30.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.10.2026, 20:54
Жамият 👁 35

АМУДАРЁ ТУМАНИДА “ОСОЙИШТА САРҲАД — БАРЧАМИЗНИКИ” ШИОРИ ОСТИДА ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё тумани Маданият бўлимида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан “Осойишта сарҳад — барчамизники” шиори остида тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди. Унда ДХХ Чегара қўшинлари масъуллари, туман ҳокими ўринбосари Жасур Яхшимов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи Алишер Йўлдашев, тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди. Тадбирда мамлакатимиз давлат чегараларининг дахлсизлигини таъминлаш, сарҳадларимизни ишончли ҳимоя қилиш, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини асраш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, давлат чегараси хавфсизлигини таъминлашда ваколатли органлар ва жамоатчилик ҳамкорлигининг аҳамияти таъкидланди. Тадбир давомида “Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, асосий қоидалари, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлар ҳамда фуқароларнинг иштироки масалалари ёритилди. Жумладан, Қонуннинг 9-моддасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, 28-моддасида фуқароларнинг, 30-моддасида эса Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколат ҳамда мажбуриятлари белгиланганига эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, чегара хавфсизлигини таъминлашда ҳушёрлик, қонунларга риоя қилиш ва фуқаролик масъулияти муҳим ўрин тутади. Айниқса, чегараолди ҳудудларида яшовчи аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шубҳали ҳолатларга бефарқ бўлмаслик ва ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилиш долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди. Қайд этилишича, мамлакатимиздаги қарийб 9 мингта маҳалланинг 552 таси чегараолди ҳудудларида жойлашган. Ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳолининг давлат чегараси тўғрисидаги қонунчиликдан хабардорлигини ошириш, маҳалла фаоллари ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Тадбирда тумандаги маҳаллаларда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ва замонавий шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Хусусан, “Обод маҳалла” дастури доирасида 2026 йилда туманда 88 километр ички йўлга асфальт қопламаси ётқизилгани, 31 километр масофада тоза ичимлик суви тармоқлари тортилгани, шунингдек, замонавий шароитларга эга учта умумтаълим мактабида қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилгани қайд этилди. Мазкур ишлар маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига қулай шароитлар яратиш ва ёшларнинг сифатли таълим олиши учун имкониятларни кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Учрашувда ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда тинчлик ва осойишталикни қадрлаш туйғуларини мустаҳкамлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, давлат чегараларининг дахлсизлигини таъминлаш нафақат тегишли идоралар, балки ҳар бир фуқаронинг ҳам масъулиятидир. Шу боис бундай тарғибот-ташвиқот тадбирлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда фуқароларда юрт тинчлиги ва хавфсизлигига дахлдорлик ҳиссини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026