03.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.09.2026, 07:44
Жамият 👁 300

ҲАЁТДАН ҲИКМАТ ТОПИБ ЯШАЁТГАНЛАР

ҲАЁТДАН ҲИКМАТ ТОПИБ ЯШАЁТГАНЛАР

Жумур овул – туманимизнинг чекка ҳудудларидан бири, Жумуртовнинг шундоққина биқинида жойлашган. Табиати сўлим, дов-дарахтларга бурканган кўчалар, йўллар бўйларида қулф уриб очилиб турган турфа гуллар аҳолининг нечоғлик меҳнатсеварлигидан, кўнгиллари ободлигидан ва яратувчанлигидан дарак бериб туради.

Шу йилнинг 2 июлида ушбу маҳалла ҳаёти билан танишиш учун ижодий гуруҳимиз билан ташриф буюрганимизда бундай манзараларни кўриб қувондик. Айниқса, йўл бўйлаб бораётириб, ҳовли-жойи унчалик катта бўлмаса-да, ихчам, чиройли кўринишда қурилган, атрофи ораста, фасад қисмидаги яшил йўлак ҳудудида турли мевали, манзарали дарахтлар соя солиб турган, атрофида чўғдек алвон ранг гуллар очилиб турган бир уй айниқса эътиборимизни тортди.

– Жуда меҳнаткаш одамнинг уйи бўлса керак-ов. Одамнинг кимлигини ўтириш-туришидан ҳам билса бўлади, – деди ҳамроҳларимдан бири. Унинг сўзларига маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилмурод Бўронов кулиб қўйди ва томорқасидан унумли фойдаланаётган бир оила билан таништирмоқчи эканини айтди. Йўлимизда давом этиб ташриф буюрганимиз Жумур овул-1 аҳоли пунктида истиқомат қилувчи Эгамберган Эшимбетовнинг хонадони экан. Кўчадан ҳовлига киришингиз билан бутунлай ўзга оламга киргандек бўласиз. Фасад қисмидаги яшилликка уйғонган ҳавасимиз ҳовли ичкарисига кирганимизда чинакам ҳайратга айланди. 16 сотихлик томорқанинг ҳовли олдига экилган узум, нашвати, олма, олча дарахтларининг бўйи баландлигидан ҳовлига тангадай офтоб тушолмас, дейман. Узум тагига ўрнатилган супада неваралари, ўғли, аёли Шукуржон Шомуродова билан бамайлихотир суҳбатлашиб ўтирган Эгамберган ота ташрифимиз боисини эшитиб, кулди.

– Мана бизнинг, аёлим иккимизнинг шу кунгача бунёд этган бор бойлигимиз шу, – деди оила аъзолари, уйи, томорқасига ишора қилиб.

Отахон топиб айтди, камтарлик қилиб айтди. Аслида ушбу файзли ҳовли кимларнингдир ҳашаматли, улкан, қўшқаватли ҳовлилари олдида ҳечдир. Бироқ бу ердаги ўзига хос файзли яшил олам, дид билан экилган, шиғил мева бериб турган дуркун дарахтлар, турли экинларни бошқа жойда учратиш мушкул. Аёли Шукуржон она гулларни яхши кўргани учун шунча экинлар ичидан гулларга ҳам жой ажратибди.

– Экинларни асосан отангиз билан иккимиз парваришлаймиз, – дея бизни йўлак бўйлаб томорқа ичкарисига бошлади онахон. Пояси бақувватлигидан пушта устидаги ер кўринмайдиган помидор, ҳосил бериб турган булғор қалампири, бодринг, ҳандалак, қовун палакларидан ҳатто оралаш ҳам қийин экан. Эрталабки картошка, сабзи йиғиштириб олиниб, ўрнига чорваси учун экилган жўхори ҳам тизза бўйи келиб қолибди.

Эгамберган ота умр бўйи чорвачилик соҳасида ишлаб, Шукуржон она 48-сонли мактабда ўқитувчилик қилиб, ишдан бўш вақтларида фарзандлар тарбияси билан бирга томорқа, чорва, парранда боқиш билан ҳам шуғулланишган. Уларнинг пенсияга чиққанларига 21 йил бўлибди. Бироқ улар кексаликни бўйнига олиб, оёғини узатиб бамайлихотир ўтиришни ўзларига эп кўришмайди. Томорқа улар учун энг мароқли машғулот. Шугина еридан ундирган картошка, сабзи, помидор, бодринг каби экинлар ҳосили рўзғори эҳтиёжидан ортиб, сотишига ҳам етаркан. Айтишича, биз борган кунимиз ҳам Шукуржон она бозорга картошка сотиб, рўзғорига зарур нарсаларни олиб келган экан.

Оилада булардан ташқари ҳам даромад манбалари бор. Чорва, парранда. Кўринишидан худди ёшлардай тетик ва чаққон онахон юзтадан зиёд товуқлари, юзга яқин ўрдаклари борлигини айтганда, очиғи, уларга ҳавасимизни яшира олмадик.

– Бу йил ўрдакларимиз унчалик яхши кўпаймади. Ҳар йили бундан кўп бўлар эди, – деди бунга жавобан.

Юзтага яқин ўрдаклари бўлатуриб, бу йил негадир яхши кўпаймади, дея кўнгли тўлмай гапираётган онахондан уларни нима билан озиқлантиришини сўрадик. Айтишича, помидор, бодринг, ҳандалик, қовун каби экинлар пуштаси ўртасига, эртаги картошка ўрнига, челларига экилган маккажўхори, жўхорилар дони товуқлар-у ўрдакларга йил бўйича озуқа учун етар экан.

Буларни кузата туриб, қойил қолганимизни яшира олмадик.

– Чарчамайсизларми, барига қандай улгурасиз, – дея сўрадик.

Саволимизга отахон мириқиб кулди.

– Одам қунт билан қилган ишидан лаззат олади. Чарчасак, мана, неваралар қўл-қанот бўлишади, – деди.

Отахон полизидан ҳандалак узиб келиб, узум токи остидаги супага чиқиб ўтириб, бир-бир тилимлади, бизга, аёлига, невараларига илинаркан:

– Мана шундай дамларда, ҳосилини еганимизда чарчоғимиз чиқиб кетади. Ерга одам авлодлари учун экин, мевали дарахт экиши керак. Шу болалар бировнинг боғига ҳавас қилмасин, бировнинг мевасига қўл узатмасин, деб тинмаймиз-да, – деб қўшиб қўйди.

Ҳандалак тилимини тишладим, мазаси тилингда қолгулик. Шу аснода яна бир ҳақиқатни англагандай бўлдим – томорқада нафақат ризқ унади, балки у улкан тарбия мактаби ҳам экан. Бунга отахоннинг ҳозирги сўзлари далил.

Ижодий гуруҳимиз билан маҳалла ҳаёти билан танишиб қайтар эканмиз, келаётганимизда диққатимизни тортган файзли ҳовли олдидан ўтаётганимизда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилмурод Бўронов:

– Мана шу ҳовли Эгамберган отанинг катта ўғлиники, – деди фахр билан.

Шу ўринда беихтиёр кўнглимга файласуфнинг “Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё”, деган сатрлари келди. Чиндан-да ҳаётга теран разм солиб қарасак, ҳар ким ўз излаганини топаётганини англагандай бўламиз. Тилагимиз – бировнинг қўлига қарамай, боқимандаликка берилмай, ўз ҳаётини ўзи обод, бахтиёр қилишга интилувчилар, Эгамберган ота, Шукуржон оналар каби авлодларига фидойи инсонлар кўпаяверсин!

Ойгул РАЖАБОВА, Маҳмуджон ШОМУРОДОВ,

“Менинг оилам” газетаси мухбирлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026 Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди 17.08.2026 Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026