14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 12:16
Жамият 👁 284

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН, ЛЕКИН ИМКОНЛАРИ ЧЕКСИЗ ИНСОНЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРИМИЗДА

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН, ЛЕКИН ИМКОНЛАРИ ЧЕКСИЗ ИНСОНЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРИМИЗДА

Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар жамияти Амударё туман бўлинмаси томонидан туманда истиқомат қилувчи имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, улар ҳаётига оид муаммолар ечимини топишда кўмаклашиш мақсадида тез-тез хонадонларига бориб, ҳолидан хабар олинмоқда. Хусусан, Оқ-олтин ОФЙ ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда овулда яшовчи фуқаро, 1-гуруҳ ногирони Ўринбой Шомуратов оиласига бориб, ҳомий тадбиркор Д.Хайтбаева томонидан тақдим қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Ў.Шомуратов оила аъзолари билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг касб-ҳунарга қизиқиши ўрганиб чиқилди ва салоҳиятига яраша ҳунармандчилик билан шуғуланиш таклифлари берилди. Кўнгли кемтик, имконияти чекланган фуқароларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида собиқ афғончи жангчилар иштирокида “Ватан севгиси - иймон белгиси” деб номланган тадбир ўтказилиб, унда 15 нафар имконияти чекланган ёшларимиз иштирок этишди.

Мазкур тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлар жамияти раиси П. Даулетярова, Нукус шаҳри ногиронлар жамияти раиси Г.Тошбоева, Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлар жамияти мутахассиси Р.Шинибаева, Амударё туман оила ва хотин-қизлар бўлими раиси Г.Сабурова ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Тадбир давомида саховатпеша ҳомий тадбиркорлар Д.Ҳайтбоева ва Б.Халбаевалар томонидан файзли дастурхон ёзилди ва ширинликлар тортилиб, совғалар улашилди.

Жамиятимиз аъзолари учун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз – умумхалқ байрами ҳар йили янада завқли ва таассуротларга бой тарзда ўтади. Меҳр-оқибат, саховат ва мурувват байрамининг тотли таоми – сумалак пиширилиб, баҳорий таомлар тайёрланади. 2023 йилги баҳор байрамлари ҳам янада завқли таассуротларга бой, шодиёналик билан нишонланди.

Жамиятимиз аъзолари мамлакат ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнларда ҳам доимо фаол. Конститутциямизга ўзгартириш киритиш бўйича ўтказилган ижтимоий-сиёсий тадбирларда ва референдумда фаол иштирок этишди. Хусусан, 2023 йилнинг 30 апрель санасида Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилган “Конституция – келажагимиз кафили” деб номланган тадбирда жамиятимизнинг қўли гул чеварлари томонидан қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

Жамиятимиз аъзоларини яхши кунларда эслаш доимо анъанага айланган. Турли байрам саналари муносабати билан Бештом МФЙ, Куюкўпир ОФЙ, Қипчоқ ШФЙ, Дурунки, Янгиобод, Ойбек номли, Бойовул МФЙ ларда яшовчи 15 нафар имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олинди.

Шунингдек, Амударё туман ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан биргаликда 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 30 нафар имконияти чекланган, ногиронлиги бор болажонлар ўртасида “Мафтункор ранглар жилоси” деб номланган расм чизиш бўйича кўрик-танлови бўлиб ўтди. Тадбир давомида тадбирнинг бош ҳомийси, Д.Хайтбаева ва саховатли инсонлардан И.Олимов, Э.Казаков, Д.Раҳимовлар, болажонларни совғалар, ширинликлар ва музқаймоқ билан сийладилар .

Тадбир якунида 1-ўрин 21-сонли ўрта таълим мактаби ўқувчиси Рухшона Файзуллаевага, 2-ўрин 28-сонли ўрта таълим мактаби ўқувчиси Беҳрузбек Юлдошбоевларга насиб этди ва улар 2023 йил 2 июнь санасида Нукус шаҳрида Адлия Вазирлиги билан биргаликда ўтказилган “Ранг-баранг буёқлар” деб номланган кўрик-танловида муваффақиятли иштирок этиб қайтдилар.

Жорий йилнинг 9 июль санасида эса жамиятимиз аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида катта шодиёналик билан иштирок этдилар.

Имконияти чекланган, ногиронлиги бор болажонлар ўртасида спорт ўйинлари шашка-шахмат бўйича дўстона мусобақалар ҳам режа асосида ўтказиб борилади.

Шунингдек, саховатпеша инсонлар томонидан кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари ёрдам пакетлари туманимизнинг барча ҳудудларидаги имконияти чекланган фуқароларга, ногиронлиги бўлган болажонларга мунтазам равишда етказиб берилади. Зеро, бир ғариб кўнгилни шод этиш, Каъбани обод қилмоқ билан баробар, дейдилар.

Бизнинг мақсадимиз ҳам ҳамиша эзгу, жамият аъзоларнинг ўз ҳаётларидан рози яшашларига кўмаклашишдир.

Н.Холбоева, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Амударё туман бўлинмаси раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019