12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:49
Маданият 👁 441

9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳисобот концерти бўлиб ўтди

9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳисобот концерти бўлиб ўтди

Санъат ва мусиқа инсон руҳиятини поклаб, унинг қалбида гўзалликка бўлган муҳаббатни уйғотувчи беқиёс кучдир. Айнан шу сеҳрли оламга қадам қўйган ёш истеъдодлар юртимизнинг эртанги маданий қиёфасини яратадилар, миллий меросимизни бутун дунёга тараннум этадилар. Бўлажак маданият ва санъат намояндалари таълим олаётган Амударё туманидаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида 2025-2026 ўқув йилининг муваффақиятли якунланиши муносабати билан ҳисобот концерти ташкил қилинди.

Ҳисобот концертида Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов иштирок этиб, 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоасини, барча ўқитувчи ва ўқувчиларни жорий ўқув йилида қўлга киритилган ютуқлар, эришилган юксак натижалар билан чин дилдан табриклади.

Айтиш жоизки, бугунги кунда мазкур мактабда жами 194 нафар ўғил-қиз санъат сирларини қунт билан ўрганмоқда. Уларнинг орасидан 27 нафар битирувчи жорий ўқув йилида муассасани муваффақиятли тамомлаб, катта ҳаёт сари ўзларининг дастлабки қадамларини ташламоқдалар.

Ушбу ижод масканининг ташкил қилинганига 60 йилга яқин вақт бўлди. 1968 йилда асос солинган мактаб дастлабки йилларда фақатгина мусиқа йўналишида иқтидорли болаларни тарбиялашга ихтисослашган эди. Йиллар ўтиши билан муассаса ўз кўламини кенгайтириб, санъатнинг турли соҳаларини ҳам қамраб олди. 1990 йилда бино қайта қурилиб, Ҳамза номидаги мусиқа мактаби мақомида фаолиятини давом эттирди.

Мамлакатимизда ёш авлоднинг маданият ва санъат соҳасидаги таълимига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик натижасида 2015 йилда мактаб биносида кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилди. Натижада, бутунлай янги қиёфа касб этган муассасада энг сўнгги талабларга жавоб берадиган замонавий ўқув хоналари, кенг ва ёруғ машқ заллари ҳамда ҳақиқий ижодий муҳит яратилди. Бундай кенг имкониятлар ёшларнинг ўз устида мунтазам ишлашига, катта саҳналар сари дадил қадам ташлашига бевосита хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда масканда ўқув жараёнлари жами 10 та асосий йўналиш бўйича тизимли равишда олиб борилмоқда. Жумладан, фортепиано, халқ чолғулари, эстрада чолғулари, анъанавий хонандалик, бахшичилик, тасвирий санъат, хореография, эстрада хонандалиги, анъанавий ижро ҳамда амалий санъат синфларида ўқувчиларнинг ижодий тафаккури ва эстетик диди шакллантирилмоқда, уларнинг ички дунёси бойитилмоқда. Бу масъулиятли ва шарафли вазифани ўз касбининг фидойиси бўлган 36 нафар педагоглар амалга ошириб келмоқда. Уларнинг 19 нафари олий маълумотли мутахассислар бўлса, 17 нафари махсус мусиқа ва санъат коллежларини тамомлаган тажрибали устозлардир. Педагоглар доимий равишда тасдиқланган режа-жадваллар асосида малака ошириш марказларида ҳамда санъат мактаб-интернатларида ўз касбий маҳоратларини, назарий ва амалий билимларини мунтазам ошириб бормоқдалар.

Ҳисобот концерти давомида фидойи ўқитувчилар ва фаол ўқувчиларга Болалар мусиқа ва санъат мактабининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди. Мактаб директори Тўлибой Ҳайитбоев, туман Маданият бўлими бошлиғи Мурод Ибрагимов ва мактаб фахрийси Йўлдош Абдаловлар ўқувчиларни яна бир ўқув йилининг муваффақиятли якуни, битирувчиларни эса катта ҳаётга қадам қўяётгани билан табриклаб, келгуси ишларида омад ва муваффақиятлар тиладилар.

Мазкур таълим муассасаси ўқувчилари турли миллий ва халқаро кўрик-танловларда юқори натижаларни қайд этиб, жорий ўқув йилини муваффақиятли якунламоқдалар. Жумладан, "Khiva Art Fest – 2025" ҳамда "Zamin yulduzlari – 2026" халқаро танловларида жами 10 нафар ўқувчи Гран-при мукофотини, 23 нафар ўқувчи 1-ўринни, 18 нафар ўқувчи 2-ўринни ва 14 нафар ўқувчи 3-ўринни қўлга киритди. "Оролим овози – 2026" кўрик-танловида эса 11 нафар ўқувчи Гран-при, 21 нафар ўқувчи 1-ўрин, 10 нафар ўқувчи 2-ўрин ва 4 нафар ўқувчи 3-ўрин соҳиби бўлди. Шу билан бирга, "Ёшлар овози" танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 2 нафар ўқувчи 2-ўринни банд этди.

Биргина ўтган май ойида эришилган муваффақиятларни санаб ўтсак: Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган "Zamin yulduzlari – 2026" халқаро кўрик-танловида мактабнинг "Тасанно" рақс дастаси хореография йўналиши бўйича энг олий мукофот – Гран-при соҳибига айланди. Якка рақс ижрочилигида эса Шаҳризода Гулмирзоевва 3-ўринни қўлга киритди. Анъанавий хонандалик йўналишида "Аму юлдузлари" мақомчилар ансамбли, шунингдек, Асадбек Жумабоев ва Аббос Баҳрамовлар мутлақ ғолиб деб топилиб, 1-ўринга сазовор бўлди. Беҳруз Сергеев ҳамда Темур Тиркашевлар 2-ўринни, Сардор Кўкланов эса 3-ўринни қўлга киритишди. Эстрада хонандалиги йўналишида Суннатилло Кенжабоев ва Сарвар Гулмирзоев 3-ўрин совриндорлари қаторидан жой олди.

Халқ чолғулари йўналишида "Гулдаста" дуторчилар ансамбли, Илёс Маҳмудов, Иззат Анваров, Амирхон Алимбоев ҳамда Диёрбек Баймурадовлар 1-ўринни эгаллашди. Диёрбек Болтобоев, Қадам Шарипов, Диёрбек Гулманов, Азизбек Эрнафасов, Фармонбек Юнусов ҳамда Асалой Юсупова ва Илёс Маҳмудовлар дуэти фахрли 2-ўринга муносиб кўрилди. Равшан Гулмирзоев, Беҳруз Аҳмаджонов, Диёрбек Султонбоев, Нурҳосил Кенгашбоев ва Абдулла Бахтиёровлар 3-ўрин совриндорларига айланган бўлса, фортепиано йўналишида Аслзода Йўлдошев 1-ўрин соҳиби бўлди.

Бу каби ютуқлари билан Амударё туманидаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари мазкур таълим даргоҳи номини бутун республика ва халқаро майдонларда баланд жаранглатиб, ўзбек миллий маданияти ва санъатининг эртанги куни нақадар ишончли қўлларда эканлигини исботладилар. Уларнинг зафарли юришлари ҳеч қачон тўхтамаслигига, санъат чўққиларини забт этишда доимо пешқадам бўлишларига тилакдошмиз!

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026