12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:37
Саломатлик 👁 772

ФИДОЙИЛИГИ БИЛАН ЎЗ ҲАЁТИГА ФАЙЗ БАҒИШЛАГАН ОДДИЙ ҲАМШИРА

ФИДОЙИЛИГИ БИЛАН ЎЗ ҲАЁТИГА ФАЙЗ БАҒИШЛАГАН ОДДИЙ ҲАМШИРА

Луиза серфарзанд оилада дунёга келди. Тиббиёт соҳасида фаолият юритувчи Тўлибой ота ва Ҳайитгул оналар тарбиясини олган 8 нафар ўғил-қизнинг бешинчиси бўлган Луиза жуда ёшлигидан ота касбига меҳр қўйди. Ўзидан катта опа-акалари ва ука-сингиллари билан ниҳоятда аҳил-иноқликда кечган болалиги, ўсмирлик йиллари у шифокор бўлиш орзуси билан яшади. Бобур номли қишлоқда ва яқин атрофдаги маҳаллаларда “қўли енгил Тўлибой дўхтир” номини олган отасига ҳавас қилиб, тенгдошлари билан ўзаро ўйинларида у доимо шифокор вазифасини бажарар, вақт ўтиб, улғайган сари унинг ота касбига бўлган меҳр ва ихлоси тобора ошиб, қалбидаги бу иштиёқ ҳақиқий орзуга айланди. Амударё туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишловчи ўзидан катта опаси Ферузахон билан тиббий биродар вазифасида хизмат қилувчи Ҳасанжон акасининг тиббиётга доир китобларини қизиқиш билан ўқиб, ўзини шифокорлардай ҳис қилганида у ҳали мактаб ўқувчиси эди.

Умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тамомлаган Луиза Янгибоева қалбидаги эзгу орзусини амалга ошириш мақсадида 1995 йилда Андижон тиббиёт билим юртига ўқишга кирди. Мазкур билим юртида ўқиш ва амалий машғулотлар даврида тиббиёт соҳаси бўйича чуқур назарий ҳамда амалий билим олган Луиза ўқишни тугатгач, илк меҳнат фаолиятини 1997-1999 йилларда Андижон шаҳар марказий шифохонасининг туғруқхона бўлимида доя вазифасида ишлашдан бошлади. Андижонлик шифокорлар билан биргаликда, тил топишиб ишлаган йилларини Луиза тажриба орттириш, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш борасидаги касбий тобланиш даври сифатида алоҳида меҳр билан эслайди.

– Шифокор учун назарий ва амалий машғулотларнинг уйғунлиги жуда муҳим, – дейди у. — Тиббиётда назария қанчалик катта аҳамият касб этса, амалий-касбий кўникма ундан ҳам муҳимроқ. Шифокор ана шу уйғунлик жараёнида шаклланади. Бу борада мен андижонлик ва кейинчалик иш фаолиятимда менга қўл-қанот бўлган амударёлик устоз шифокорлардан миннатдорман.

Барча соҳаларда ҳам яхши мутахассис ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди, унинг етукликка етишувида фидойи устозларнинг меҳнатлари алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада Луиза Янгибоева устозлардан ёлчиган. У ўзига илк устозлик қилган Андижон шаҳар марказий шифохонаси туғруқ бўлими катта доялари Зулфия ва Динора опаларини қалбида чуқур миннатдорлик билан эслайди. Амударё туман Тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлими акушер-гинеколог шифокорлари Гулсара Алланазарова, Динора Абдураимова, Ҳабиба Тўраева, туғруқ бўлимининг ўша пайтдаги тажрибали доялари Гулчеҳра Қўчқорова, Зулайҳо Имомоваларнинг қўллаб-қувватлашлари эса унга ўз касбий маҳоратини оширишда жуда катта тажриба мактаби вазифасини ўтади, “қўли енгил доя” сифатида шаклланишини таъминлади. Натижада Луиза қисқа вақт ичида нафақат устозлари, балки Тиббиёт бирлашмаси раҳбариятининг ишонч ва ҳурматига сазовор бўлди.

У 1999-2005 йилларда Амударё туман марказий шифохонаси туғруқ бўлими дояси, 2005-2017 йилларда мазкур туғруқхона бўлими катта дояси, 2017-2018 йиллар оралиғида Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси ҳомиладор аёллар патологияси бўлими дояси лавозимларида фаолият олиб борди. 2018 йилдан айни пайтгача эса Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси бўлиб ишлаётган Луизанинг ўзи энди кўплаб ёшларга устоз.

Бугунги кунда Луиза Янгибоеванинг шогирдлари орасида ўз касбининг етук ва билимдонлари талайгина. Биргина 2024 йилда изланувчан ва интилувчан шогирдларидан туғруқ мажмуаси ҳамшираси Ҳулкарой Қозоқбоева “Йил ҳамшираси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, мазкур кўрик-танловнинг мамлакат босқичида совринли 2-ўринга сазовор бўлди. Шунингдек, туғруқ мажмуаси ҳамшираси Санобар Аҳмедова мазкур кўрик-танловда ўз йўналиши бўйича Қорақалпоғистон Республикасида биринчи, Ўзбекистон миқёсида 3-ўрин соҳибаси бўлди ва “Энг яхши эмлаш ҳамшираси” номинацияси ғолиблигини қўлга киритди.

Бундан ташқари ўрта тиббиёт ходимлари ўртасида 2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилган кўрик-танловда Луиза Янгибоеванинг шогирдлари катта муваффақиятларни қўлга киритишди. Хусусан, Чамангул Уразакова “Энг яхши жарроҳлик ҳамшираси”, Ойгул Эшниёзова “Энг яхши жонлантириш бўлими ҳамшираси” йўналишларида фахрли 1-ўринни, Азизахон Артикова эса “Энг яхши тиббий бригада патронаж ҳамшираси” йўналишида 2-ўринни эгаллади.

Ўқиб-изланиш, ўз устида доимий ишлашни, “Энг яхши ва фойдали тажриба – илмда” деган пурмаъно ҳикматни ўзига ҳаётий шиор қилиб олган Луиза Янгибоева билим ва тажрибаларини ёшларга ўргатишдан асло чарчамайди. У Тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси сифатида бир вақтнинг ўзида бирлашманинг барча бўлимлари катта ҳамширалари, Кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокорлик пунктлари катта ҳамширалари, бўлимларнинг хўжалик ишлари бўйича бекалари ва кичик тиббий ходимларига ўта юқумли касалликлар, шифохона ичи инфекцияларининг олдини олиш, атроф-муҳитни ободонлаштириш, шифокор одоби каби мавзуларда семинар-ўқув машғулотлари ўтказади. Патронаж ҳамшираларнинг билим ва тажрибаларини мустаҳкамлаш, тиббиёт соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, соҳага татбиқ этилаётган янгиликлар, қонунчилик ҳужжатлари, ўзгаришлар юзасидан амалий машғулотлар, тушунтириш ишларини олиб боради.

Ўтаётган ҳар бир иш кунини янги мазмун билан бойитиб яшашга одатланган Луиза Янгибоева ўз меҳнатининг қадр топаётганидан мамнун. Фидойи меҳнати 2022 йилда соҳа вазирлиги томонидан алоҳида эътироф этилиб, “Ўзбекистон Республикаси соғликни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Унинг шахсий ютуқлари жамланган альбомидан бирин-кетин Ўзбекистон Республикаси Ҳамширалар Ассосацияси фахрий ёрлиқлари, Амударё туман ҳокимлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан билдирилган ташаккурномалар ҳам жой олди.

Инсон учун бу каби эътибор ва рағбатдан ҳам катта яна бир мукофот бор — бу халқ ишончи, эътирофи. Назаримда Луиза Янгибоева ўзининг фидойи меҳнати билан ана шу мақомга ҳам эришганлардан. У нафақат ўз меҳнат жамоасида, балки ўзи истиқомат қиладиган маҳаллада ва оиласида ҳам ҳурмат, эҳтиром ва ишончга сазовор бахтиёр она, фидойи рафиқа, меҳрибон она. Умр йўлдоши Эндирбой Қурбонбоев билан аҳил-иноқликда яшаб, икки нафар оқила қиз ва ўз касбининг билимдони бўлган бир ўғилни эл-юртга камарбаста инсонлар қилиб тарбиялаган оилапарвар бека. Айни пайтда Луиза билан Эндирбой тузган меҳр-муҳаббат кошонаси — бахтиёр оила қўрғони муҳитида камолга етган ўғли Элдор нуфузли ишлаб чиқариш корхонасининг олий маълумотли ҳисобчиси. Иродахон Тиббиёт олийгоҳининг 5-босқич талабаси, Элмирахон эса 76-сонли мактабнинг аълочи ўқувчиси.

Луиза ҳар куни шаҳар кўчаларини оралаб Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси томон бораркан, йўл бўйи таниш-нотаниш инсонларнинг ўзига алоҳида эҳтиром билан салом беришларидан кўнгли тоғдай юксалади. Уларга жавобан самимият билан меҳр кўрсатишга, кўнгилларига хуш ёқадиган бирон сўз айтишга, шу орқали азиз халқига бу каби эътибор учун миннатдорчилигини изҳор этишга интилади. Қайсидир иши, балки бир фазилати орқали халқи уни маълум маънода танигани учун кўнглида хотиржамлик ҳиссини туяди. Зеро, хотиржам инсоннинг ҳаётида маъни, ишида файз-барака бўлади. Луизанинг ҳаёти ана шундай файз-баракага тўла.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026