22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 14:07
Жамият 👁 2,190

Элдан ҳаё кўтарилмасин!

Элдан ҳаё кўтарилмасин!

"Никоҳнинг биринчи кечаси авахтада ўтди”. Эски газеталар тахламларини кўриб ўтирганимда ушбу сарлавҳа диққатимни тортди ва мақолани ўқишга тушдим. Унда баён қилинишича, АҚШнинг Вашингтон штатида янги келин никоҳининг илк кечасини қамоқхонада ўтказган. Бунга унинг куёв билан никоҳдан ўтиб, бир-бирига содиқ қолиш учун қасамёд қилганлигини нишонлаш учун уюштирилган базмда ичкиликдан кайфи ошиб қолиб, куёвга ташлангани ва қўлини тишлаб олгани сабаб бўлган.

Полиция ходимлари буни зўравонлик ва тан жароҳати етказиш, дея баҳолашган ва гарчи  куёв жароҳатини яширишга уринса-да, келинни ҳибсга олишган.

Биз бундай соғлом турмуш тарзига ва миллийлигимизга ёт иллатлар  ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали хабардормиз. Ҳар гал юқоридагидай, бизнинг турмуш тарзимизга ёт воқеалар ҳақида ўқиганимизда "Астағфуруллоҳ”, деб қўямиз. "Илоҳим, биздан йироқ бўлсин”, дея тилаймиз. Аммо тилакка қарши бугунги глобаллашув жараёни, ахборот-коммуникацион технологияларининг турмушимиздан тобора чуқур  жой олаётгани ёшларнинг дунё воқеаларидан хабардорлигини ошириб, баъзи замондошларимизнинг улардан кўр-кўрона қисман бўлса-да, андоза олишига сабаб бўлаётир.

Ҳозир тўй-базмларга борсангиз, баъзи  аёллар, эркаклар ва ҳатто ёшлар ҳам бемалол спиртли ичимликлар истеъмол қилаётганини кўришингиз мумкин. Гўёки бу ҳеч айб, уятли иш эмасдек. Ичкилик кишининг ақл-шуурини емиришини, маст одам ўз-ўзини идора қила олмай, жиноят, нотинчликлар келтириб чиқаришга мойил бўлишини наҳот улар англамаса?..

Ёхуд айнан шундай жойларда катта-ю кичикнинг, ота-бола, қайнона-келин барчасининг жазавага тушиб, рақс тушаётганини кўриш мумкин. Кўча-кўйда ёшларнинг қўлтиқлашиб, аёл-қизларнинг қоматини кўз-кўз қилувчи кийимларда юришига кўзимиз ўрганиб ҳам бораяпти.

Моҳиятан дилни хира қиладиган воқеаларга тез-тез дуч келамиз.

... Ўтган йил баҳорининг охирги кунларидан бири эди. Тор кофта ва шим кийган 35-40 ёшлар атрофидаги аёл кўп қаватли уйлар ёнидаги озиқ-овқат дўконида навбатига қарамай, заруратини битириб кетишга ошиқаяпти:

– Илтимос, синглим, менга икки нон ва қаймоқ бериб юборинг!

– Менга қараб юборинг!

Сотувчи қиз унинг сўзларига "ҳозир, ҳозир”, деганича навбати келган одамга хизмат қилаверади.

Аёл безовталаниб у ёқ-бу ёққа юрган бўлади-да яна сотувчи қизга илтимосини эслатади. Шу пайт унинг қўлидаги телефонига қўнғироқ келди.

– Ҳа, – жавоб берди аёл. – Турдингми, қизим? Чой қўйиб тур, ҳозир иссиқ нон, қаймоқ олиб бораман.

 У ёқдан норози овоз эшитилди:

– Тез бўлинг, доим шундай қиласиз, машғулотга кечикама-а-а-н.

Аёл "ҳозир , ҳозир” – деганича харидини олиб, дўкондан шошиб чиқиб кетди. Сотувчи қиз уни таниркан шекилли, орқасидан:

– Ана, ўн беш яшар қизнинг ҳоли. Нега чойим тайёр эмас, деб онасини ёзғираяпти, вақт эса тушликка яқинлашди,  – деди истеҳзо билан.

Аёлнинг нега навбатда турган одамлардан олдин савдосини қилиб кетишга урингани дўкондагиларга аён бўлди.

– Зарур ишим бор эди, деса ишонибман. "Зарур иши” шу қиз экан-да, – деди ўрта яшар киши.

– Онасиям қизига мос экан ўзи, кап-катта аёлнинг кийинишини қаранг, – дея кекса онахон унинг орқасидан қараб, бош чайқаб қолди.

Кейинги вақтларда турмуш шароитимиз яхшилангани сайин  айрим кимсаларнинг бироз ялқов бўлиб бораётгани бор гап. Бироқ туянинг юки енгил бўлса, ётоғон келади, деганларидай, ўсмир-ёшлар орасида ота-она ғамхўрлигининг, меҳнатининг қадрини билмайдиган, аксинча, баттар талтаядиган уятсиз, худбинлар кўпайиб кетаяпти.

Бундан ҳам ачинарлиси, ҳаётга енгил-елпи қараш кучайиб, уят, ҳаё, номус каби ахлоқий қадриятларимиз даражасига кўтарилган юксак инсоний фазилатларга путур етаётганидир.

Яқинда бир тўйда "ҳурматли” кеча маликаси – келин-пошшанинг ташлаб кетган йигити жўралари билан сочини қиртишлаб олдириб, дадиллик  учун "отиб” ҳам олиб, собиқ қайлиғини табриклаш учун тўйига ташриф буюрган. Даврабоши унинг талабига биноан "келиннинг дўсти”, – дея унга табрик сўзи берган. Унинг пойинтар-сойинтар сўзига, афтодаҳол юришига ким тушунса, ким тушунмаган.

Нақадар бемаънилик! Шундай эмасми? Бу қилиғи билан у нима демоқчи бўлганини, йигитлик ғурури, шаънини оёқости қилганини ўзи билмаса керак-ов? Акс ҳолда ундай қилмаган бўларди. Энг ачинарлиси, беш-олти жўрасининг "қўй”, дейиш ўрнига шу ишга бош қўшиб келганидир. Уларнинг орасида наҳот бир эсли-ҳушлиси бўлиб, ўзимизни-ўзимиз шарманда қилмайлик, келиннинг шаънини ўйлайлик, дейишга ақли етмаган бўлса?

Бола тарбиясига масъул инсонлар – энг аввало, ота-оналар ўсиб келаётган фарзандга одоб-ахлоқни, ибо-ҳаёни, кийиниш, умум орасида ўзини тутиш, муомала маданиятини жуда ёшлигидан ўргатиб, шуурига сингдириб боришлари керак. Жамики инсоний фазилатлар тамал тоши, пойдевори фарзанд туғилганидан бошлаб, оилада қўйилади. Пойдевори мустаҳкам бўлмаган иморат ҳам мустаҳкам бўлмаганидек, оилада дастлабки тарбия яхши бўлмаса, уни мактаб, жамоатчилик тўғри йўлга солмоғи мушкул.

Афсуски, кейинги вақтларда аёл-қизларнинг пул топиш мақсадида бозорма-бозор юришлари, ҳатто йиллаб оиласидан узоқда, чет давлатларда ишлашлари уларнинг табиатида миллий менталитетимизга хос бўлмаган одатларнинг шаклланишига сабаб бўлаётир. Айтайлик, ўта тор, калта кийимлар кийиш, эркаклардан ийманмай, ўзини эркин қўйиб муомала қилиш, ўзбек аёлларига хос бўлмаган андишасизликлар шулар жумласидандир.

Умумтаълим муассасаси раҳбари бўлиб ишлайдиган аёл афсусланиб, шундай деб қолди:

– Зарурат юзасидан буюм бозорига тушиб, кўрганларим ақлимга сиғмай келдим. Ўрта  ёшлардаги аёл билан келини шоша-пиша кўйлак танлашаяпти. Сотувчи қиз уларга мос келгудай кўйлакларини бирин-кетин кўрсатаяпти. Ишонсангиз, дўкон тўридаги тор, юпқа парда билан тўсилган бурчакда қайнона-келин биргаликда ечиниб, гоҳ у, гоҳ бу кўйлакни кийиб кўришаяпти. Сотувчи қизга айтганларидан англашимча, яқин қариндошининг тўйига янги кўйлакда боришмоқчи экан. Майли, чўнтаги кўтарган одам янги кийим олаверади. Бироқ менга таъсир қилгани, қайнона-келиннинг бир-бирининг олдида қайта-қайта ечиниб, кийингани бўлди. Наҳот қайнона-келин бир-бирининг олдида яланғочланиб, кийиниб-ечиниши уят эканлигига  ақли етмаса? Яна иккови ҳам калта, баданини кўз-кўз қилиб турадиган тор кўйлакларни  кўришаяпти. Умуман ҳозир бировнинг олдида кийиниб-ечиниш уятли иш эмасдай  бўлиб бораётгани кишини ўйлантиради.

Ҳаё, ибо, андиша инсоний фазилатларнинг энг сарваридир. Ҳазрат Навоий бобомиз "Ҳайратул - аброр” достонида халқ учун мансаб эмас, айнан ҳаё ва одоб шарафлироқ эканлиги ҳақида ёзган.

"Ҳаё – иймондандир”, дейилади муқаддас ҳадиси шарифда. Бас, шундай экан, ҳар бир ота-она фарзандлари тарбиясида ҳаё, уятни тарбиялашга алоҳида эътибор бермоғи, бутун оила аъзолари йиғилиб, турли мақбул-номақбул сериалларни кўргандан кўра, уларнинг ақлини ўстириб, тафаккур оламини кенгайтирадиган, яхши-ёмонни фарқлашга ўргатадиган китобларни олиб бериб, мутолаа қилишларини назорат қилиши, китобдан олган таассуротлари ҳақида эринмай суҳбатлашишлари лозим. Беҳаёликка, худбинликка қарши курашнинг энг мақбул йўли – яхши тарбия беришдир.

Ойгул РАЖАБОВА, журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026