ЮРТИМИЗ ТИНЧ-ОСОЙИШТАЛИГИНИ МАСЪУЛИЯТ БИЛАН ҚЎРИҚЛАЙМИЗ
Ҳар бир инсон ўз туғилган оиласини, камолга етган Ватанини севади. Ватанининг равнақи учун хизмат қилишни, кўнглидаги севги-муҳаббатини амалда намоён этишни хоҳлайди.
Менинг ҳарбий хизматчи бўлишга аҳд қилишимга ҳам юртим тинчлик-осойишталигига ҳисса қўшишга, уни кўз қорачиғидай асрашга интилишим сабаб бўлган.
Донишмандлардан бири “Ватан бир боғдир, содиқ фарзандлар бу боғни ўз юрак қонлари ила суғормаклари даркор”, деганларида нақадар ҳақ эди.
Ватанга муҳаббат, айниқса, чегаралар дахлсизлигини сақлаб, ўз ўрнида ёзнинг жазирамаси-ю, қишнинг қаҳратонларида собит турган ҳарбий хизматчилар кўнглида ўзгача масъулият уйғотади, чегаралар дахлсизлигига ўзингни жавобгар сезасан, бу – фарзандлик бурчинг эканлигини сидқидилдан ҳис қиласан.
Мана, неча йилдирки, мен ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда хизмат қилар эканман, буни ҳар сония ҳис қилиб яшайман.
Мен болалигимдан ҳарбий бўлишни орзу қилгандим. Ота-онам ҳам менинг бу интилишларимни қўллаб-қувватлашди. Яширмайман, болалигимда жуда шўх эдим, уйда ҳам, мактабда ҳам кўп тўполон қилардим. Ҳозир ўша дамлар ёдимга тушса, шу қилган хатоларим учун ҳам яхши хизмат қилишим керак, деган қарорга келаман.
Ватан ҳимояси – муқаддас бурч. Бу бурчни шараф билан уддалаш ҳам бахт. Юртимиз чегаралари дахлсизлигини қўриқлаётган сафдошларимга толмас куч-қувват тилайман.
Муроджон Ҳабибуллаев, ҳарбий хизматчи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶