22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 13:01
Жамият 👁 392

1-СОНЛИ МАКТАБДА ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

1-СОНЛИ МАКТАБДА ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Бу йил қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганига 34 йил тўлди. Шу муносабат билан республикамизнинг барча ҳудудларида маънавий-маърифий, адабий-мусиқий тадбирлар ўтказилиб, кенг нишонланди.

4 декабрь куни қорақалпоқ тили байрамига бағишлаб Амударё туманидаги 1-сонли мактабда ҳам “Тил жасаса – миллет жасайды” деб номланган тадбир ўтказилди. Мактабнинг қорақалпоқ тили фани ўқитувчилари томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда ўқувчилар фаол иштирок этишди.

Тадбирни очиб берган бошловчилар барчани қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганининг 34 йиллиги билан қизғин қутлашди. Сана муносабати билан мактабда адабий кечалар, очиқ ўқув машғулотлари ташкил этилгани, уларда ўқувчилар фаол иштирок этишгани, қорақалпоқ тили байрами кенг миқёсда нишонланганини айтиб, маълумотлар беришди.

Шунингдек, қорақалпоқ тилида дарс ўтиладиган мактаблар Қорақалпоғистон Республикасидан ташқари бошқа вилоятларда ҳам мавжудлигини, уларда дарслар қорақалпоқ тили асосида ўтилишини таъкидлашди. 2018 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Терминология маркази ташкил қилингани, 2019-2020 ўқув йилидан Навоий давлат педагогика институтида қорақалпоқ тили ва адабиёти бакалавр таълим йўналиши ҳамда бошланғич таълим йўналишининг қорақалпоқ тили гуруҳи очилганини, қорақалпоқ тили Туркиянинг Фират, Эгей университетларида ҳам ўргатилишини ўқувчилар фахру-ифтихор билан сўзлаб беришди.

Тадбир ўқувчилар иштирокида тайёрланган мусиқий дастур билан давом эттирилди. Дастур қорақалпоқ халқининг суюкли шоири Ибройим Юсуповнинг “Ана тилиме” деб номланган шеъри билан бошланди. Шундан сўнг, мактабнинг 5-синф ўқувчилари “Қарақалпағым” қўшиғига рақс ижро этишди. Мактаб ўқувчиси Севара Турсунбоева ижросидаги қорақалпоқча қўшиқ эса ҳаммага хуш кайфият бахш этди.

Тадбир давомида қорақалпоқ тили тарихига ҳам тўхталиб ўтилди ва қадим қорақалпоқ халқига хос бўлган, тилдан-тилга ўтиб келаётган нақллар, мақоллар шеърий тарзда ифодали айтиб берилди.

Таъкидланганидек, қорақалпоқ тили – туркий тилларнинг қипчоқ гуруҳига мансуб тиллардан. Қозоқ ва нўғай тиллари билан биргаликда қипчоқ тилларининг қипчоқ-нўғай гуруҳини ташкил этади.

Қорақалпоқ тили, асосан, 2 та – шимоли-шарқий ва жануби-ғарбий лаҳжаларга бўлинади. Бу лаҳжалар фонетик жиҳатдан ўзаро фарқланади. Қорақалпоқ ёзуви ислоҳ қилинган араб графикаси асосида 1924 йилда шакллантирилган. 1929-1940 йилларда лотин графикасига асосланган қорақалпоқ ёзуви амалда бўлган бўлса, 1940 йилдан кирилл графикаси асосидаги ёзув жорий этилган. 1994 йилдан лотин графикасига ўтилган. Лотин ёзувига асосланган қорақалпоқ алифбосига 2009 ва 2016 йилларда ўзгартиришлар киритилган. Ушбу ўзгартиришлар асосида умумий 23 минг сўзни ўз ичига қамраб олган қорақалпоқ тилининг имло луғати ишлаб чиқилган.

Дастурдан ўрин олган 7-синф ўқувчилари ижросидаги “Айсанем” қўшиғининг рақси ҳам барчага манзур бўлди. Айниқса, “Бас ҳәм тил” деб номланган саҳна кўринишида ўқувчилар давлат тилимизга бўлган эҳтиромини, фахру-ифтихорини намойиш этишди.

Қорақалпоқ тили байрамига бағишлаб ўтказилган “Тил жасаса – миллет жасайды” номли тадбир жуда қизиқарли ўтди ва барчада катта таассуротлар қолдирди.

Аптабида Абдимурадова, 1-сонли мактабнинг қорақалпоқ тили фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026