14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:38
Қишлоқ хўжалиги 👁 298

ФЕРМЕРНИНГ УЛУF ИМКОНЛАРИ

ФЕРМЕРНИНГ УЛУF ИМКОНЛАРИ

Мамлакатимизда фермерлик ҳаракати бошланганида бу агротузилманинг келажагига ишонмаганлар, иккиланганлар кўп бўлди. Лекин фермерлик ҳаракати билан жамоа ва давлат хўжаликлари фаолиятини ўзича, мустақил равишда иқтисодий таҳлил қилиб кўрган (Аллоҳ раҳмат қилсин!) Нурулла Яхшимуродов қишлоқ хўжалиги соҳасига жорий этилаётган бу янгиликни дадиллик билан қабул қилди.

Нурулла оға Амударё туманининг йирик мулкдори – тадбиркор ва уддабурон фермерига айланди. Узоқ йиллар ўзи  ташкил этган “Юсуфхўжа” фермер хўжалигини моҳирлик билан бошқарди. Қисқа  вақт ичида “Юсуфхўжа” фермер хўжалигини Амударё туманининг машъал хўжаликларидан бирига  айлантирди.

Ҳаёт инсонга, наинки яхши яшаш учун курашиш майдони, балки ўзининг эзгу амалларидан завқ олиб, ҳузур-ҳаловатли умр кечириш учун берилган имкон. Н.Яхшимуродов ҳалол ва фидойи меҳнати завқини сурадиган пайтда бу ҳаётдан кетди. Унинг ортида иқтисодий жиҳатдан бақувват, пахтачилик ва ғаллачиликда ўзига хос улкан тажриба  мактабига эга “Юсуфхўжа” фермер хўжалиги, гуркираган боғ-роғлар, обод ва равон кўчалар, ўтаётган ҳар бир кунидан рози халқ қолди.

Бугунги кунда бу маконда Н.Яхшимуродов тарбиясини олган, ҳаёт тажрибаларини чуқур ўзлаштирган “Юсуфхўжа” фермер хўжалигининг иккинчи, учинчи авлод вакиллари яшаб, меҳнат қилишади. Фермер хўжалигига эса машҳур фермернинг ўғли Шавкатжон Яхшимуродов раҳбарлик қилади. Отаси ҳаётлигидаёқ, 1995 йилдан буён қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган Шавкатжон учун “Юсуфхўжа” фермер хўжалигини  юритиш қийинчилик туғдирмади. Қолаверса, отасидан ўрганган тажрибалари, хўжалик ҳудудидаги ҳар бир қарич ернинг табиати, мелиоратив ҳолати тўғрисида яхши билиши унинг ишни тўғри ташкил этишида муҳим омил бўлди.

Айни пайтда фермер хўжалиги тасарруфидаги умумий ер майдон 143,1 гектар бўлиб, шундан экин майдонлари 135,6 гектарни ташкил этади.

Хўжаликнинг 6,9 гектар ердаги боғдорчилик тармоғи, 0,6 гектарлик кўп йиллик дарахтзорлари ҳам фермер хўжалигининг иқтисодий барқарорлигини  таъминлаш имконини беради.

Шавкатжон экин-тикин ишларига  ўта масъулият билан ёндашади. Аввало энг сара уруғ танлайди, сеялка агрегатини шахсан  ўзи назорат қилгач, далага олиб чиқади, тажрибали механизаторлар, тажрибали сеялкачиларни  экишга жалб этади. Натижада баҳорги юмушлар кўнгилдагидай адо этилади. Кузда, ғалвир сувдан кўтарилганда эса “Юсуфхўжа”ликлар яна фермер хўжаликлари орасида машъал, биринчи бўлишади!

У отаси вафотидан сўнг, 2015 йилда фермер хўжалигини қабул қилиб олган бўлса, ўшандан буён ўтган 7 йил давомида барча йўналишлар  бўйича йиллик шартномавий режаларини ортиғи билан адо этиб келмоқда.

Хусусан, сўнгги уч йил давомида Амударё туманида “Юсуфхўжа” фермер хўжалигининг олдига тушадиган хўжалик бўлмади ҳисоб. Хўжалик деҳқонлари 2020-2021-2022 йилларда ҳар йили 77 гектар майдонга чигит экишди. Уч йил давомида ҳосилдорлик 40-45 центнерга етказилиб, йиллик ҳосил хирмони ҳар гал 309-325 тоннани, бу борадаги режа эса камида 110-140 фоизни ташкил этди.

Бундан ташқари, хўжаликда қаторасига уч йил давомида, ҳар йили 26 гектар ерга буғдой экилиб, ҳосилдорлик ҳар гектар ҳисобига  44,8 центнерга, 2022 йилда эса 80 центнерга етказилиб, Амударё туманининг иқлим шароитида ҳам ғалладан юқори ҳосил олиш мумкинлигини амалда кўрсатиб берди.

Бугунги кунда фермер хўжалигининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва сотишдан оладиган соф фойдаси 2,1 млрд. сўмни ташкил этиб, рентабеллик даражаси  19 фоизга етказилди.

Айни пайтда хўжаликнинг яна бир қўшимча тармоғи – асаларичилик ҳам жадал ривожланмоқда. Шунингдек, 250 бош парранда парвариш қилиниб, қўшимча даромад манбаига айлангани хўжалик ишчиларини зарур пайтда арзон паррандачилик маҳсулотлари билан таъминлаш имконини бермоқда.

Ўз фаолиятида тежамкорликка қатъий амал қилгани боис, хўжаликни технологик жиҳатдан мустаҳкамлаш имкони яратилиб, барча техника воситалари юқори самарадорлик қувватига эга ҳолатга келтирилди ва сўнгги уч йилда 45,4 млн. сўм маблағ иқтисод қилинди. Иқтисод қилинган маблағ ҳисобига хўжалик ҳудудидаги ички ирригация тармоқлари реконструкция қилиниб, ерларнинг мелиоратив ҳолати тубдан яхшиланди. Деҳқончиликдан олинган соф фойда, албатта, фермер хўжалигининг техникаларини қайтадан янгилаш имконини берди.

Шавкатжон қишда ҳам меҳнат майдонидан бери келмайди. У хўжалик ҳудудида яшовчи ёшларни, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида устоз-шогирд анъанаси асосида 6 нафар ишсиз ёшга фермерликнинг нозик сирларини ўргатмоқда. Ёшлар Шавкатжондан фермер хўжалигини ташкил этиш ва уни юритиш бўйича сабоқ олиш билан бирга улар моддий жиҳатдан манфаатдор ҳам. Чунки Шавкатжон уларнинг ҳар бирига ўртача 1 млн. сўмдан ойлик маош ҳам тайинлаган.

Шавкатжон отаси амал қилган бир эзгу амални бажаришга ҳамиша ўзини бурчли деб билади. У пандемия даврида ҳам, кейин ҳам ҳудуддаги  47 та кам таъминланган оилалардан хайр-саховатини, меҳрини асло дариғ тутмайди. Айнан ана шу мақсадда  салкам 40 млн. сўмлик хайр-эҳсон қилиб, 40-сонли мактаб таъмири ҳамда мактабда таҳсил олувчи кам таъминланган оилалар фарзандларига ҳомийлик учун жами 2 млн. сўм ажратди.

Шавкатжон ибратли оила соҳиби сифатида ҳамқишлоқлари орасида ҳурмат ва эътиборга сазовор. Маҳалладошларининг яхши-ёмон кунларида ҳамиша елкадош. Ёшларни тадбиркорликка  жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига доимий кўмакдош, яқин маслаҳатгўй.

Айни шундай кунларда эса Шавкатжон Яхшимуродов янги 2023 йилнинг режаларини тузади. Ана шу эзгу режалар рўёби йўлида меҳнат қилишдан асло чарчамайди

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019