12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:53
Жамият 👁 525

Қум ёп маҳалласи: хотин-қизлар манфаати доимий эътиборда

Қум ёп маҳалласи: хотин-қизлар манфаати доимий эътиборда

2026 йил юртимизда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан барча жойларда бўлгани каби Амударё туманининг Қум ёп маҳалласида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда мазкур ҳудудда 731 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда жами 1860 та оила истиқомат қилади. Маҳалла аҳолисининг 2248 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги Фармони ижросини таъминлаш доирасида Қум ёп маҳалласининг хотин-қизлар фаоли Роза Қонарбаева томонидан жорий йилнинг 1-ярмида қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Хусусан, маҳалладаги барча хонадонлар ҳолати чуқур ўрганилиб, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотганлар ҳамда ёлғиз яшаётган кексаларнинг ҳолидан мунтазам хабар олиш тизими йўлга қўйилди.

Оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганишни янада самарали ташкил этиш ва маҳалла ҳаётига кенг жамоатчиликни жалб қилиш мақсадида ҳудудда “Нуронийлар” ҳамда “Қайноналар кенгаши” каби жамоатчилик тузилмалари ташкил этилган. Чиндан ҳам, жамият тараққиётида кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга нуронийларнинг ўрни беқиёс. Мисол учун, маҳалла фахри бўлган ҳожи она Орзигул Йўлдашеванинг ҳаёт йўли барча ёшларга ўрнакдир. Онахоннинг 6 нафар қизи, 4 нафар ўғли, 40 нафар невараси ва 12 нафар чевараси бор. Унинг панд-насиҳатлари ёшларга намуна сифатида етказилмоқда.

Ёш авлод тарбияси ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида хотин-қизлар фаоли маҳалла раиси ҳамда Орзигул Йўлдашева каби фаол онахонлар билан биргаликда хонадонларга кириб, ёш оилаларнинг яшаш тарзи билан яқиндан танишмоқда. Фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган ота-оналар билан қатъий иш олиб борилиб, ҳудудда жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, фоҳишабозлик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ҳамда вояга етмаган қизларни эрта турмушга бериш каби иллатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маҳалладаги Бахтиёр Бекниязов ва Маможон Казакбаевалар оиласи ҳам ёшлар учун ҳақиқий ибрат намунасидир. Нафақадаги бу фахрий ўқитувчилар уйда бекор ўтирмасдан, ўз томорқаларида турли экинлар етиштириб, мўл ҳосил олмоқдалар.

Томорқада ҳосил етиштириш, умуман, жисмоний меҳнат билан банд бўлиш саломатликка ҳам ижобий таъсир қилади. Аҳоли, айниқса аёллар саломатлиги ҳақида гап кетганида шуни айтиш лозимки, ҳудудда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳомиладор аёллар ва ёш оналарга эътиборни кучайтириш борасидаги тарғибот ишлари ўз самарасини бермоқда. Жорий йилнинг 1-ярми давомида маҳаллада 65 та туғилиш қайд этилди ва патронаж ҳамшираларнинг мунтазам назорати натижасида оналар ва болалар ўлимига умуман йўл қўйилмади. Тиббий хизмат қамровини кенгайтириш мақсадида туғиш ёшидаги 880 нафар аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Қишлоқ шароитида томорқа аҳолининг энг муҳим даромад манбаларидан бири саналади. Маҳаллада яшовчи яна бир нуроний онахон Пардагул Гаипова ҳам ёши улуғлигига қарамасдан, ўз хонадонидаги томорқадан унумли фойдаланиб, барчага меҳнатсеварлик намунасини кўрсатиб келмоқда.

Жамиятда хотин-қизларнинг ўрнини мустаҳкамлашда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ғоят катта аҳамият касб этади. Иш билан таъминланган ва доимий даромад манбаига эга бўлган аёл жамиятнинг энг фаол аъзосига айланади. Қум ёп маҳалласида яшовчи Тўлғаной Бозорбаева ўз тикувчилик цехини ташкил қилиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш билан бирга, ёшларга ўз ҳунарини ўргатиб, кўплаб шогирдлар тайёрламоқда. Худди шундай, маҳалладаги яна бир намунали оила Шадиёр Шерманов ва Саёра Қурбаниязоваларнинг қизи ҳам тикувчилик соҳасига меҳр қўйиб, бугунги кунда ўз бизнесини муваффақиятли йўлга қўйган ҳолда ёшларга ҳунар ўргатмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Қум ёп маҳалласида олиб борилаётган бундай кенг қамровли ишлар оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш ҳамда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада юксалтиришга улкан ҳисса қўшмоқда. Ташкил этилган ҳар бир тадбир ва кўрсатилаётган эътибор, аввало, инсон қадрини улуғлашдек эзгу мақсадга хизмат қилмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026