12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:41
Жамият 👁 377

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН” МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН” МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида туманнинг барча ҳудудларида ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, улар онгида Ватанга муҳаббат миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳини шакллантириш мақсадида турли тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда. Ушбу тадбирлар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишларида, дунёқарашни кенгайтириб, маънавий дунёсини бойитишда, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

20 декабрь куни 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида грант лойиҳаси режасига мувофиқ “Жаҳолатга қарши маърифат билан” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, келажагимиз эгаларини “оммавий маданият” ниқоби остидаги маданиятсизликнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилишга қаратилган ушбу тадбирда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Амударё туманидаги бош мутахассиси Музаффар Шеримбетов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими мутахассиси Маҳмуд Эшмановлар қатнашишди. Шунингдек, грант лойиҳаси ижрочилари, таҳририят ходимлари ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ҳам иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб грант лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, ҳудудларда ўтказилаётган турли тадбирлар, ёшларни китобхонликка жалб этишга қаратилган танловлар, адабий кечалар, ижодкорлар билан учрашувлар ҳақида сўз юритилиб, батафсил маълумотлар берилди. Ушбу тадбирлар ва грант лойиҳаси доирасида тумандаги оммавий ахборот воситаларида ёритилаётган турли мақолалар, ёшларнинг ижод намуналари барчага манзур бўлаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Амударё туманидаги бош мутахассиси Музаффар Шеримбетов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими мутахассиси Маҳмуд Эшмановлар ташкилот ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида кенг тўхталишди. Ундан ташқари, “оммавий маданият”нинг зарарли таъсири, мафкура майдонининг турли хуружлари, улардан ҳимояланиш борасида ҳам сўз юритишди.

Тадбир давомида XXI аср – глобаллашув жараёнида ёшларнинг радио-телевидение, матбуот, интернет каби воситалар орқали ахборот ва маълумотлар олаётгани, бу жараёнда баъзи бир ақидапараст оқимлар ёшларга мафкуравий таъсир ўтказишга уринаётгани ҳамда уларнинг олдини олиш борасида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, бугунги кунда жаҳолатга карши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этаётгани, бунда ёшларнинг миллий қадриятларга содиқ, ошкора ва пинҳона кўринишдаги ғоявий таҳдидларга қарши курашадиган қилиб тарбиялаш лозимлиги эътироф этилди.

Ушбу тадбир таъсирчанлигини янада ошириш мақсадида ёшларга “Адашганлар” номли видеоролик ҳам намойиш этилди. Мазкур видеороликда ёшлар онгига таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётган миссионерлик оқимларидан бири бўлган «Иегово шоҳидлари» ташкилотига аъзо бўлганлар қандай оғир ишга қўл урганларини, икки дунёларини ўз ҳатти-ҳаракатлари билан барбод этганларини, ғоявий-мафкуравий таҳдид сифатида давом этаётган миссионерлик фаолияти ва шу кабилардан доимо огоҳ бўлиш кераклигини англаб, ёт ғоялар хатар ва хавф манбаи эканлиги тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлдилар.

Видеоролик намойишидан сўнг, Ислом динини ниқоб қилган бузғунчи оқим ва ҳаракатларнинг ғайриисломий фаолиятлари моҳияти аниқ фактлар асосида очиб берилди. Шунингдек, «Жаҳолат», «Маърифат» тушунчалари, тинчлик ва барқарорлик, глобаллашув жараёни, «оммавий маданият», маърифатпарвар, тинчликпарвар жамиятимиздаги мавжуд қонунчилик хусусида батафсил маълумотлар берилиб, фикр алмашилди.

Амударё телевидениесининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Жаҳолатга қарши маърифат билан” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026