12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:12
Жамият 👁 303

“БИЗ КЎРГАН УРУШНИ ЭНДИ ҲЕЧ КИМ КЎРМАСИН!”

“БИЗ КЎРГАН УРУШНИ ЭНДИ ҲЕЧ КИМ КЎРМАСИН!”

Машъум хотиралар билан тарихга муҳрланган афғон уруши жароҳатлари ҳалига қадар қалбларимизни тирнайди. Афғон чўлларида чорасиз қолган кунларимиз, бирдан бошланадиган даҳшатли отишмалар, дайди ўқ тегиб бевақт ҳаётдан кўз юмган қуролдошларимиз ёди гоҳида тушларимизда саросар кезиб, бир он йўқлик қаърига тортиб кетаётгандек туюлади...

Ҳа, биз мана шундай даҳшатли кунларни бошимиздан кечирдик. Ўзимиз гувоҳ бўлган бу ҳаётни ҳеч кимга, ҳатто душманимизга ҳам раво кўрмаймиз. Ўшанда биз эндигина 18 ёшга кирган, ота-онамиз бағрида ташвиш нималигини билмай яшаб юрган кезларимизда бирдан уруш майдонига кириб, худди туш кўраётгандек бўлганмиз. Бошида салла, қўлларида қурол бўлган юз-кўзи ўралган одамлар, танк ва ҳарбий машиналар колоннаси, саф тортган ҳарбийлар ҳалига қадар кўз ўнгимиздан кетмайди.

Бизни 1981 йилда Ватан олдидаги бурчимизни бажаришимиз учун Қозоғистоннинг Чимкент вилоятидаги Абай туманига жўнатишган эди. У ерда икки ярим ой давомида кучли режимда ҳарбий тайёргарликдан ўтказишди. Шундан кейин бизни Тошкентга юборишди ва аэропортда қўлларимизга ҳарбий билетларимизни бериб, Афғонистонга жўнатишаётганини айтишди. Ўшанда ҳам ҳеч биримиз урушга кетаётганимизни билмаганмиз. Қобулга бориб, самолётдан тушишимиз билан ҳаммамизни турли полкларга қўшишди ва ўзимиз ҳам кутмаган ҳолда жангчиларга айландик.

Тирик қолиш гумон, имконсиз бўлган ҳаётга бирдан тушиб қолиш кимни ҳам довдиратмайди дейсиз. Биз тоғлар орасидаги йўлларда, БТРлар, танклар, ўқ ёмғирлари орасида икки йил таҳликада яшаб, жанг қилдик. Афғон чўлларида оч-наҳор, сувсиз қолиб кетганимизда, ўқ ёмғирлари бир он тинганида биз ўз юртимиздаги тинчликнинг жуда-жуда қадрли эканини ҳис қилардик. Уйимизга хат жўнатсак, урушдалигимизни асло айтмас эдик. Қўлларимизда рубоб ёки бошқа буюмларни ушлаб тушган суратларни юбориб, ўзимизни худди ўйнаб-кулиб юргандек кўрсатардик. Аслида эса бугун тирик бўлсак, эртанги кун омон қолишимизга ишонч йўқ эди.

Бу азобларни, ташлаб кетилган жойимизда ҳафталаб нонсиз, сувсиз қолиб кетганларимизни ҳали ҳам унутганимиз йўқ.  Тағин ҳам биз тирик қайтдик, қанчадан-қанча қуролдош дўстларимиз кўз олдимизда ҳалок бўлиб, уйларига темир тобутларда қайтишди. Мана шундай даҳшатли кунларни кўриб қайтгач, дунёга буткул бошқача кўзда қарайдиган бўлдик. Яратганга шукурки, ризқимиз тугамаган экан, келиб оилали бўлдик. Фарзандлар камолини, неваралар кўриш насиб қилди.

Биз кўрган урушларни энди ҳеч ким кўрмасин, бугунги осойишта кунларимиз бардавом бўлсин! Тинчлик, тўкин-сочинлик Аллоҳ бизга бериб қўйган энг улуғ неъматлардандир.  Биз буларнинг қадрига етишимиз, кўз қорачиғидай асрашимиз керак.

Комилжон Искандаров, Фарҳод Отажонов,

собиқ афғон уруши қатнашчилари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026