12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:47
Жамият 👁 508

ДЎРМАН ҚИШЛОҒИНИ КЎРГАНИ КЕЛИНГ!

ДЎРМАН ҚИШЛОҒИНИ КЎРГАНИ КЕЛИНГ!

Дўрман – Амударё туманининг Қиличбой мавзесидаги жаннатмакон қишлоқларидан бири. Халқи жуда меҳнаткаш, аҳил, иноқ. Бир бора бу қишлоқда бўлган кишининг хотирасида йўл бўйларида саф тортган қоратоллар, олча дарахтлари, мевазор боғлар, ариқлар бўйларида қишлоққа келгувчиларга худди: “Хуш келибсиз”, дегандай бош эгиб турган наъматак буталари, обод ва фаровон хонадонлар, қалбларни энтиктириб юборгувчи сўлим табиат манзаралари бир умр муҳрланиб қолади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистоннинг, Қорақалпоғистонимизнинг қай гўшасида бўлиб, “Амударёданман”, десангиз, албатта, Дўрман қишлоғи, унинг бетакрор, сўлим табиати, ҳосилдан шохлари ларзон мевазор боғлари ҳақида сўрашади. Дўрманни Ўзбекистоннинг дунёга машҳур Шоҳимардон, Сўқоқ, Ғазалкент, Нанай каби қишлоқларига менгзашади.

Ҳақиқатан ҳам бир вақтлар осмонўпар бўйтераклари билан тилга тушган Дўрман қишлоғининг бугунги кўрки, тўрт фасл тароватини ўзида мужассам этган ям-яшил арчазорлари, тобора ободлик касб этаётган инфратузилма объектлари билан янада чирой очган.

Умумий ер майдони 156 гектар бўлган бу гўзал масканда 2673 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг асосий қисми, яъни салкам  1000 нафари ёшлар ҳиссасига тўғри келишини инобатга олсак, дўрманликлар тобора ёшариб бораётганини ҳис этасиз. Ҳудуддаги 100 гектарлик экин майдонининг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланаётган аҳоли турмуш тарзи ҳавасга муносиб. Бўзчи, Бекобод, Пахтаобод, Сариолтин, Кунхўжа номидаги ва Олтинсой кўчаларининг ҳар бирида тадбиркорлик субъектлари – 2та сартарошхона, аёллар гўзаллик салони, дорихона, 7та кундалик эҳтиёж моллари билан савдо қилувчи дўкон, чеварлик цехлари мавжуд.

Қишлоқ аҳолисининг ўзаро меҳр-оқибати, бирдамлиги боис, ўзбек, туркман, қозоқ, қорақалпоқ ва бошқа миллат вакиллари бирининг мушкулини бири осон, оғирини енгил қилиб яшашга одатланишган.

– Қишлоқда бегона йўқ, – дейди мамнуният билан ОФЙ раиси Атамурат Юсупов, –ҳамма бир-бирига қон-қариндош, қардош, илдизи, орзу-ниятлари, ҳатто тақдирлари туташ инсонлар. Шунинг учун ҳам ҳамқишлоқларимизнинг битмаган иши қолмайди.

Ҳақиқатан ҳам дўрманликлар ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзор гўшага айлантириш, боғ-роғ яратиб, деҳқончилик маданиятини юксалтиришда ҳамиша  якдил. Кеч кузда, эрта баҳорда қишлоқ аҳли жам бўлишиб кўчалар бўйларига, гузар йўллар четларига мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишади. Аҳоли томорқа ерларини сув билан таъминловчи ариқларни кеч кузда ҳам, эрта баҳорда ҳам яхшилаб тозалаб қўйишга одатланган аҳоли учун ерларни суғориш масаласида муаммо туғилмайди, сув йўли тоза бўлгач, исрофгарчиликнинг олди олинади ва сув равон оқади.

Қишлоқ ҳудудида амалга оширилаётган барча эзгу ишларда “Маҳалла еттилиги”нинг ҳамкорликдаги фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда. Бўзчи ва Бекобод кўчаларига шағал-тош ётқизиш, Бекобод-4 кўчаси аҳолисининг электр энергияси таъминотини  яхшилаш мақсадида трансформатор ўрнатишда, шунингдек, Бекобод кўчасининг 600 метрлик қисмида янгидан йўл очилиб, 8 км. узунликдаги сув йўлларининг тозаланишида “Маҳалла еттилиги”нинг ташаббуси, аҳолининг ҳамжиҳатлиги туфайли барча ишлар самарали ва сифатли якун топди. Бу ҳамжиҳатлик кеч кузда, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасидаги кўчат экиш ишларини ҳам муваффақиятли амалга ошириш имконини берди. ОФЙ раиси Атамурат Юсупов бош-қош бўлган кузги кўчат экиш мавсумида дўрманликлар “Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда 1200 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди. Қишлоқ ҳудудидаги 3 км. марказий йўл бўйларидаги дарахтларга оҳак билан ишлов берилиб, наъматак буталари тартибга келтирилди. Бекобод-7, Бекобод-5 кўчаларига 45 дона бетон устунлар ўрнатилиб, 550 метр СИП кабеллари тортилди. Юксак маънавият кўчасига эса 12 дона қуёш панелли тунги ёритгичлар ўрнатилганидан аҳоли мамнун.

Пахтаобод ва Олтинсой кўчаларида истиқомат қилувчи аҳоли кўчаларнинг нотекис, ўнқир-чўнқирлигидан, қишда лой, ёзда чанг кўтарилиб, хонадонларгача кириб боришидан азият чекишарди. Бу муаммо ҳам “Маҳалла еттилиги”нинг ҳамкорлиги, қолаверса, аҳолининг ҳамжиҳатлиги туфайли ижобий ечим топди. Мазкур кўчаларнинг 1 км. қисмига тош ва шағал тўшалди.

Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида “Яшил энергия” ресурсларидан самарали фойдаланилмоқда. Хусусан, ОФЙ биносига қуёш панели, ҳудуддаги кўчалар бўйларига қуёш панелли тунги ёритгичлар ўрнатилди. Қишлоқ ҳудудини туман маркази ва қўшни Хоразм вилоятининг Гурлан тумани билан боғловчи гузар йўлини кесиб ўтувчи заҳкаш устига темир-бетон кўприк қурилгани эса аҳоли учун катта қулайлик яратди. Эндиликда аҳоли ҳар иккала туманлар марказига бориш учун олис масофадан, айланиб юришмайдиган бўлишди, йўл ҳам, вақт ҳам қисқарди.

Қишлоқ аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли Президентимизнинг шахсий ташаббуслари билан ҳар бир маҳалла учун ажратилган 500 млн. сўмлик давлат маблағи ҳисобидан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан 11тасининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида хонадонларининг том қисми шиферлаб берилди.

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги ўрганишлар натижасида 49 нафар ишсиз фуқарога ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида якка тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун шароит яратиш мақсадида имтиёзли кредит маблағлари олишларига кўмаклашилди ва 2 нафар фуқарога субсидия ажратилди.

Айни пайтда дўрманлик томорқа ер эгаларидан 7 нафарининг  ўз иссиқхона хўжалиги бор. 4 нафар фуқаро эса балиқчилик билан шуғулланади. 3та умумий овқатланиш шохобчаси, 1та тозаланган сув билан таъминлаш шохобчаси, гўшт дўкони, этикдўзлик устахонаси ва 12та халқ истеъмол моллари ва озиқ-овқат дўконлари дўрманликлар хизматида. Кунига 5 хилдаги нон ёпадиган нонвойхона хизматидан аҳоли мамнун.

Дўрманликларнинг фарзандлари таълим-тарбия оладиган 20-сонли ва 84-сонли мактаблари эса ҳақиқий маънавият ва маърифат масканлари ҳисобланади.

Ўз фаолияти давомида неча минглаб билимдон ёшларни катта  ҳаёт сари учирма қилган 20-сонли мактабнинг собиқ битирувчилари орасида йирик давлат ва жамоат арбоблари, таниқли шоир ва ёзувчилар борлигини ҳисобга олсак, Дўрман қишлоғининг сўлим табиатидан баҳра олиб улғайган инсонлар ҳақиқий элпарвар, ватанпарварлардир.

Ҳудуддаги 84-сонли умумтаълим мактаби нафақат ўзининг сўлим табиат бағрида жойлашгани, балки ушбу таълим масканида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар туфайли ҳам ҳавасга муносиб. Ям-яшил арчазорлар бағридаги муҳташам бинода таълим-тарбия олаётган дўрманлик  ёшлар эришаётган ютуқлар алоҳида мавзу. Ҳудуддаги 15-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг бурро сўзлашлари, ҳатто ўзлари туғилиб-ўсган қишлоқ билан фахрланишлари ҳам ҳавасга муносиб.

Дарвоқе, “Маҳалла еттилиги”нинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракатлари билан 2023 йил давомида ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган фуқароларнинг ўз ҳаётларини яхшилашлари учун зарур шароитлар яратилди. 45 нафар ёшга, 93 нафар “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган аёл-қизларга, “Темир дафтар”даги 1 нафар фуқарога ҳудуддаги фермер хўжаликлари томонидан сабзавот экинлари экишлари учун 15 гектар ер ажратиб берилди. “Ёшлар дафтари”даги 17 нафар, “Аёллар дафтари”даги 12 нафар ишсиз хотин-қизларнинг ҳар бирига буғдойдан  бўшаган майдонлар такрорий экинлар экиш учун 0,25 сотихдан ажратилиб, уларнинг ўз оилалари иқтисодини яхшилашлари учун кўмаклашилди.

Қишлоқда боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 19 нафар аёл-қизлар “Маҳалла еттилиги”нинг доимий эътиборида. Уларнинг ҳар бирига 1 320 000 сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилиб, 12 нафар тиббий муолажага муҳтож аёлларнинг ўз саломатликларини тиклашларида, соғломлаштирилишида кўмаклашилди.

Дўрман – уста пахтакор, моҳир томорқачи, ҳар бир қарич ернинг қадрини ошириб, боғ-бўстонга айлантирувчи фидойи инсонлар юрти. Қишлоқ аҳли 2023 йилда бўш турган 5 гектар ер майдонини ким ошди савдолари орқали ютиб олиб, бу ерларда мўл-кўл ҳосил  етиштирдилар. Улар нафақат ўз оилалари, балки амударёликлар, қолаверса, Қорақалпоғистоннинг шимолий туманлари аҳолиси дастурхонларини ҳам сархил ноз-неъматлари билан бойитдилар.

Элим, юртим, оилам, фарзандим, деб яшагувчи қишлоқ аҳли учун қайнона-келин можароси, қўшни билан қўшни ўртасидаги араз, гина-кудуратлар бегона. Бу қишлоқда бири-бирига қон-қариндош, туб-илдизи бир оилалар фарзандлари яшашади. Қайнона билан келин ўртасидаги ёки қўни-қўшнилар ўртасидаги араз, гина-кудуратнинг олдини олишга нуроний отахон ва онахонлар, кўча бошчилари, зиёлилар ўзларини масъул деб билишади. Шу боис, ҳудудда ҳуқуқбузарликлар, оилавий  келишмовчиликлар, фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар, ёш оилалар ўртасидаги араз ва гиналарга ўрин йўқ.

– Бу каби салбий ҳолатларга барҳам бериш дўрманликларнинг бурчи, – дейди Атамурат Юсупов.

Биз ижодий жамоамиз билан табиати гўзал ва сўлим, халқи аҳил ва меҳнаткаш Дўрман қишлоғида бўлганимизда бир нарсага амин бўлдик: қаердаки, одамлар бекорчи бўлиб қолишса, ўша ерда жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар урчийди, одамлар орасидан меҳр-оқибат кўтарилади. Дўрман қишлоғида эса ҳаёт тамоман бошқача, қишлоқ аҳли меҳнатсиз ўтган кунини умр дафтарига киритишмайди, ҳовлисида кафтдек ерни бўш қолдиришни ўзларига эп кўришмайди, қўшни-қўшниси билан мусобақалашган каби деққончилик  қилишади, тадбиркорлик билан шуғулланишади. Чунки улар кимсан, Қиличниёзбойнинг авлодлари, издошлари. Қиличбойнинг ҳавосидан нафас олиб, Қиличбой арна сувини ичиб, ўсиб-улғайган, фарзанд тарбиялаётган фидойи халқ!

Халқимиз бекорга:

– Қандай яшаб, меҳнат қилишни қиличбойликлардан ўрганинг, – дейишмаган.

Яхшиси, азизлар, Аму элининг жаннатмакон водийси, соҳибкор-боғбонлар, фидойи ва меҳнаткаш инсонлар юрти – Қиличбой мавзесининг Дўрман қишлоғини кўргали, мусаффо ҳаволаридан тўйиб нафас олгали бир бора келинг, бунга яққол гувоҳ бўласиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026