14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 14:42
Жамият 👁 372

ЗИЁЛИ ХОНАДОННИНГ ЗИЁБАХШ ТАРОВАТИ

ЗИЁЛИ ХОНАДОННИНГ ЗИЁБАХШ ТАРОВАТИ

Очерк

Шарқнинг буюк донишмандларидан бири Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” асарида шундай фикрлар бор: “... Жамоа билан ишлашадиган одамлар энг ақлли инсонлар бўлиши зарур. Ақлли деб шундай инсонларга айтиладики, уларда ўткир зеҳн-идрок билан бирга гўзал фазилатлар ҳам бўлсин”. Буюк алломанинг  фикридан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, айнан ана шундай кишилар ўзининг бутун қобилияти ва идрокини яхши ишларни амалга оширишга, ёмон ишлардан ўзини сақлашга бағишлайди ва ҳар қандай вазиятда ақлли, мантиқан тўғри фикр юритадилар.

Агар таъбир жоиз бўлса, Амударё туманининг Тўлқин овулида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Ўрозбой ота Болтабоев ўзининг одамийлиги, атрофидагиларга нисбатан меҳр-оқибати, инсонпарварлиги, самимий дўстона фазилатлари билан бугунги ёшларга ҳақиқий ибрат, намуна бўла оладилар. Чунки Ўрозбой ота Болтабоев бутун онгли ҳаётини эл-юрт фаровонлиги йўлида бахш этган, Амударё туманининг иқтисодий-ижтимоий ривожланишига самарали меҳнатлари билан жуда катта ҳисса қўшган. Йиллар давомида қилган ҳалол ва фидойи меҳнати эвазига бугунги кунда умрининг сокин, пир-у бадавлатлик палласига етган элда азиз нуронийлардан бири сифатида ҳамон халқ орасида, ўзи истиқомат қилаётган қишлоқ аҳлининг яхши кунларида йўлдош, ғамларига шерик.

Ўрозбой ота ана шу пир-у бадавлатлик палласига етгунларига қадар сермаҳсул ва моҳиятан мазмунли ҳаёт йўлини босиб ўтди. 1943 йилда, иккинчи жаҳон уруши энг авж олган даврда, ҳозирги Тўлқин қишлоғининг Ваис овулида, оддий деҳқон оиласида дунёга келган Ўрозбой отанинг болалиги анчайин оғир кечган.

– Уруш даври бўлганидан катталар бизга “бу бола-ку”, деб қарашмаган, – хотирлайди отахон олис йилларни хаёлан кўз олдига келтираркан. – Фронт орти машаққатлари ҳам жанггоҳлардан кам бўлмаган. Ота-онамизга эргашиб болалигимиз колхоз даласида ўтган.

Ўрозбой Болтабоев ота-онасининг тўнғич фарзанди бўлганидан умри далада, кетмон чопиш билан ўтаётган Болтабой оға ўғлини жуда эртадан, 5 ёшида қишлоқдаги обрўли ўқитувчи, Аллоҳ раҳмат қилсин, Жумамурод Нуруллаевга топширди:

– Шу боламни ўз синфингизга олинг, жуда ўқишга ихлосли, уйда бизга савол беравериб, ҳоли-жонимизга қўймайди, – деди ўғлининг мактабда ўқишини чин дилдан истаган ота.

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси бўлган Жумамурод Нуруллаев жанглардаги жасорати учун “Қизил юлдуз” ордени ва қатор жанговар медаллар билан тақдирланган, унинг кўкраги турли нишонлар шодасига тўлиб турар, Ўрозбой Болтабоевда бу инсон дунёда энг ақлли, доно ва кучли шахс сифатида таассурот уйғотганди ўшанда.

Жумамурод муаллим ўзига яраша меҳрибон, ҳатто кези келганида жуда қаттиққўл, қатъиятли эди.

– Ана шу устозимга қўйган меҳрим туфайли мен ҳаётда ўз ўрнимни топдим, қачонки элга манзур иш қилсам, “таълим берган устозингга раҳмат”, десалар, Жумамурод Нуруллаев кўз олдимга келади, – миннатдорлик ҳисси билан дейди Ўрозбой ота.

Ҳақиқатан ҳам инсоннинг ҳаёти яхши ва нурли ўзанга тушиб, бир текис, равон кечишида устозлар маслаҳати, таълим-тарбияси ўта муҳимлигини Ўрозбой Болтабоев ўз умри давомида чуқур идрок этди ва кейинчалик ўзи ҳам кўплаб шогирдларининг ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишларида фидойи устоз мақомида бўлди.

Умумтаълим мактабини фақат аъло баҳоларга тугатган Ўрозбой Болтабоев Нукус шаҳридаги гидромелиорация техникумида  таҳсил олди. 1963 йилда мазкур илм даргоҳини ҳам имтиёзли тамомлаган ёш мутаҳассис 1963-1966 йилларда Ватан олдидаги йигитлик бурчини шараф билан адо этди. Ҳарбий хизматдан сўнг ўн йил давомида Амударё туманидаги йирик корхоналардан бири, собиқ “Аралводстрой” трестига қарашли қурилиш ташкилотида меҳнатни меъёрлаштириш бўйича муҳандис лавозимида ишлади. У бир вақтнинг ўзида мазкур қурилиш ташкилотида ўз вазифасидан ташқари, кўплаб жамоат ишларини адо этди. Хусусан, қурилиш ташкилоти ёшлар етакчиси ва ташкилот офиси атрофини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш каби ишларга бош-қош бўлди.

Улуғ аллома Абу Наср Форобий айтганларидай, Ўрозбой Болтабоев ўткир зеҳн-идрокли бўлиши билан бирга гўзал фазилатлар соҳиби ҳам эдики, ана шу боисдан ҳам у қаерда, қандай лавозимда ишлашидан қатъий назар, бутун қобилияти ва ақл-идрокини яхши ишларни амалга оширишга, номақбул ишлардан ўзини сақлашга интилиб яшади ва бунга эришди. Пировардида, у ўз фаолияти давомида Амударё тумани раҳбариятининг юксак ишончига сазовор бўла олди. У 1977 йилдан 2001 йилгача, то нафақага чиққунига қадар Амударё туман партия қўмитасида инструктор, туман қишлоқ хўжалик ходимлари касаба уюшмалари қўмитаси раиси, собиқ Манғит давлат хўжалиги партия қўмитаси котиби, собиқ 498-МСПМКда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича муҳандис, Амударё тумани қишлоқ қурилиш трестида режалаштириш ва иқтисодиёт бўлими бошлиғи, туман давлат назорат инспекцияси инспектори, туман мулкларни хусусийлаштириш қўмитасида етакчи мутахассис, Амударё тумани касаба  уюшмалари фаолиятини мувофиқлаштириб турувчи Кенгаш раисининг ўринбосари, “Агротаъминот” идорасида ҳисобчи-иқтисодчи, ўсимликларни муҳофаза қилиш идорасида бош ҳисобчи лавозимларида фаолият юритди. У қаерда, қайси лавозимда ишлашидан қатъий назар атрофидаги ҳамкасблари, қўл остидаги мутахассислар, энди иш фаолиятини бошлаётган ёшларга нисбатан самимий дўст, ўз соҳасининг билимдони сифатида меҳр-оқибатли устоз мақомида бўлди ва ҳамиша эл-юрт, ўзи меҳнат қилган жамоа ҳурматини қозонди.

Ҳаётда кўп нарса инсоннинг ўзига, муомала маданиятига боғлиқ, дейишади. Шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, Ўрозбой Болтабоев нимагаки эришган бўлса, одамшавандалиги, билимдонлиги, ташаббускорлиги ва ақл-фаросати билан эришди. Ҳеч эсидан чиқмайди: “Аралводстрой” трестига қарашли қурилиш ташкилотида меҳнатни меъёрлаштириш бўйича муҳандис лавозимида ишлаб юрган кезлари устози, тумандаги таниқли муҳандис Ким Марк Терентьевич:

– Ўрозбой, – деди бир куни, – сен жуда яхши, масъулиятли мутахассиссан, лекин бугунги давр учун бу сенга камлик қилади. Иқтисодиёт соҳасини пухта билмасанг, қачондир бир куни қийналиб қоласан. Ўқи, билимингни ошир.

У устозининг маслаҳатига амал қилиб 1971-1976 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтида сиртдан таълим олди. Устози айтганидай, чуқур иқтисодий билим ва ҳаётий тажриба омухталигида у қишлоқ ва халқ хўжалиги иқтисодий асослари таҳлили бўйича тумандаги етук мутахассислардан бирига айланди.

Вақт югурик, инсон измига ҳеч қачон бўйсунмайди. Лекин Ўрозбой Болтабоев ўз ҳаётини тўғри ўзанга йўналтира олгани учун ҳам вақтдан ўзиб яшади. Умр йўлларида кўп бора аччиқ  синовларга дуч келганида ҳам бу қийинчиликларни ўзининг ўткир ақл-идроки билан енгиб ўтди. Аллоҳ раҳмат қилсин умр йўлдоши Ҳанифа Аминова билан етти ўғил, бир қиз фарзандли бўлишганларида дунёда улардан бахтли инсон йўқ эди. Лекин оила бошига бемаврид келган кулфат – умр йўлдоши Ҳанифахон аянинг вафоти Ўрозбой Болтабоевнинг  қалбини яралади, энди 40 ёшдан ошганида 8 нафар фарзанди билан чирқиллаб қолаверди. Аммо маҳалла-кўй, ошна, ёр-дўстлар, қариндошлар меҳри туфайли у иккинчи марта турмуш қурди. Ахир бири-биридан мурғак етти ўғил, бир қизни тарбиялаб, вояга етказиш осонми?

Ўзига умр ҳамдами, фарзандларига она бўлиб хонадонига кириб келган Тўлғоной ая билан гўё унинг ҳаёт осмонида ой ҳам балқигандай бўлди. Ҳамиша халқ орасида, давлат ишида бўладиган Ўрозбой Болтабоев Тўлғоной ая туфайли яна хотиржам ҳаётга қайтди, хонадони файзга тўлди. Қувонарлиси, 8 нафар фарзанди 10та бўлди. Оилада яна икки ўғил дунёга келди. Ўрозбой ота билан Тўлғоной ая 9 ўғил, 1 қизнинг пир-у бадавлат ота-оналари бўлишди. Халқимизда: “қуш уясида кўрганини қилади”, деган ибратли ҳикмат бор Ўрозбой отанинг 10 нафар фарзанди ҳам бир-бирларига меҳр-оқибат бобида ҳавасларга муносиб вояга етишди. “Туққан эмас, тарбиялаган она”, деган ҳаёт синовларидан ўтган иборага қиёсан айтадиган бўлсак, Ўрозбой ота ва Тўлғоной ая тарбиясини олган ва бу зиёли оила тутумларини ўзлари учун шараф деб билган 10 фарзанд ҳам, невара-чеваралар ҳам ота-онасига, жигарбандларига меҳр-оқибат  бобида бири-биридан ақлли, фаросатли, одамий фазилатлари билан атрофидагиларга ибрат.

Бу нуроний инсонларнинг фарзандлари жамлашиб келишсалар, катта хонадон тўйхонага айланиб кетади. Бири ўқитувчи, бирлари шифокор, ИИБ ходими, яна бирлари моҳир тадбиркор, ҳамшира, тарбиячи бўлган фарзандлари камолидан, уларнинг ҳаёт тарзларидан ота-оналарининг кўнгиллари тўқ. 38-сонли мактаб директори бўлган катта ўғли Баҳромжонга ҳавас қилиб қолган барча фарзандлари ўқимишли, зиёли инсонлар бўлганидан, айни пайтда невара-чеваралари ҳам илмга интилувчан бўлиб улғайишаётганидан Ўрозбой ота мамнун.

Айни кунларда 80 ёшлик баланд довондан ҳатлаган Ўрозбой ота 41 нафар ўғил-қиз, невара-чевара, ҳатто келин ва куёвларининг исм-шарифи-ю, касб-кори, қайси ОТМ талабаси эканлигигача адашмай санайдилар:

– Баҳромжон педагог, Саида ҳамшира, Даврон ИИБ ходими, Улуғбек тадбиркор, Бахтиёр врач, Исломбек билан Музаффар тадбиркор, Акмал моҳир ошпаз, Умар ўқитувчи, Акбаржон тадбиркор...

Отахон  фарзандлари, невара-чевара, келин ва куёв ўғилларининг исмларида ҳам янгишмайдилар, биз эса ҳисобда адашиб кетамиз. Билганимиз, келинларининг ҳам 4 нафари олий маълумотли ўқитувчи, врач ва тадбиркорлик соҳаси билимдонлари, невараларининг 6 нафари ОТМ талабалари, яна бир невара келини ўқитувчи, невара куёвлари ҳам ўқимишли. Уларнинг барчаси ўзларидан тиниб-тинчиб, уйли-жойли бўлиб кетишган, ҳар бири мустаҳкам оила қўрғонининг соҳиб ва соҳибалари. Назаримизда бу зиёли хонадондан эл-юртга, қалбларга зиёбахш тароват, самимият нурлари таралаётгандай. Ўрозбой отанинг 9 ўғил, 1 қизига хос бўлган ўзаро меҳр-оқибатга, бир дастурхондан туз-намак татиб яшаётган жигарбандлар ўртасидаги мустаҳкам одамийлик ришталарига, тўғриси, дилимизда ҳаваслар уйғонди. Ўрозбой отага янада узоқ ва сермазмун умр тиладик.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019