14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:53
Жамият 👁 5,103

АЖДОДЛАР МЕРОСИ – келажак пойдевори

АЖДОДЛАР МЕРОСИ –  келажак пойдевори

"Ўз тарихини билмаган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ”, – деган эдилар муҳтарам Президент бобомиз Ислом Каримов.

Ўз тарихимиз. Унинг ичига кирган сари дилимиз фахр туйғусига тўлади. Айниқса, кўҳна Хоразм давлати тарихи жуда теран. IX аср охирларида Хоразм иқтисодий жиҳатдан  тез ривожланди. X асрга келиб Хоразм минтақадаги энг йирик савдо марказларидан бирига айланди. Хоразм савдогарлари қўшни давлатлар билан ва Волга, Хазар ва Булғор подшоҳликлари, шарқий Европанинг славян қабилалари билан ҳам савдо алоқаларини олиб борганлар. Савдо-сотиқнинг янада кенгайишида, айниқса Урганч (Гурганж) муҳим рол ўйнаган. Унинг ҳокими "Гурганж мири” деб улуғланган. 995 йилда Гурганж мири Маъмун ибн Муҳаммад Кат шаҳрини ишғол қилди ва Хоразмнинг иккала қисмини бирлаштирди (Хоразм илк ўрта асрларда иккига бўлинган, бирининг маркази ҳозирги Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги қадимги Кат шаҳри бўлган, иккинчисининг маркази ҳозирги Туркманистон Республикаси ҳудудидаги Кўҳна Урганч шаҳри бўлган) ва Хоразмшоҳ унвонига сазовор бўлган. Шу тариқа Африғийлар сулоласи барҳам топди ва Маъмунийлар ҳукмронлиги бошланди. Кўҳна Урганч Хоразмнинг пойтахти бўлди. Қисқа давр ичида Маъмунийлар Хоразмшоҳлар давлатини ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан ривожлантирдилар. Маъмунийлар даврида Хоразмда илм-фан ва маданият равнақ топди. "Маъмун академияси” ҳам ўша даврда ташкил этилди. Ушбу илмгоҳда буюк қомусий олимлар ижод этган ўз кашфиётлари, ютуқлари билан Хоразмшоҳлар давлатининг мавқеини юксак даражага кўтарганлар ва ўзларининг бемисл ижоди билан номларини абадийликка муҳрлаганлар. Бу абадийликка муҳрланганлар рўйхати буюк бобомиз Ал-Хоразмий номи билан бошланади. Ал-Хоразмийнинг асл исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мусо Ал-Хоразмийдир. У  783 йилда Хивада туғилган. Дастлаб Хивада илм олиб, етук олим бўлиб етишади. Сўнг Ўрта Осиёнинг ўша даврдаги йирик илм-фан марказларидан бири Марв шаҳрида (ҳозирги Туркманистон Республикаси ҳудуди) ижодини давом эттирган. У ерда кўплаб устозлардан таълим олган, бир қанча шогирдлар етиштирган, замондош олимлар билан фикр ва тажриба алмашган. 819 йилдан бошлаб эса Халифа Маъмун  замонида (813-833) Бағдодда  фаолият юритган.

Унинг кашфиётлари, математикага доир асарлари  ҳамон илмий қимматини йўқотмаган. "Ал жабр” асарини ёзишни Хоразмийга Маъмун ибн Муҳаммад буюради. Чунки, ўша давр муҳитида инсонларга, айниқса, оддий халққа ер ўлчаш, ариқ чиқариш, бино қуриш, меросни тақсимлаш ва турли ҳисоб ва ўлчов ишларида дастуриламал бўладиган фан албатта зарур эди. Унинг йирик кашфиётларидан бири "0”дан "9”гача бўлган рақам билан ҳар қандай сонни ёзиш мумкинлигини, унинг мураккаб рим рақамларидан афзалликларини исботлаб бергани ва тўрт амал билан қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлиш қоидаларини яратганидир. Аслида "0” дан "9”гача бўлган рақамларни ҳиндлар ихтиро қилган, лекин кейинчалик уларни Ал-Хоразмий фанга киритди, илмий асослади ва бошқа олимларга тарғиб қилди. Дунёда ўз номи фан номига айланган алломалар жуда кам. Алгебра, альгоритм атамалари Ал-Хоразмий номи билан боғлиқ. Бу ҳодиса билан ҳар қанча фахрлансак, ҳар қанча ғурурлансак арзийди.

Ал-Хоразмийнинг география, астрономияга, тарихга ва бошқа соҳаларга оид жами 20 та асаридан 10 таси бизгача етиб келган. Унинг ҳар бир қилган ижодий ва илмий ишлари бугунги кун олимлари учун муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда. Ватандошимиз ўз кашфиётлари билан тарихда ўчмас из қолдирди. Ал-Хоразмий 850 йилда Бағдодда вафот этди. Унинг буюк ва ўчмас номини абадийлаштириш мақсадида кўчалар, хиёбонлар, мактаблар Ал-Хоразмий номи билан аталмоқда. Бундан ташқари, Хоразм диёрининг Урганч шаҳрида маҳобатли ҳайкали қад ростлаган.

Биз яшаётган юрт Аллоҳ назари тушган замин. Аждодларимиз озодлик учун қон тўккан замин бу. Бизнинг аждодларимиз кимлиги-ю, уларнинг қандай буюк ишлар қилганини бутун жаҳон билади. Биз авлодлар, Ўзбекистон номини аждодларимиз каби бутун дунёга таратмоғимиз, Ватанимиз байроғини янада кўкларга кўтармоғимиз керак. Зеро, биз ҳеч кимдан кам эмасмиз.

 

Ҳусан ЙЎЛДОШЕВ,

Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

(Фото - http://www.darakchi.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019