12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:48
Жамият 👁 396

МАШАҚҚАТЛАР ЧЕКИБ, БАХТГА ЕТГАН МОМО

МАШАҚҚАТЛАР ЧЕКИБ, БАХТГА ЕТГАН МОМО

Римажон Иккинчи жаҳон уруши бошланганида 12 яшар қизалоқ эди. Замон оғир, 1937-1939 йилларда ҳукм сурган “қама-қама”лар, бугун бир тенгқурининг отаси ё акасини, эртасига ўзларининг бирон бир қариндошини, маҳалладошини нотаниш, ғалати отлиқлар келиб қўлларига кишан солиб олиб  кетганларини кўравериб, ёшига нисбатан анча эрта улғайган Римажон катталарга ўхшаб ғам чекар, қайғурар, ҳатто яхши замонлар келишини Аллоҳдан илтижолар қилиб сўрарди. 12 ёшли навниҳол қизалоқ катталарга қўшилиб, урушга кетган эркакларнинг ўрнига қазувга чиқар, пахта экиб, чопиқ қиларди. “Уруш болалари” дейишарди фронт ортидаги фронтларда тер тўккан Римажон каби навниҳол ўсмирларни.

Ана шу “уруш болалари” Иккинчи жаҳон урушида қозонилган оламшумул ғалабага беқиёс улкан ҳиссаларини қўшган давр фидойилари бўлдилар.

Эсида, ҳозирги Қипчоқ қишлоғи ҳудудида майда-майда колхозлар бўларди. Римажон ўша колхозлардан биридаги пахтачилик бригадасида ишчи бўлганида ҳали суяги қотмаган қизалоқ эди. Фрунзе номли бу колхознинг юмушлари ҳеч тугамасди. Бир-икки соат мактабда номигагина таълим олган болалар мактабдан сўнг тўғри далага чиқиб кетишарди. Эрта баҳордан то кеч кузгача оёқ кийимдан муаммо бўлмас, “ишчи болалар” ялангоёқ юришга мажбур  эдилар. Қишда бири урушга кетган акасининг, бири отасининг оғир кирза этикларини кийиб, қазувга чиқишар, мактабга эса ака-ука, опа-сингиллар тушликкача бири кийган кийимни, тушликдан сўнг иккинчиси кийиб, ўқишга боришарди. Ҳатто  китоб жилдигача ўртада бўлар, бунинг  учун талашмас, ҳаёт одамларни бир-бирларига ўта меҳрли, оқибатли қилиб қўйганди гўё.

Ўлимларни, йўқотишларни кўравериб дийдалари қотиб кетганди уларнинг. Римажон Отажонова то Иккинчи жаҳон уруши тугагунга қадар колхозчилар билан баб-баравар меҳнат қилди.

– Чигитни қўлда экардик, – эслайди момо, – баъзан туни бўйи қўлларим зирқираб оғриб чиқарди. Меҳнат одамни тоблайди, дейишарди катталар. Тобландик, лекин бу машаққатли йиллар сўнгги тақдиримизга ўз муҳрини босди, ўқишимиз чала қолди.

“Ҳамма нарса фронт учун!” деган даъваткор шиор уруш йилларидаги Римажон каби навниҳол болаларнинг болалиги, болалигига қўшиб орзу-умидларини ҳам урушга сафарбар этган эди. Қорни нонга, эгни кийимга ёлчимай улғайган, машаққатли меҳнатлари учун ёлчитиб ҳақ олишни билмай вояга етган Римажон Отажонова Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси бўлган Қурбонбой Аминов билан турмуш қурди. Урушдан кейинги тикланиш йиллари ёш оила учун осон бўлмади. Улар тонгдан-шомгача колхоз даласида тер тўкдилар, яхши кунлар умиди билан, шукроналар қилиб умр кечирдилар.

Уч қиз, икки ўғилни тарбиялаб, вояга етказишди, касб-корли қилишди. Ойсанам, Холбика, Бибисора қизлари, Мақсудхон ва Исмоилжон исмли ўғилларининг камолини кўриш насиб этганидан Римажон момо мамнун.

– Қурбонбой бобонгиз уруш жароҳатлари азоби туфайли эртароқ кетиб қолдилар, –маҳзунлик билан хотирлайли момо. – Жаҳаннам ичидан омон қайтиб, ўғил-қиз ўстирдик, тинч замонларни кўрдим, армоним йўқ, дердилар доим. Ахир шундай дориломон кунларда яшаб ҳам армон қилиш мумкинми? Менинг ҳам армоним йўқ. Бизлар кўрган машаққатларни, оғир дамларни ҳеч бир авлод кўрмасин!

Момонинг тилидан шукроналар тушмайди. Атрофи тўла боғ-бўстон, чаманзор. Не истаса, муҳайё қиладиган фарзандлари, невара-ю чевараларининг саноғидан адашиб кетадиган момо яна шукроналик билан дуога қўл очадилар:

– Эл-юрт тинч бўлсин, болалар, зурриёдларимиз соғ, ҳаётимиз бардавом бўлсин! Одамзот насли ҳеч қачон уруш кўрмасин, Аллоҳу акбар!

Момонинг атрофини тўлдириб турган 50-60 нафар невара-чевара-ю эвараларнинг кўзлари чақнаб кетади, қувончдан, моможонлари билан ширин дийдордан яйраб-яшнайди болажонлар.

Илоҳим момомизга куч-қувват берсин-у эзгу тилаклари ижобат бўлсин!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026