21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 04:11
Жамият 👁 208

СОЛИҚ ТУШУМЛАРИ ҲАЁТИМИЗ ФАРОВОНЛИГИ, ЮРТИМИЗ ТИНЧ-ОСОЙИШТАЛИГИГА САРФЛАНАДИ

СОЛИҚ ТУШУМЛАРИ ҲАЁТИМИЗ ФАРОВОНЛИГИ,  ЮРТИМИЗ ТИНЧ-ОСОЙИШТАЛИГИГА САРФЛАНАДИ

Конституциямиз дунёнинг кўпгина демократик давлатларининг конституциявий қурилиш соҳасидаги илғор тажрибаларининг энг яхши жиҳатларини, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг умумэътироф этилган нормаларини ўзида мужассам  этган. Унинг 51-моддасида фуқароларнинг қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурийлиги белгилаб қўйилган.

Янги таҳрирдаги Солиқ Кодексининг 8-моддасида “Ҳар бир шахс ушбу Кодексда белгиланган солиқлар ва унда назарда тутилган йиғимларни тўлаши шарт”, деб кўрсатилган. 18-моддасига кўра эса солиқ – ушбу Кодексда белгиланган, Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига тўланадиган мажбурий беғараз тўлов, йиғим эса ушбу Кодексда ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўловдир. Бу йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга нисбатан ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш, унга муайян ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлади.

Мамлакатимиз ҳудудида солиқлар турлари – қўшилган қиймат солиғи, акциз, фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар, мол-мулк солиғи, ер солиғи, ижтимоий солиқдан иборат.

Туман ДСИ томонидан ҳудудимизда солиқларнинг ўз вақтида ундирилиши юзасидан кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туман бўйича 2022 йил учун солиқларнинг барча турлари бўйича 68 млрд. 208 млн. 700 минг сўм режа белгиланган бўлса, амалда 28 ноябрь ҳолатига тушум 76 млрд. 414 млн. 200 минг сўмга, яъни 112 фоизга бажарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда 2 млрд. 652 млн. 900 минг сўмга кўп. Агар ундирилган жами суммани солиқ турлари бўйича қарайдиган бўлсак, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар учун белгиланган қатъий солиқ 92 фоизга, жисмоний шахсларнинг солиғини ундириш бўйича белгиланган режа 112,1 фоизга, жисмоний шахсларнинг мулк солиғи учун белгиланган режа 129,1 фоизга, айланмадан олинадиган солиқ йиллик режаси 99,6 фоизга бажарилиши таъминланди.

Шунингдек, йирик солиқ турлари даромадлари учун белгиланган режа 126,6 фоизга, солиқсиз тушумлар – давлат божи, жарималар, йиғимлар учун белгиланган режа 87,4 фоизга бажарилиши таъминланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, солиқ – тор маънода давлат ихтиёрига солиқ тўловчилардан мажбурий тартибда ундириладиган пул тушумларидир. Давлатимиз ўзининг ваколатига кирувчи вазифаларни бажариши учун солиқ тушумлари молиявий манба бўлиб хизмат қилади.

Фуқароларимиз шуни унутмасликлари лозимки, улардан ер, мол-мулк ёки даромад солиғи ва барча турдаги ундирилган солиқ тушумлари юртимизнинг обод, фаровон тинч-осойишта, мудофаа қобилиятининг мустаҳкам бўлишига, таълим, соғлиқни сақлаш каби соҳаларга йўналтирилади. Барчани Асосий Қонунимиз қабул қилинган куннинг 30 йиллиги билан табриклайман.

Беҳзод ЙЎЛДОШЕВ,

туман Давлат Солиқ инспекцияси ходими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026