12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:37
Адабиёт 👁 326

Келди чин нурли даврон

Келди чин нурли даврон

(Қасида)
“Ишончим бор, Ватан, бир кун,
келар чин нурли давронинг”
Эркин Воҳидов.

Тоғлар  томон солинган сўқмоқларда изим бор,
Дарёларга қўшилган ирмоқларда  созим бор.
Созимнинг жарангидан таралган ҳур сўзим бор:
Сўзим будир, Она Юрт, жонимга экдим сени,
Болажоним, десанг бас, Онажон – Ватан, мени!

Чақиртошлар товоним тилганда “воҳ”, демадим,
Кезиб чўл, биёбонинг қувроқ гиёҳ кўрмадим.
Туз бўҳрон тўрт томоним, “бу не ҳол, оҳ”, демадим,
Шунчалар латиф, хоксор, меҳрибон кўрдим сени,
Оғиримни елкалаб, асрадинг Ватан, мени!

Пурвиқор тоғларингдай юксалганда юраклар,
Насиб этди беклардай, ўз еримда юрмаклар,
Ҳар шаҳр-у чорбоғингда давр-у даврон сурмаклар...
Бу дунё айвонида мардона кўрдим сени –
Оппоқ, ойдин йўлларга шайладинг Ватан, мени!

Қаён боқсам ўзгариш – эзгу ишлар палласи,
Ҳар онда янгиланиш – янги “йўл харитаси”.
Харитада йўқ янглиш – аён халқнинг эртаси,
Тилдан тушмас шукрона! Кўрдим улуғ имконни –
Тараққий этаётган Янги Ўзбекистонни!

Кўз етган жой гулузор, ободон маҳаллалар,
Тинмагай шом-у саҳар куй, қўшиқ ва яллалар.
Тўртта фасл бетакрор сепин ёйган паллалар,
Пойларингга тўкилиб, отам, деб суйдим сени,
Шул меҳрдан қўймасин Яратган эгам мени!

Ер-у осмон сайлгоҳ, хушхонлар сайрондадур,
Юлдузлар тунга паноҳ, ой тонгга саломдадир.
Ризққа тўла дала, боғ, ҳар кўнгил оромдадир,
Ҳақ, ҳидоят йўлида собит кўрдим элимни –
Ўзингдан узмагайман асло Ватан, дилимни!

Ўттиз йиллик довондан ошган мард-и майдоним,
Мустаҳкам илдизлардан қувват олган арконим.
Тараққиёт мавжидан ороланган давроним,
Кўзларимга тўтиё, табаррук этгум сени –
Меҳригиёҳ бағрингдан қўймасин Ватан, мени!

Тўртта фаслга монанд нақшланган кошонам,
Елкаларин яғрида барс қишлаган афсонам.
Бедов отлар майдонда, чарс, кишнаган остонам,
Орияти, ғурури ҳеч синмаган қудратим –
Кўкрагимни тик тутган, букилмаган қурбатим!

Ватан! Келди давронинг, бағрингда эркин қушман,
Истиқлол – чароғбонинг, ким учундир мен тушман.
Чаманзор тўрт томонинг – чаманингдан унмишман,
Гул-у гулзор ичинда сарвиқад кўрдим сени –
Сарв-у гулларинг аро моҳирўй этдинг мени!

Мамнунман, тонгларимда, ҳар кунимда ҳаловат,
Дўст-ёрон ёнларимда, тилда шукр – қироат.
Файзиёб давраларда бир меҳрли ҳарорат –
Халқ-у Ватан бир жон-тан, келиб чин нурли даврон –
Бугун улуғ тўйхона жонажон Ўзбекистон!

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026