15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 14:52
Жамият 👁 6,539

«БИЗ УРУШНИ КЎРДИК, ЭНДИГИ АВЛОДЛАРИМИЗ КЎРМАГАЙ»

«БИЗ УРУШНИ КЎРДИК, ЭНДИГИ АВЛОДЛАРИМИЗ КЎРМАГАЙ»

Тинчлик! Унинг нечоғлик азизлигини биламиз, қадрлаймиз. Чунки тинчлик фаровон ҳаёт, эмин-эркин яшаш, барча орзу-истакларнинг ижобати демакдир. Дунёнинг турли ҳудудларида айни кунда ҳам содир бўлаётган ўзаро урушлар, низолар, талотўплар оқибатида ҳалок бўлаётган бегуноҳ инсонлар, болалар, вайронага айланаётган шаҳар-қишлоқлар ҳақидаги хабарларни ўқиганимизда, эшитганимизда, албатта қалбимиз ларзага келади, уруш оловини ёқишга уринаётганларни лаънатлаймиз, тинч ва осойишта юртимизга меҳримиз ортади, тилимизга шукрона келади, бунингдек саодатли кунларимиз бардавом бўлишини тилаймиз.

Туманимизнинг "Боғ” маҳалласида истиқомат қилувчи, 1924 йилда туғилган  Йўлдош ота Ортиқов Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларини ўз бошидан кечириб, не-не алп йигитлар душман ўқидан  жон берган, мардлик, фидойилик ва жасорат туфайли ғалабага эришилганига гувоҳ бўлган инсонларнинг бири. У 1942 йилда ўз ихтиёри билан тенгқурлари қатори Иккинчи жаҳон урушига кетди. Ҳарбий тайёргарликдан сўнг Москва остонасида жангга кирди. Бу немисларнинг Иккинчи жаҳон урушидан кўзлаган энг манфур режаларидан бири – собиқ иттифоқни босиб олишнинг амалга ошишига оз қолиб, жангларда босқинчиларнинг қўли баланд келиб турган вақтлари эди.

Жанглар омонсиз бўлмас, ишга яроқи барча эркаклар урушга сафарбар этилиб, армия сафи кенгайтирилар, душманни яксон қилишнинг оқилона режалари тузилиб, ҳарбий аскарларнинг маҳорати тинмай ошириларди.

Йўлдош Ортиқов 1943 йил августгача, қўлидан оғир яраланганигача ҳаёт-мамот жангларида қатнашди, Москвани, Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург)ни озод қилишда қаҳрамонликлар кўрсатиб, қатор медаллар олди. У қўлидан яраланиб, оғир аҳволда Мамайқўрғондаги ҳарбий госпиталга олиб келинди. Бир ойлар ўтгачгина ўзига келиб, урушда ўзимизникиларнинг қўли баланд кела бошлаганини, бунга ўзининг ҳам ҳиссаси қўшилганини англаб, ширин энтикди. Шу ерда афсуски жароҳати оғир бўлганлигидан узоқ даволанишига тўғри келди. 1944 йилда туғилиб ўсган қишлоғига қайтди. Йўлдош Ортиқов урушдан қайтиб, қишлоқдошлари ҳам урушдан жабр кўрганлигини, турмуши оғирлигини  билиб, яримжонман, деб ўтирмай, хўжаликда подачилик қилди, бригадада ҳисобчи бўлди. Раҳима Ортиқова билан турмуш қуриб, 9 нафар фарзандли бўлди.

Ҳозир улар невара, чевараларининг ҳурматида, эътиборида, тилидан шукронаси тушмай, эл-юртга тинч-осойишталик тилаб, фароғатда умр кечираяпти. Уруш фахрийларига давлатимизнинг ғамхўрлигидан миннатдорчилиги чексиз.

                                                  ***


Манғит шаҳрининг Навоий номли маҳалласида истиқомат қилувчи Собир Нуруллаев салкам бир асрга яқин умр кўрган пир-у бадавлат инсон. Табиатан ҳазилкаш, чаққон ва тиним билмайдиган отахон гоҳ уйида неваралари билан чақчақлашиб ўтирса, гоҳ қўни-қўшнилар йиғинларига чиқади, гоҳ велосипедини миниб, севимли машғулоти – балиқ овига боради, ўз тили билан айтганда, "насибасини олиб қайтади”.

Маҳалладошлар унинг шу ёшида ҳам тетик ва бардамлигини отахоннинг очиқкўнгиллигидан, тинимсизлигидан деб билишади. Отахоннинг ўзи:

– Бугунгидай фаровон кунларга етгунча не бир уқубатларни кўрмадик. Кексайган чоғимда тинч-осойишталикда бехавотир яшаётганимдан, элу юртимизнинг, юртдошларимизнинг ардоғида эканлигимдан Яратганга шукронам чексиз, – дейди мамнуният билан.

Ҳа, отахоннинг Иккинчи жаҳон уруши оловли сўқмоқларида, урушдан кейинги оғир тикланиш йилларида бошидан ўтказган заҳматли кунларини таърифлашга тил ожиз.

У урушга отланганида айни 18 ёшида эди. Тенгқур жўралари Олломберган Ўрозоқов, Собир Бобожонов, Давлатбой Бобожоновлар билан дастлаб  Чолиш портигача пароходда, кейинчалик поездда кетиб борар экан, радиода эшитган, газеталарда ўқиган уруш ҳақидаги хабарлари хаёлидан кетмас, тезроқ манзилга етгиси, ғалабага ҳисса қўшгиси келарди. Шундай бўлди ҳам. Собир Нуруллаев урушда кўрсатган жанговар хизматлари учун кўкси тўла медаллар билан қайтди.

Отахон ўз ҳаёт йўли ҳақида гапирар экан, бугунгидай дориломон кунларнинг қадрига етмоқ лозимлигини уқтиришдан чарчамайди. Фарзандлари, неваралари ардоғида ўтаётган кунларига шукрона айтади.

***


Орамизда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабага муносиб ҳисса қўшиб, юртимизни фашизм балосидан асраб қолиш йўлида ўзининг фарзандлик бурчини шараф билан адо этган табаррук инсонлар бор. Уларнинг бу буюк хизматлари давлатимиз, юртдошларимиз томонидан юксак қадрланмоқда.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами олдидан мактаблар, коллежлар ўқувчилари билан, меҳнаткашлар вакиллари билан уларнинг учрашувлари ўтказилиб, хотиралари тингланмоқда, уларнинг буюк хизматлари эътироф этилиб, самимий тилаклар билдирилмоқда.

Байрам арафасида "Дўстлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Ражаб Казаковнинг хонадонига ҳам отахонни байрам билан қутлагани келаётганларнинг сони кўп. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев, Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа вазирлигидан вакиллар, туман ҳокими Султонбой Йўлдашевларнинг ташрифи айниқса, отахоннинг кўнглини тоғдай юксалтирди.

– Ҳар бир даврнинг одамларга юклайдиган ўз масъулияти бўлади. Бизнинг зиммамизга Иккинчи жаҳон урушига барҳам бериш, юртимизни босқинчилардан ҳимоя қилиш вазифаси тушди. Биз уруш фахрийлари бунинг уддасидан чиқдик ва бурчимизни бажардик, – дейди отахон камтарлик билан. Аслида унинг "урушни биз кўрдик, эндиги авлодларимиз кўрмагай”, – дея тилак тилашида олам-олам маъно бор. Боиси отахоннинг хаёлидан, гарчи Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабага 72 йил тўлаётган бўлса-да, уруш манзаралари ҳамон ўчмайди. Ҳафталаб оч-наҳор, уйқусиз жанг-жадаллар билан ўтган кунлар, кўз ўнгида душман ўқидан тутдай тўкилган қуролдош дўстлари...

Баъзан жанг сурони тинган лаҳзаларда қуролдош ҳамюртлар бир-бирлари билан оиласи, яқинлари, туғилган юрти ҳақида суҳбатлашишар, урушдан омон қайтиш насиб этармикан, деган ўйларга боришарди. Шунда улар қайси биримиз юртимизга тирик қайтсак, шаҳид кетган юртдошларимизнинг жангда, қаҳрамонона ҳалок бўлганлигини айтамиз, – дея аҳдлашишарди.

Ражаб Казаковга элга омон қайтишдек улуғ бахт насиб этди. Урушда уч марта ярадор бўлиб, жисмида ўқ асоратлари билан бўлса-да, омон қайтиб, меҳнат қилди, оила қуриб, 9 нафар фарзанднинг отаси бўлди.

Отахон ҳозир наинки фарзандлари, невара-чеваралари, балки, бутун юртдошлари меҳри оғушида кексалик гаштини суриб, фароғатда яшамоқда. Аслида уруш фахрийларини қанча эъзозласак, қанча ардоқласак, шунчалик кам.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019