10.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
10.11.2026, 04:06
Жамият 👁 2,900

Аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувидан намуналар олиниб, сифати текширилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати, хавфсизлиги ва узлуксизлигини доимий равишда назорат қилиб боришмоқда. Бу жараёнда нафақат сув таъминоти корхоналарининг фаолияти, балки бевосита маҳаллалар ва хонадонлардаги жўмраклардан оқаётган сувнинг таркиби ҳам мунтазам равишда ўрганиб борилмоқда.

Мазкур йўналишдаги навбатдаги назорат-ўрганиш тадбирлари Амударё тумани ҳудудида ташкил этилди.

Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ҳамда “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг туман бўлими мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари аҳоли яшаш хонадонларига ташриф буюриб, одамларнинг кундалик турмушда истеъмол қилаётган сув тармоқларидан махсус чуқурлаштирилган лаборатория таҳлиллари учун тегишли намуналар олишди. Бундай амалий тадбирлар сувнинг реал ҳолатини баҳолаш ва юзага келиши мумкин бўлган турли хил касалликларнинг эрта олдини олиш имконини беради.

Республика миқёсида сув сифатини назорат қилиш тадбирлари кенг кўламда ва мунтазам равишда олиб борилмоқда. Аниқ рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2026 йилнинг ўтган 7 ойи давомида Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан ҳамкорликда марказлашган тармоқлар орқали етказиб берилаётган ичимлик суви сифати бўйича жами 914 та лаборатория таҳлиллари ўтказилган. Бу каби мураккаб таҳлиллар истеъмолчиларга тақдим этилаётган сувнинг амалдаги миллий стандарт талабларига қай даражада мувофиқлигини аниқлаш имконини беради.

Ўрганишлар натижаларига кўра, баъзи ҳудудлардаги сувнинг таркибида белгиланган санитария меъёрларидан четга чиқиш ҳолатлари қайд қилинган. Яъни 28 та салбий ҳолат аниқланган бўлиб, шулардан сувнинг кимёвий кўрсаткичлари бўйича Нукус туманида 2 та, Тўрткўл туманида 3 та, Хўжайли туманида 4 та ҳамда Тахиатош туманида 3 та ҳолатда номувофиқликлар қайд этилган. Сувнинг бактериологик кўрсаткичлар бўйича эса Қораўзак туманида 2 та ва Нукус шаҳрида 2 та салбий ҳолат аниқланган.

Аниқланган ушбу салбий ҳолатлар бўйича инспекция томонидан зудлик билан тезкор чоралар кўрилган. Хусусан, “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамиятига йўл қўйилган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан қатъий кўрсатма ва тегишли тақдимномалар киритилган.

Олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида, юқорида қайд этилган ҳудудлардаги ичимлик суви тармоқлари тўлиқ тозаланган ҳамда сув тақсимлаш иншоотлари ва объектларидаги барча ускуналарни ювиш, дезинфекция қилиш ишлари белгиланган тартибда, сифатли амалга оширилган.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги бундай тизимли ўрганишлар ва кундалик назорат тадбирлари бундан кейин ҳам изчил давом эттирилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026