ТО АЁЛ БОP ЭКАН...
Айтдилар, агарда Аёл бўлмаса,
Аёл, деб тўлғонган хаёл бўлмаса.
Самолар кўшкида ҳилол бўлмаса.,
Бу не ҳол, дегувчи савол бўлмаса –
Шунчалар ғариб-у нолон бу дунё!
Бас, Аёл меҳридан олам мунаввар,
Фақат у назокат бобида сарвар.
Биргина лутфидан кўнгил ҳурланар
Ва мажруҳ дилларда умид нурланар –
Нурлар оғушида чароғон дунё!
Ошиқиб борамиз, онам, жоним, деб,
Бағрига сингамиз, меҳрибоним, деб.
Тўкилиб-тўкилиб ўз ғамимиз еб,
Шу мунис кўнгилга беролдикми зеб?
Турфа хил саволдан хирмон бу дунё!
Жам бўлиб келганда опа-сингиллар,
Диллардан ёзилиб кетар чигиллар.
Кетамиз, жонҳалак онамиз қолар,
Қўлларга тутқазиб митти тугунлар –
“Болам!” деб кўзлари нигорон дунё!
Аёллик – шундайин улуғ салтанат,
Эҳроми – меҳрдир, савоб, саховат.
“Яшаса, болам, деб яшайди фақат”,
У билан ҳар кўнгил бахтга ёр абад –
Ўшал бахт сеҳридан шодумон дунё.
Қаранг-а, чор тараф чунон гуллади,
Замин-у само ҳам ажиб элланди!
Тилларда бир шева такрор айланди:
То Аёл бор экан олам гуллайди –
Меҳр-у ишқ мулкида осмон бу дунё!
Гул тутинг қўлига, кулсин чарақлаб,
Хушхонлар куйласин мадҳин “чаҳ-чаҳ”лаб.
“Аёл бор!” – деган хуш садо жаранглаб
“Тириклик қудратинг асра, - деб, - ё Pаб!”-
Бешиклар устида посбон бу дунё!
Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶