14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 10:29
Жамият 👁 659

Дўрман овули - меҳнат, ҳамжиҳатлик ва тараққиёт маскани

Дўрман овули -  меҳнат, ҳамжиҳатлик ва тараққиёт маскани

Амударё туманининг Дўрман овули ҳудуднинг йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган, аҳолиси меҳнатсеварлиги, ҳамжиҳатлиги ва тинч-осойишта ҳаёт тарзи билан ажралиб турадиган овулларидан биридир. Асрлар давомида шаклланган деҳқончилик ва чорвачилик анъаналари бугун замонавий ёндашувлар билан уйғунлашиб, овул тараққиётининг муҳим омилига айланмоқда.

Бугунги кунда Дўрман овулида “Маҳалла еттилиги” вакилларининг самарали ва тизимли фаолияти натижасида ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш изчил таъминланмоқда. Маҳалла фаоллари, масъул ташкилотлар ҳамкорлигида аҳоли муаммолари жойида ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Овулда ҳозирги кунда 514 та хонадонда 774 та оила таркибида жами 2677 нафар аҳоли ўзаро аҳил-иноқ яшаб келмоқда. Ҳудудда 2 та умумтаълим мактаби, 1 та мактабгача таълим муассасаси, 3 та озиқ-овқат дўкони, 1 та сартарошхона, 1 та ичимлик сувини тозалаш ва етказиб бериш шохобчаси фаолият юритиб, аҳолига доимий хизмат кўрсатмоқда.

Аҳолини иш билан таъминлаш, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш масалалари устувор вазифа сифатида белгиланган.

Олиб борилган тизимли ва манзилли ишлар натижасида жорий йилнинг 12 ойи давомида овулда яшовчи 26 нафар ишсиз фуқарога жами 470 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Натижада 86 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган, 91 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлган.

Миграциядан қайтиб келган 4 нафар фуқаронинг 2 нафарига кредит ажратилиб, уларнинг меҳнат фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, йил бошидан буён 8 та янги тадбиркорлик субъекти фаолияти йўлга қўйилиб, ҳудуд иқтисодий салоҳияти янада мустаҳкамланди.

Дўрман овулида яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, барқарор даромад олаётган аҳоли вакиллари сафи тобора кенгаймоқда. Жумладан, ҳудудда яшовчи Ислом Қурбанов кўп йиллардан буён чорвачилик билан шуғулланиб келади. Бугунги кунда 22 бош қорамол боқиб, қишлоқ хўжалиги тармоқларидан барқарор даромад топмоқда. Унинг келгусидаги режалари ҳам катта – фаолиятини кенгайтириб, йирик чорвачилик хўжалиги ташкил этиш ва янги иш ўринлари яратиш устувор мақсадларидан саналади.

Шунингдек, Хайтбой Жуманиёзов 10 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланиб, бугунги кунда 100 та асалари қутисига эга. Оилавий меҳнат асосида олиб борилаётган бу фаолият натижасида оила фаровонлиги тобора ошиб бормоқда.

Овулда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар ҳам изчил давом этмоқда. 2025 йилнинг 9 ойи давомида 8 нафар ёш “Ёшлар дафтари”га киритилиб, уларга манзилли ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 3 нафар ёшнинг тўлов-контракт суммаси тўлаб берилди, 2 нафар ёшга имтиёзли кредит ажратилди, 2 нафар ёш келажак касбларига ўқитилди, 1 нафар ёшга субсидия асосида чорва моллари учун тарози олиб берилди.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудда яшовчи Муқаддас Аҳмедова 5 йилдан буён тикувчилик билан шуғулланиб, 10 нафардан ортиқ шогирд тайёрлади. У ўз меҳнати билан нафақат оиласининг фаровонлигини таъминламоқда, балки кўплаб хотин-қизларнинг банд бўлишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Ҳудудда оилавий тадбиркорлик ҳам ривожланиб бормоқда. “Хива чойхонаси” оилавий корхонасида нон ва нон маҳсулотлари ҳамда миллий таомлар тайёрланиб, бозорга чиқарилмоқда. Ушбу фаолият орқали оиланинг барча аъзолари иш билан банд бўлиб, барқарор даромад манбаига эга.

Бугун Дўрман овули – меҳнат, ташаббус ва ҳамжиҳатлик уйғунлашган, аҳолиси эртанги кунга ишонч билан қараётган ҳудуддир. Амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар ва аҳоли фаоллиги туфайли овул ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада равнақ топиб, фаровон ҳаёт сари дадил одимламоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019