12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:16
Саломатлик 👁 612

Амударёлик ҳамшира “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Амударёлик ҳамшира “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

“Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда фидокорона меҳнати, касбий маҳорат ва ижтимоий фаоллиги билан ажралиб турган тиббиёт ходимлари алоҳида эътироф этилди. Мазкур тадбирда Амударё тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Луиза Янгибоева “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

20 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мажлислар залида соҳага сидқидилдан хизмат қилаётган, касбий фаолияти билан намуна бўлаётган тиббиёт ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири М. Курбанов, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Л.Байбосинова, Ўзбекистон Ҳамширалар Ассоциациясининг Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Р.Мишенова ва Республика даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ҳамда соҳанинг илғор ва фидойи вакиллари иштирок этди.

Маросимда Амударё тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Луиза Янгибоевага “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ҳамда касаба уюшмасининг эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди. Бу эътироф – унинг кўп йиллик самарали меҳнати, масъулиятли муносабати ва тиббий хизмат сифати юксалишига қўшган шахсий ҳиссасига берилган юксак баҳо ҳисобланади.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Луиза Янгибоева жорий йилда “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловининг мамлакат босқичида муносиб иштирок этиб, “Йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” номинациясида I ўринни қўлга киритган эди.

Соғлиқни сақлаш тизимида инсон ҳаёти учун масъулиятни зиммасига олган, ўз касбига садоқат билан ёндашадиган, юксак малакага эга мутахассисларга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Тиббиёт фидойиларини рағбатлантириш, уларнинг меҳнатини муносиб қадрлаш мақсадида анъанага айланган “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови ҳам айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Кўрик-танлов доирасида қатнашчилар тиббий ҳужжатларни юритиш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, касаллик аломатлари ва профилактикаси, юқумли касалликларга қарши чоралар, инсон анатомияси ва физиологияси, ҳамширалик иши меъёр ва стандартлари каби йўналишлар бўйича билим ва кўникмаларини намоён этдилар.

Бундан ташқари, улар соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича янгича ёндашувларни тақдим этиш, ҳозиржавоблик, мулоқот маданияти каби мезонлар асосида ҳам баҳоланди. Танлов ғолиблари айнан шу каби комплекс ёндашувлар асосида саралаб олинди.

Айтиш жоизки, соҳа вакилларини рағбатлантиришга қаратилган бундай мукофотлар фақатгина бир шахснинг фаолиятига берилган баҳо эмас, балки бутун жамоанинг, бутун тизимнинг фидойилик асосидаги меҳнатига нисбатан билдирилаётган муносиб эътирофдир. Луиза Янгибоева каби салоҳиятли, билимдон ва садоқатли ҳамшираларнинг аҳоли саломатлигини сақлашда тутган ўрни беқиёсдир.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026