12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:37
Жамият 👁 564

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда

Ҳашар – асрлар давомида авлоддан авлодга ўтиб келаётган умрбоқий анъана, халқимизга хос бўлган бирдамлик, саховат ва фидойиликнинг ёрқин кўринишидир. Халқимиз айниқса, байрамлар, тўй-томошалар олдидан ҳамжиҳатликда ҳашарлар ташкил қилиб, ҳовли-жойлари, кўча-гузарлар, овул ва маҳаллалар ҳамда шаҳар-у қишлоқларни обод қилишга одатланган. 22-23 август кунлари бутун мамлакатимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари ҳам ушбу асрий анъаналарнинг амалий ифодасидир.

Мустақиллик байрами олдидан ташкил қилинган умумхалқ хайрия ҳашари Вазирлар Маҳкамасининг махсус фармойиши асосида ўтказилаётган бўлиб, унда фуқаролар, корхона ва ташкилотлар жамоалари фаол иштирок этмоқда.

Амударё туманида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари кенг кўламда ўтказилиб, туман аҳолиси ва ташкилотлари бу эзгу ишда бир ёқадан бош чиқариб қатнашмоқда. Айниқса, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари ҳашарда ҳаммадан фаол иштирок этишмоқда. Сабаби, тоза ва озода, саранжом ва саришта ҳовлида санитария ҳолати, шу билан бирга бу ерда яшовчи одамларнинг саломатлиги ҳам аъло даражада бўлади.

Ҳашар доирасида амалга оширилаётган ишлар кенг қамров касб этмоқда. Ҳашарчилар нафақат кўча ва ҳовлиларни тозалаш, балки кўп қаватли уйлар атрофини, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни тартибга келтириш, ариқ ва зовурларни тозалаш каби ишларда ҳам фаоллик кўрсатмоқдалар. Бундан ташқари, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Айниқса, ушбу тадбирнинг ижтимоий жиҳати алоҳида эътиборга лойиқ. Ҳашар давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга ёрдам берилмоқда. Бу эса жамиятда меҳр-оқибат туйғуларини қарор топтиришда муҳим восита саналади.

Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси жамоаси ҳам ҳудуд ободлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Уларнинг бу иштироки аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш билан бирга, она Ватанимизга бўлган юксак меҳрларини ҳам намойиш этади.

Бу тадбирнинг муҳим жиҳати шундаки, ҳашар жараёнида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди. Бу “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори билан қатъий белгилаб қўйилган. Ҳар бир фуқаро ҳашарда ўз истаги билан, ихтиёрий асосда иштирок этмоқда. Бу ўз навбатида, тадбирнинг маънавий қийматини оширади, чунки инсонлар ўз юрти ободлиги учун чин юракдан, ихлос билан меҳнат қилса, натижа ҳам шунга яраша гўзал бўлади.

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашари – бу фақатгина тозалик ва ободонлаштириш ишларидан иборат эмас. Бу тадбир халқимизнинг маънавий бирдамлигини, меҳнатсеварлигини ва бир-бирига бўлган меҳр-мурувватини намоён этадиган улкан ижтимоий-сиёсий тадбир бўлди. Ҳар бир сарфланган куч, ҳар бир терилган чиқинди ва оқланган дарахт бизнинг келажак авлодларга тоза, обод ва файзли Ватан қолдиришга бўлган интилишимизнинг амалий исботидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026