17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 23:36
Жамият 👁 1,111

ЁЗИЛМАГАН ҚОНУННИНГ УМРИ ТУГАЯПТИ!

ЁЗИЛМАГАН ҚОНУННИНГ УМРИ ТУГАЯПТИ!

Яқинда хизматчилик юзасидан бир нуфузли идорага бориб, раҳбарини анча кутиб туришимга тўғри келди. Қабулхонада ўн чоғли турли ёшдаги аёллар, эркаклар ҳам бор эди. Кимдир бетоқат бўлиб қўл соатига қарайди, кимдир: “раҳбар одам иш вақтида иш ўрнида ўтирса бўлмасмикан?”, деб тўнғиллаб қўяди. Котиба қиз эса худди ўзи олий насаб-у қуйи насабдагиларга кўзи тушгандай, беписандлик билан тез-тез юриб, гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа ўтиб-кетиб турибди. Раҳбарни сўраганларга қисқагина қилиб, “ҳозир келиб қолади”, деб чўрт кесиб жавоб бераяпти.

Ўтиравериб зериккан бир аёл:

– Ҳайй, бугунам ишим битмайди, шекилли. Бир ҳафтадан бери қатнайман-ов, – деди қийналиб.

– Бир ҳафтадан бери навбат кутаяпсизми? – ҳайрон бўлдим мен.

– Ҳа, котибаси нима юмуш билан келганимни сўради. Айтдим. Унда мана бундай маълумотлар олиб келасиз, деди. Шу қоғозларни тўғрилаб келсам, гоҳ раҳбар йўқ бўлади, гоҳ олдида одам бўлади.

– Боя бир киши билан ярим соатдан зиёд овози ташқарига эшитилиб, кулишиб ўтирди. Мен энди олдига кираман десам, тушликка чиқиб кетди, – гапга қўшилди ўрта яшар эркак.

– Эшигида одамларнинг туриши ҳеч уни безовта қилмас экан-да? – ажабландим мен.

– Қани, давлат идоралари раҳбарларининг халққа хизмат қилгани, халқнинг муаммоси билан қизиққани?

Ёнимда турган қиз “ёшлигига бориб” жиғибийрон бўлаётган эди, шу пайт эшикдан ҳаммамиз кутаётган одамнинг қораси кўринди. У бамайлихотир, салобат билан одимлаб келиб, бошини салгина қимирлатиб (бу саломлашгани, шекилли) хонасига кириб кетди. Шунда бир кексароқ киши:

– Астағфуруллоҳ! Худди отасининг ўзи бўлибди-я, – деди.

– Кимнинг боласи ўзи, бу йигит? – ёнидаги одам қизиқиб сўради.

Ҳалиги киши айтди. Кейин сал ўтиб, яна қўшиб қўйди:

– Отаси тириклигида тўрт ўғлини тўрт идорага бошлиқ қилиб қўювди. Хуллас, у идорадан бўшаса, яна бир идорага бошлиқ бўлиб юришибди ҳаммалари. Ишида чатоғи чиқсаям иложини топадими, дейман-да. Акс ҳолда, бир идорада ишдаги хатоси учун бўшатилса, нега яна бир идорага бошлиқ бўлаверади?

Ҳамроҳларимнинг суҳбати (қулоқ деган аъзолар эшитиб туради-да) мени ўйлантириб қўйди.

Яширишнинг ҳожати йўқ, қайсидир ташкилотга раҳбар танлашда номзоднинг ота-онаси, яқинлари орасида “кўзга кўринган”, мансаб-мартабали кишиларнинг бор-йўқлигига эътибор бериш, аксинча, яқин қариндошлари судланган, “тепадаги”ларга ёқмаган номзодни бирор мансабга тайинламаслик каби ҳеч қаерда ёзилмаган қонун яқин-яқинларгача амал қилиб келди.

Хаёлимдан ўзим танийдиган, биладиган ташкилотлар, таълим, мактабгача таълим муассасалари, идора раҳбарлари бир-бир ўтди. Чиндан-да, уларнинг кўпчилигининг ота, ака ё бир яқини амалдор ўтган. Ўз кучи, билими билан бўй тиклаб юрганлар кам. Буни тушуниш қийин эмас, менимча. Олийгоҳни тугатиб келган талаба ё бир ишдан бўшаб, бошқа ишга кираётган одам, албатта, бунинг учун раҳбарга топганини “атайди”. Раҳбарнинг йиллар давомида йиққанига фарзанди эртага бир кун осонгина олийгоҳга кириб, битириб келади ва ишлаб, бир-икки йил “кўзи пишгач”, раҳбар бўлиб олади. Оддий одам фарзандини ўқитади, ишга жойлайди, бироқ кўпчилиги фарзандини раҳбар қилишга интилмайди, чунки чўнтаги кўтармайди.

Ҳа, ҳа, неча-неча йиллар вақт ғил-дираги шундай айланганидан кўз юмолмаймиз. Бироқ ўтган кунларни эслаб, эзилган вақтларимизда кўнглимизни тоғдай кўтарадиган бугунги кун нафаси гўё малҳам бўлади. Кўнгилга хуш ёқувчи муждаларни ҳар куни, неча бор қарши олаяпмиз.

Шукрки, Юртбошимиз бугун ҳаммадан барча нарсани ўз номи билан аташни талаб қилаяпти. Оддий халқнинг ҳам барча қулайликларга эга, фаровон шароитда яшашига интилаяпти, Виртуал, Халқ қабулхоналари орқали ташвишларига қулоқ тутиб, ижобий ҳал қилаяпти, жойларда халқнинг ризқини ўз чўнтагига уриб келган раҳбарларни инсофга чақириб, энди халқ билан ҳамнафас бўлиб яшашни талаб этаяпти.

Шулар хаёлимдан ўтди-ю, мансаб курсиларида ўтирган номуносиб раҳбарларни ҳам, барча дилхираликларни ҳам унутиб, енгил нафас олдим. Чунки бугун ҳаётга кўз қараш ўзгараяпти, замон ўзгараяпти. Яқин кунлар ичида фақат ўз ғамини ўйлаб яшайдиган, ишлайдиган раҳбарлар ҳам ўзгаради. Мени айтди дерсиз, ҳали...

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026