БОБОМ ДОИМ ХОТИРАМИЗДА
Мана Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага 73 йил тўлаяпти. Бу ғалабага кўплар қатори менинг бувам, Қувватбой Тўрабоев ҳам муносиб улуш қўшган.
Бувамнинг урушдаги фаолиятига доир ҳужжатлари, қатор медалларини улғайганимда кўриб, англаб, шундай инсоннинг невараси эканимдан фахрланиб юрадиган бўлдим.
Бувам вафот этганларида мен кичкина эдим. Бироқ суюб-эркалаб, эртаклар айтиб берганларини, одобли, хушмуомала, чаққон бўлишни насиҳат қилганларини яхши эслайман. Ва яна бобомнинг бир оёғи оқсоқланиб юришлари ҳам ҳамон кўз ўнгимда. Кейинчалик билсам, бобом урушда ярадор бўлган эканлар. Афсус, ҳозир бобом орамизда йўқ. Хотира ва қадрлаш куни нишонланаётган шу кунларда ўрни жуда билинаяпти. Бобомнинг хотираси доимо ёдимизда.
Зиёда ҚУВВАТОВА, “Уйшин” маҳалласи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶