари эди. Столим лаҳзалар ичида ана шундай машқларга тўлиб кетди. Сал “йилт” этган ёруғлиги бор машқларни алоҳида тахладим, ижоддан бехабар, шунчаки қораламаларини жўнатиб: “Шеъримни газетада чиқариб беринг”, – дея илтимосномалар билан мурожаат қилинганларини алоҳида папкаларга жойладим. Тартиб-қоида шунақа, яхши шеър ва ҳикоялар навбати билан газетада ёртиларди, нисбатан саёз машқлар эгаларига эса ёзма равишда жавоб қайтариларди. Ишга шўнғиб кетдим, столим тортмасида устига “яхши”, яна бирининг устига “саёз машқлар” деб ёзилган иш жилдлари пайдо бўлди...

Энди ўйлаб қарасам, ўтган 36 йиллик ижодий фаолиятим давомида ўша икки тоифадаги иш жилдларидан газета саҳифаларига, газета саҳифалари орқали кенг халқ оммасига ҳавола этилган ижодкорлар машқлари газета таҳририяти ижодкорларининг меҳр тафти билан ёруғликка чиққан ва кўплаб ижодкорлар учун таҳририят беназир ижод ва ибрат мактаби вазифасини муваффақиятли адо этган маънавият мадрасаси вазифасини ўтаган экан.

Ҳа, азизлар, таҳририят эшигидан кириб келган ҳар бир ҳаваскор ижодкор бу маскандан ўзига маънавий куч олди, руҳланди ва пировардида ўзига ишонди. Ана шу ишонч билан ижод майдонида ўз овози, ўз сози ва услубига эга ижодкорлар плеядаси етишиб чиқди.

Бугун биз ҳар кун, дақиқалар сайин ривожланиб бораётган тараққиёт асрида яшаяпмиз. Бугунги давр ижодкорлари ҳам, уларнинг ижод маҳсуллари ҳам замон билан ҳамнафас. Ўз журналистик тажрибам ва нуқтаи назаримдан келиб чиқиб айтаманки, таҳририятда доимий анъанага айланган устоз-шогирдлик меҳридан сув ичган ёш ижодкорлар сафи аввалгилардан кўра кўпроқ, бу ижодкорларга хос хислатлар ҳам ўзгачароқ. Бугунги ёш қаламкаш ижод билан боғлиқ саволларини сизга ҳавола этишади-ю, сиздан аввал бу саволларига жавобни ҳам бемалол мустақил топиб олаверади. Интернет тезлиги уларни анчайин эпчил ва журъатли қилиб қўйгандай, назаримда. Лекин ҳамон столим устида “яхши” ва “саёз машқлар” иш жилдлари тахлам-тахлам. Мен уларни варақларканман, бугунги баъзи ижодкор ёшларнинг унчалик меҳнаткаш эмаслигига амин бўламан...

Таҳририят эшигидан дадил кириб келиб, ўз машқларини тақдим этаётган ёшлар орасида иқтидорлилари ҳам талайгина. Аллақачон ўзларининг илк шеърий тўпламларини кенг оммага ҳавола этган Қундузой Юсупова, Иродахон Ердошева, Динора Каримбоева, Азизахон Ўрозбоева, Умидахон Ердошева, Беҳзод Аллақулов, Жавоҳир Йўлдошев, Азиза Мадраҳимова, Моҳира Йўлдошева, Раҳматулла Ибодуллаев, Шаҳло Қуроловаларнинг илк ижод намуналари ҳам энг аввало туман газетаси саҳифалари орқали ёруғлик юзини кўрди.

Қалам аҳли учун ҳеч қаерда ёзилмаган олтин қоида бор. Бу – унинг ўз кўнгил кечинмаларини бадиий сўз орқали умуммулкига айлантира олиш ҳуқуқи. У умумнинг қалбини англай олгани учун ҳам бадиий сўз воситасида эзгин юракларга таскин бағишлай олади, мудроқ кўнгилларни уйғотиб, ҳаётдан завқланиш туйғусини бахш эта билади. Муз қотган кўнгилларда меҳр чашмасининг бекилиб қолган кўзларини очади. Ижодкорнинг, шоирнинг сўзида ана шундай тафт бор, азизлар.

Баъзан “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталари таҳририяти туманимиз ёш қаламкашлари ташрифидан гавжум бўлиб кетади. Бугунги давр ёшлари шижоатли, дадил, уларда янги-янги ғоялар, фикрлар кўп. Муҳими, уларнинг ғояларида ҳам, фикрларида ҳам хилма-хиллик бор, интилувчан. Шоҳзод Анварнинг ҳар бир машқи юракларга “жиз” этиб кириб боради. Мудроқ дилларни уйғотиб юборгудай ўзига хос жаранг бор Шоҳзоднинг ёзганларида. Жайдарироқ қилиб айтганда, қаламида тиғ бор, турмушимизга, жамиятга ёт иллатларга қаратилган тиғ! Сирож Олимов эса беозоргина, кам-суқумгина ижод қилади, ёзганлари дилларни тебратмай қўймайди. Иродахон Ердошева анчайин жиддий. Шу билан бирга ҳозир-жавоб. Умидахон Ердошева ўйловчан, теран фикрли ижодкор. Қундузой Юсупова эса ўта сермаҳмул. Ҳар бир воқеа-ҳодисадан теран хулоса чиқаришга интилади. У бўлғуси ҳуқуқшунос сифатида ижодида инсоний туйғуларга кўпроқ мурожаат этади, ижтимоий муаммолар хусусида ўз фикрини шеърий ифодалашга интилади.

Туманимизда назм ва насрда ўз услубига эга бўлиш мақсадида интилиб яшаётган ёшлар кўп. Уларнинг ҳар бирининг ижоди бир олам. Хусусан, ўз назмий битиклари билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган “Муҳаммад Юсуф издошлари” кўрик-танлови ҳакамлар ҳайъати эътиборини қозонган ва мазкур кўрик-танловнинг ғолиблари сафидан жой олган Комронбек Камол, ҚДУ талабаси, фикрлари жиддий Севара Исмоилова, жажжи эртакчи қизалоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилган “Икки тўти” (“Два попугая”, “TWO PARROTS”) китобчасининг муаллифи Турсуной Жиянбоева, бири-биридан қизиқарли ҳикоялари, эртак ва шеърлари билан ёш китобхонлар меҳрини қозонган Ёрқиной Кенжабоева, Иброҳим Юсупов номидаги иқтидорли ижодкор ёшлар мактаби ўқувчиси, умидли шоир Сардорбек Кенжабоевлар билан биз ижод аҳли ҳақли равишда фахрланамиз. Шу билан бирга бу ёш қаламкашларнинг келгусида мамлакатимиз адабий жамоатчилиги орасидан муносиб ўрин олишларига жуда-жуда ишонамиз.

Ижод – сермашаққат меҳнат жараёни. Ижод – ҳар бир қаламкаш учун маънавий-маърифий мактаб, мадраса. Ижод илмини эгаллаш – том маънода умумманфаати йўлидаги эзгу ишларга ўзни сафарбар этишдир. Ушбу қутлуғ кунларда мен туманимизда етишиб келаётган ёш қаламкашларнинг барчасига ижод деб аталмиш сермашаққат йўлда фидойилик, юксак манзиллар томон элтувчи паст-баланд сўқмоқларда дадиллик, фикрда собитлик ва ҳар лаҳзада сўзнинг қадрини, залворли юкини ҳис қилиб яшаш бахтини тилайман.

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026