23.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
23.09.2026, 00:13
Жамият 👁 1,211

Эл меҳрини қозонган ҳамшира

Эл меҳрини қозонган ҳамшира

Зулҳижжа Тагировани туманимиз марказий шифохонаси ходимлари “Ҳамширалар ҳамшираси” деб бежиз аташмаган. Бунинг ўзига хос сабаби бор. Опа ўзи севиб танлаган ҳамширалик касбида 47 йил узлуксиз ишлаб, туманимизнинг дардманд хаста инсонларига беминнат тиббий ёрдамлар кўрсатиб, уларнинг дардларига малҳам бўлган.

— Опа қайси беморга қандай дори-дармон тез таъсир қилишини, шифо беришини ўзларининг кўп йиллик иш тажрибаси ва илмий муқоясасидан келиб чиқиб аниқлар, бу эса беморнинг соғайиб кетишида муҳим ўрин тутарди, — деб эслайдилар Зулҳижжа Тагированинг хос шогирдларидан бири, Қорақалпоғистон Pеспубликасида хизмат кўрсатган тиббиёт ходими, туман марказий туғруқхонасининг эл назарига тушган дояларидан бири, меҳнат фахрийси Зулайҳо Имомова.

Мақоламиз қаҳрамонининг бизда йиғилган шахсий ҳужжатлари ва бундан 40-50 йиллар илгари у киши ҳақида туман матбуоти саҳифаларида ёзилган материалларга назар ташлар эканмиз, бу ҳокисор инсоннинг босиб ўтган ҳаёт йўли ниҳоятда оғир ва қийин даврларда ўтганлигини англаймиз.

Зулҳижжа Тагирова 1921 йилнинг 11 августида Бошқирдистоннинг Чашма тумани, Қораёқубов қишлоғида зиёли оиласида таваллуд топган. Отаси Салимгарай Тагиров дунёвий ва диний илмлар бўйича замонасининг эл назарига тушган энг етук инсонларидан бири бўлган. Ёш Зулҳижжа бошланғич диний таълим, Калом ва ҳадис ҳамда фиқҳ илмларини ўз онаси Бадрихон ойидан ўрганадилар. Кейинчалик ўзи туғилиб ўсган жонажон қишлоғидаги етти йиллик мактабни муваффақиятли битказади.

1938 йилларда Бошқирдистон осмонида ҳам “Сталин қатағони” даврининг даҳшатли “қора қуюн”лари чарх уриб, бошқирд халқининг минглаб илғор, маърифатпарвар кишилари қатори ўлкада маълум ва машҳур бўлган диний уламо Салимгарай охун ҳам ёшгина ёлғиз қизи ва оиласи билан олис Ўрта Осиё ҳудудларига сургун қилинади.

Сургунлик йилларида Салимгарай охун бобо ва у кишининг турмуш ўртоқлари Бадрихон ойи оғир хасталикка чалиниб, кетма-кет оламдан ўтадилар. Ўшанда Зулҳижжа 17 ёшга энди қадам қўяётган навниҳол қиз эди. Унинг бахтига имон-эътиқоди бут бўлган ўзбек оилаларидан бири Зулҳижжани ўз ҳимоясига олиб, Тошкент шаҳридаги Й.Охунбобоев номидаги Тиббиёт билим юртига ўқишга жойлашишига кўмаклашади.

1941 йил, айни Иккинчи жаҳон уруши бошланган даҳшатли бир пайтларда ёш Зулҳижжа билим юртини аъло баҳоларга тамомлаб, Давлат тақсимот ҳайъати қарорига кўра Хоразм вилоятининг Манғит районига йўлланма олади. Олий маълумотли мутахассислар етишмаслиги сабабли 1941 йилнинг 1 октябридан бу ёшгина ҳамшира қизни район марказий шифохонасига тери касалликлари бўйича бош мутахассис этиб ишга тайинлашган.

“Бу кунлар Иккинчи жаҳон урушининг даҳшатли дамлари бўлиб, “Ҳамма нарса фронт учун, ғалаба учун!” шиори остида кечаю кундуз тинимсиз ишлар эдик. Мен ўз она тилим ўзбек тилига ўхшашлиги сабабли аҳоли билан, айниқса, беморлар билан суҳбатлашиш борасида қийинчиликларга учрамадим. Аммо, касаллар ниҳоятда кўп бўлиб, уларни даволаш учун эса тиббий анжомлар, дори-дармонлар етишмас эди. Аслида Манғитда дастлабки касалхона 1928 йилда Яшков Владимир Тимофеевич деган Pоссиялик машҳур жарроҳ томонидан ташкил этилган. 1933 йилда Стрельков номли 1-сонли умумтаълим ўрта мактаби ва янги касалхона биноси замонавий тартибда лойиҳалаштирилиб, янгидан қурилган.

Мен дастлаб 1941 йилнинг 1 октябрида Манғит касалхонасига ишга келганимда В.Т.Яшков бош шифокор эди, у кишининг ёнларида яна 7 нафар ўрта махсус маълумотли, аксарияти рус миллатига мансуб йигит ва қизлар бўлиб, ҳали маҳаллий миллат вакилларидан тиббиёт ходимлари етишиб чиқмаган эди. Бизлар бир ота-онанинг фарзандларидек устоз В.Тимофеевичнинг атрофидан жилмасдан ундан таълим олиб, халққа хизмат қилдик. Мен рус ва ўзбек тилларини жуда яхши билганлигим сабабли бўлса керак, жарроҳлик амалиётларида бош шифокоримиз - жарроҳ Владимир Тимофеевич мени мунтазам равишда ёнига чақирар эдилар. Ўшанда бу юмушлар менинг вазифамга тааллуқли бўлмаса-да, жону дилим билан у кишига кўмаклашардим.

Менинг арабий имлода ва кирилл имлосида хат-саводимнинг яхши эканлигини билган Владимир Тимофеевич отам Салимгарай охундан қолган табобат ва ташхис ҳамда доришуносликка оид туркий тилда ёзилган бир неча ноёб китобларни олдириб, менга рус тилига таржима қилиб ўқитар, керакли жойларини эринмасдан ён дафтарчасига қайд қилиб, ёзиб олар эдилар. Ҳатто, уларнинг илтимослари билан маҳаллий шароитда ўсадиган турли доривор ўсимликларнинг барглари ва томирларидан қадимий доришуносликка оид рецептлар асосида ўзимиз дори-дармонлар тайёрлаб, беморларнинг жароҳатларига малҳам сифатида фойдаланганмиз. Урушдан оғир ярадор бўлиб қайтиб келган беморларнинг жароҳатларини даволашда бу ишимиз жуда қўл келарди.

1942 йилда эса манғитлик машҳур жарроҳ, тумандаги тиббиёт ходимларининг устози бўлган В.П.Гаухман Тошкент Тиббиёт олийгоҳини тамомлаб, бизнинг касалхонамизга ишга келди. Бу ажойиб, бебаҳо инсон ва унинг турмуш ўртоғи С.Ш.Менсонжник билан ҳам то нафақага чиққунимга қадар бирга ишлаганман. Улар ниҳоятда пок инсонлар эдилар”, – деб ёзган экан ўз кундалик хотира дафтарида Зулҳижжа опа Тагирова.

1943 йилнинг илк кузида оёғидан оғир ярадор бўлиб фронтдан қайтган Манғитнинг собиқ Пушкин кишлоқ кенгаши ҳудудидаги Қалалиушоқ қишлоғидан бўлган зобит Алланазар Жуманазаров даволаниш учун Манғитдаги касалхонага келади. Тақдирнинг тақозоси билан бу иккала ёш ўзаро танишиб, турмуш қуришга аҳду паймон қилишади.

Алланазар Жуманазаров урушдан олдин 1933-1938 йилларда Хивадаги Свердлов номли Педагогика билим юртининг рус тили бўлимини тамомлаб, урушга олинганига қадар туманимиз мактабларида рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1943 йилда бу илмга ташна ва раҳбарлик салоҳияти уфуриб турган йигитни тумандаги 6-сонли мактабга директор этиб тайинлашади. У 1959 йилда оғир хасталикдан кейин вафот этади.

Уларнинг ҳаётлари ва оилавий турмушлари қисқароқ кечган бўлса-да, ниҳоятда сермазмун ва бошқалар ҳавас қиларли эди. Зулҳижжа Тагирова тўрт нафар ўғил фарзанд кўрди.

Катта ўғли Pаҳимбой, иккинчиси Янгибой, шундан кейин Абдушариф ва Илҳомбойлар бирин-кетин олийгоҳларда ўқиб, эл корига ярайдиган инсонлар бўлишиб, жамиятда ўзларининг муносиб ўринларини топдилар. Шажаранинг давомчилари – бугунги авлодлар қўлга киритаётган муваффақиятлар раҳматлик Салимгарай охун бобонинг ўтган асрда қатағон қурбони бўлиб, ноҳақ туҳматларга учраб, эл юртидан бадарға қилингани, адолатсизлик қурбони бўлгани эвазига берилган тақдир инъоми, оғир ва даҳшатли, зулмкор йилларда кўзининг қорачиғи бўлган ёлғиз қизи Зулҳижжага тилаган дуоларининг ижобатидир балки... Бу ўзига хос сиру синоатни ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигина билгувчидир.

Опа 1941 йилдан 1988 йилгача – нафақага чиққунларига қадар қарийиб 47 йил касбига меҳри ва садоқатини намоён қилиб, бор куч ва ғайратини, билим ва маҳоратини Амударё тумани аҳолисининг соғлигини сақлашга сарфлаганлар.

Унинг хизматлари инобатга олиниб, бир нечта кўкрак нишонлари, «Шуҳрат» медали ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгесининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланган.

Мақоламиз қаҳрамони 2002 йилда – 81 ёшида бақо дунёсига рихлат қилганлар.

Эл-юртига ҳалол ва фидойи хизмат қилиб, халқ дуосини олган кишиларни улар оламдан ўтганларидан кейин ҳам халқ ҳурмат билан хотирлаб, эслаб юради. Амударё тумани марказий шифохонасида салкам ярим аср катта ҳамшира бўлиб ишлаб, туманимиз аҳолисига беминнат тиббий хизмат кўрсатган фидойи ҳамшира — раҳматлик Зулҳижжа опа Тагирова ҳам ана шундай юксак мартаба – эл меҳрига сазовор бўлган инсонлардан бири эди. Ўтганларнинг охиратлари обод бўлгай, Амийн!!!

Қодирберган ҳожи Жумамурод ўғли,

меҳнат фахрийси, тарихчи ва исломшунос.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026