22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 13:00
Жамият 👁 257

Туманимиздаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида кўчат экиш тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

Туманимиздаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида кўчат экиш тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳудудлар экологиясини янада яхшилаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Экологик вазиятни инобатга олиб, табиатни асраш мақсадида дарахт экиш ишлари кун тартибидаги муҳим масалага айланмоқда. Шу мақсадда давлатимиз раҳбари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва лойиҳа доирасида қатор тадбирларни амалга ошириш борасидаги устувор вазифаларни белгилаб берган эди.

Бугун юртимизда кенг тус олган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатининг маъно-мазмуни, мақсади юртимизда яшилликни кенгайтириш баробарида табиатни асраш, экология мусаффолигини сақлашга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир.

Амударё туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида ҳам “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасидаги кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Касб-ҳунар мактаби миқиёсида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад – атроф-муҳит мусаффолигига ҳисса қўшиш ва ўқувчи-ёшларнинг манзарали ва мевали дарахт, бута кўчатлари ҳамда уруғ етиштириш, экиш ва парвариш қилиш бўйича кўникмаларини ошириш, улар қалбига экологияни асраш тушунчасини сингдиришдан иборатдир.

Устоз-мураббийлар билан бир қаторда ўқувчи-ёшлар ҳам дарахт кўчатларини экиб, туманимизни яшил маконга айлантиришга ўзларининг ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Халқимиз орасида кўчат экиб, боғ яратиш, яшаб турган ҳудудни яшил маконга айлантириш азалий қадриятларимиздан ҳисобланади. Шу боис, аждодларимиз жуда қадимдан гузар ва йўллар бўйлари, экинзорларнинг четларига, кўчалар ёқалатиб турли хил манзарали ва мевали дарахт кўчатларини ўтқазишган ва буни ўз фарзандлари учун ҳам доимий анъанага айлантиришган. Мамлакатимизда яшил ҳудудлар барпо этиш, экилган ҳар бир туп ниҳолни авайлаб-асраш, унинг тупроққа илдиз қўйиб, униб-ўсиб кетишини таъминлаш мақсадида ҳар йили кузги ва баҳорги кўчат экиш мавсумига алоҳида пухта тараддуд кўрилади.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида касб-ҳунар мактаби атрофига жами 988 туп дарахт кўчатлари экилмоқда. Шундан 112 дона терак ниҳоли, 48 дона тут дарахти, 203 дона манзарали дарахт, 625 дона мевали дарахт кўчатлари экилиши туманимиз табиатининг софлиги ва тозалигига, қолаверса иқлим барқарорлигига катта ҳисса бўлиб қўшилади. Бундан ташқари бино олди ҳамда атрофига 200га яқин гул кўчатлари, 120 туп арча кўчатлари экилмоқда.

Дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Экиш ишлари якунланганидан кейин кўчатлар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиш чоралари кўрилади.

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, “Яшил макон” лойиҳаси − бу бир йиллик тадбир эмас. Яшаб турган жойимизни озода сақлаб, табиатга қанчалик кўп меҳр ва эътибор берсак, келажак авлод ҳам муносиб экологик шароитда яшайди. Бунинг учун биздан талаб қилинадиган биргина нарса – табиатни тоза сақлаган ҳолда ер ва сув ресурсларини, экологик тизимни асраш ҳамда дарахт кўчатларини экиб, боғ яратишдир.

Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга, шу билан бирга халқимизнинг асрлар оша сақланиб келаётган миллий қадриятларини ёшларимиз қалбига янада чуқур сингдиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Шу ўринда айтиш керакки, “Яшил макон” умуммиллий тадбирлари нафақат ўзимиз учун, балки келажак авлод учун ҳам ғамхўрликнинг бир кўринишидир. Зеро, тозалик ва озодалик бор жойда файз-у барака бўлади. Яшил маконлар ва кўкаламзор ҳудудлар эса соғлом турмуш кечиришнинг энг асосий омилларидан биридир.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026