13.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.09.2026, 10:22
Қишлоқ хўжалиги 👁 356

ФЕРМЕРНИНГ ЭЗГУ НИЯТЛАРИ

ФЕРМЕРНИНГ ЭЗГУ НИЯТЛАРИ

Амударёлик Даврон Алланиязов бундан роппа-роса 10 йил аввал фермер хўжалигини ташкил этиш учун ҳаракат бошлаганида, кўпчилик унинг хўжалиги учун ажратилган ер майдонининг шароитларидан келиб чиқиб: "Бу ерларда деҳқончилик қилиш осон эмас, шароити оғир ерлар, кўп меҳнат талаб қилади", қабилида фикр билдиришган эди. Ҳақиқатан ҳам, туманнинг сув энг камчил бўладиган, ирригация тармоқлари жиддий таъмирга муҳтож ҳудудларидан бири ҳисобланган Амир Темур номли қишлоқ ерларида суғориш ишларини кўнгилдагидай ташкил этиш осон эмасди.

Шундай бўлса-да, Даврон Алланиязов ўз аҳдидан қайтмади, бутун вужуди билан олдига қўйган мақсадларини амалга оширишга киришди. Ишни энг аввало ўз хўжалиги учун ажратилган ер майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув йўлларини тозалаш ва қайта таъмирлашдан бошлади. Дастлабки йили ҳосилдорлиги паст деб ҳисобланган ерларда алмашлаб экишни йўлга қўйди, маҳаллий ўғит билан бойитиш чораларини кўрди. Айниқса, кузги шудгорлаш ишларини сифатли олиб боришга жиддий эътибор қаратди. Натижа эса кутилганидан зиёда бўлди. "Алланияз Нуржон" фермер хўжалиги қисқа фурсат ичида нафақат Амир Темур овулидаги, балки туман миқёсидаги илғор хўжаликлар сафидан жой олди.

Бугунги кунда "Алланияз Нуржон" фермер хўжалиги ерлари ҳудуддаги энг ҳосилдор ерлар ҳисобланади. Жорий деҳқончилик йилида 34 гектар ерга чигит эккан хўжалик деҳқонлари учун кузги йиғим-терим мавсуми ҳар қачонгидан ҳам баракали бўлди. Ҳосилдорлик ҳар гектар ҳисобига 44 центнерни ташкил этди. 150 тонналик пахта хирмони бунёд этилиб, шартномавий режа ошириб адо этилди.

Албатта, ҳар қандай ютуқнинг замирида йил бўйи қилинган фидойи меҳнат, қолаверса, юқори савияда ташкил этилган намунали шароит билан бирга ишчиларнинг моддий манфаатдорлиги муҳим аҳамият касб этади. Хўжаликда йиғим-терим мавсумини муваффақиятли ўтказиш мақсадида теримчилар, кўнгилли ҳашарчилар учун дала бошида иссиқ овқат ташкил этилиб, ишчиларнинг меҳнат ҳақлари шу куннинг ўзида, тарози бошида ҳисоб-китоб қилиб борилгани терим суръатини ошириш имконини берди.

Илғор теримчилардан Роза Камолова, Дилноза Дўсчонова, Муқаддас Вафоева, Гулнора Жабборберганова, Олтиной Отажонова, Муяссар Ибрагимова, Сафаржон Раҳимова, Амина Утамова, Умида Худойназаровалар кунига 120-150 килограммдан пахта териб, хўжаликнинг умумий хирмонига муносиб ҳисса қўшдилар. Фермер хўжалигининг шартномавий режасини ошириб адо этгани муносабати билан хўжалик раҳбари Даврон Алланиязов йиғим-терим ишларида фаол иштирок этган ишчилар ва кўнгилли ҳашарчиларга миннатдорлик билдириб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Айни пайтда эътибор ва рағбатдан руҳланган теримчилар далалардаги ҳосилни сўнгги мисқолигача йиғиб-териб олиш мақсадида янада уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилишмоқда.

Фермер хўжалиги раҳбари Даврон Алланиязов. Режадан ташқари яна 25 тонна пахта топшириш ва умумий хирмонни 175 тоннага, ҳосилдорликни эса гектаридан 50 центнерга етказишни ният қилган. Фермер хўжалигининг жорий йилги пахтадан оладиган даромади 750 млн сўмни, соф фойда эса 350 млн сўмдан ортиқроқни ташкил этиши кутилмоқда.

Фермернинг келгусидаги режалари ҳам шунга яраша, яъни хўжалик ерларининг ҳосилдорлигини ошириш, ишчиларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, дала йўллари ва йўл бўйларини ободонлаштириш, манзарали ва мевали дарахт кўчатларини ўтқазиш, дала четларидан унумли фойдаланиш орқали мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш, шу билан бирга хўжалик тасарруфидаги техникалар ҳамда агрегатларни замон талаблари даражасида янгилаш ниятида.

Эзгу ниятлар — халқ манфаати йўлидаги жамики яхши ишларга рағбат, дейдилар. Биз Амир Темурлик фермер Даврон Алланиязовнинг эзгу ниятлари рўёбга чиқишига чин дилдан тилакдошмиз.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026 Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди 17.08.2026 Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026