12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:02
Қишлоқ хўжалиги 👁 455

Агротехникалар мавсумга шай ҳолатга келтирилмоқда

Агротехникалар мавсумга шай ҳолатга келтирилмоқда

Деҳқон учун йилнинг тўрт фасли ҳам иш фаслидир. Йил бўйи фидойи меҳнат қилиб, етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олган деҳқонлар ҳосилдан бўшаган ерларни шудгорлаш ва шўр ювишга тайёрлаш ишлари билан бир қаторда техникаларни таъмирлашга ҳам киришишади. Халқимиз “Техника – деҳқоннинг қўл-қаноти” деб бежизга айтмаган. Қишлоқ хўжалиги техникаларини қишда кўкламги экиш мавсумига пухта тайёрлаш янги мавсум ишларининг ўз вақтида ва самарали адо этилишига замин бўлади. Масалан, чигит экишга киришишдан олдин сеялканинг бутлиги, қисм ва деталлари яхшилаб маҳкамланганлиги текширилади, экиш жараёни ва сифатига бевосита таъсир кўрсатадиган қисмларга алоҳида эътибор қаратилади. Чигит экиш сеялкасининг техник ҳолати эса мавсум олдидан ва иш давомида унинг созлик даражасига қараб баҳоланади. Соз сеялка экиш тадбирини сифатли бажаради, смена ва мавсум давомида бузилмасдан ишлайди. Шу боисдан айни кунларда Амударё туманида ҳам баҳорги мавсум давомида ишлатиладиган техникалар сифатли таъмирланиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Амударё туман бўлими маъсул ходимлари тумандаги қишлоқ хўжалик техникаларининг белгиланган устахоналарга йиғилиши, таъмирлаш ишларининг бориши билан танишиб, назорат қилиб бормоқдалар.

Баҳорги экиш мавсумида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникалари туманнинг 16 та ҳудудида жойлашган устахоналарга йиғилиб, бугунги кунда таъмирлаш ишлари якунланиш арафасида.

Туман қишлоқ хўжалиги тараққиётига ҳисса қўшадиган “қўл-қанот” ҳисобланган техникалар сони ҳам йил сайин ортиб бормоқда. Биргина чигит экиш сеялкалари сони жами 150 донани ташкил қилса, культиваторлар 325тани, тишли бороналар 1700тани, темир молалар эса 293тани ташкил қилади.

Шулардан, Тўлқин овули ҳудудидаги устахонада 5 дона, Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудидаги устахонада 2 дона, Дўрман овулидаги устахонада 3 дона, Қиличбой овулидаги устахонада 1 дона, Туркманистон овулидаги устахонада 5 дона, Намуна маҳалласидаги устахона ҳудудида 3 дона ва Тош ёп овули ҳудудидаги устахонада 2 дона чигит экиш сеялкалари тўлиқ ва сифатли таъмирланди. Қолганларини эса таъмирлаш ишлари якунланиш босқичида.

Сўзимиз аввалида бободеҳқонларимиз учун йилнинг тўртта фасли ҳам меҳнат мавсуми, дея бекорга айтмадик. Сабаби, ҳар фаслнинг ўзига яраша меҳнат талаб қиладиган, кечиктириб бўлмайдиган юмушлари бор. Масалан, куз мавсумида ҳосилдан бўшаган ерлар қайтадан ҳайдалиб, шудгорлаш ишлари олиб борилса, кейинчалик ерлар лазерли текислагич ёрдамида текисланади ва шўр ювиш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, уруғ ерга қадалгач, чигит униб чиққанидан кейинги ишлар ҳам талайгина. Бу фурсатда қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари экин қатор ораларини культиватор ёрдамида юмшатиш тараддудига тушишади.

Қатор ораларини культиватция қилиш орқали бегона ўтлар йўқотилади, тупроқнинг майда кесакча ҳолга келиши натижасида нам узоқ муддат сақланади, шўр ерларда эса зарарли тузлар кўтарилишининг олди олинади, тупроқда иссиқлик ва ҳаво алмашиниши таъминланади. Экиннинг илдизлари озиқ моддалар ва нам билан доимий таъминланиб туриши учун шароит яратилади.

Эртаги культивация тупроқ устки қатламининг яхши қизишини ва қуришини таъминлайди, ўсимликнинг илдиз чириши касалига чалинишини камайтиришга шароит яратади. Айни пайтда, Амударё туманининг турли ҳудудларидаги устахоналарда сифатли таъмирланаётган 325 дона культиваторлар ҳам жорий йилги мавсумда иштирок этиб, ерларнинг маромида юмшатилишига ҳисса қўшса ажаб эмас.

Айниқса, қишлоқ хўжалигининг асосий экинларидан бири бўлган ғўза парвариши алоҳида аэътиборни талаб қилади. Бунда, кутилган натижа ғўзани вақтида суғориш, вақтида керакли ўғитларни бериш билан бир қаторда, қишлоқ хўжалиги техникаларининг тўғри ташкил қилинганлигига ҳам боғлиқ. Шуни ҳисобга олган ҳолда, соҳа маъсуллари томонидан жорий кўкламда, экиш ишларида қатнашадиган техникалар мавсум ишларида сифатли ишлаши учун таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, ердан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида, маромига етказиб бажариш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳар бир деҳқон, пахтакор ва фермернинг асосий бурчидир.

Ирода Эрдошева, ҚДУ журналистика факультети талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026