12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:41
Фан ва таълим 👁 443

"Талабалик даврим менинг давронларнинг зўрисан..." Ёҳуд мактабга талаба бўлиб қайтган ёшлар дийдори

"Талабалик даврим менинг давронларнинг зўрисан..." Ёҳуд мактабга талаба бўлиб қайтган ёшлар дийдори

Ҳаётда ўз ўрнингни топиш ва омад... Иккиси бир бирига боғлиқ тушунчалардай бўлиб туюлиши мумкин аммо аслида улар орасида бироз фарқ бор: омадни сен яратолмайсан, у сенга тақдир томонидан инъом этилади. Бироқ бу билан мен омадсизман дейишга шошилма, чунки сенинг яшаётганинг, айни дамда бу гапларни идрок этаётганинг ўзи бир омад. Ҳаётда ўз ўрнини топиш эса бу сенга ва сенинг ҳаракатларингга, ниятингга боғлиқ. Ахир, излаган ҳар доим имкон топади. Энг муҳими эса– эзгу мақсадларинг йўлида собит қадам бўлиб тура олишинг!

"Тараққиёт кўзгуси" газетаси таҳририятининг "Билимли ва маънавиятли ёшлар билан Учинчи Ренессанс сари" номли грант лойиҳаси доирасида биз йўқлаб борган ёшлар эса бугун ҳаётда ўз ўрнини, топишга интилаётган, илм олишга чанқоқ ёшлардан.

Яқиндагина Амударё туманининг 1-сектори ҳудудида жойлашган 26-сонли мактабни тугатган, бугунги кунда талабалик бахти нашидасини сураётган ёшларнинг илм олиш йўлидаги меҳнатларини қадрлаб, уларнинг интилувчанлигини, эришган ютуқларини тенгдошларига намуна қилиб кўрсатиш мақсадида уларни йўқлаб бордик.

2023 йилда ушбу мактабни 18 нафар ўқувчилар битирган бўлса, шундан 14 нафари ОТМлари талабалари бўлишди. Бу бахтли ёшларнинг орасида Фахриддин Машарипов ҳам бор. Қаҳрамонимиз 2023 йилда туманимиздаги 26-сонли мактабни аъло баҳоларга тугатиб, чуқур билими, заковати ҳамда бесамар кетмаган ҳаракатлари натижасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети кимё факультети талабаси бўлди. Фахриддин мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ намунали хулқи, ўткир зеҳни билан устозлари назарига тушган.

Кимё фани бўйича фанлар олимпиадасида ҳамиша фаол иштирок этиб, яхши натижаларни қайд этиб келди. Талаба ҳозирда эса, энди бўлди, мақсадимга эришдим бемалол юришим мумкин демасдан тил ўрганиш, инглиз тилини чуқур ўзлаштириш билан банд. Унга ҳавас қилган икки нафар синглиси ҳам ҳозирда ҳам ўқувчи, ҳам абитуриент. "От изини той босади", яхши фарзанд ота-онанинг орзу умидларини рўёбга чиқариш, уларга раҳмат келтириш илинжида яшайди. Фахриддин отаси Собиржон Мадраҳимов ҳамда онаси Ҳамида Ортиқовалардан ўрнак олиб, улар танлаган илм йўлидан дадил қадам ташламоқда. Ота-она эса фарзандининг камоли учун ҳар доим меҳнатда, 26-сонли мактабда бири ўқитувчи, бири мактабнинг ММИБДЎ бўлиб фаолият юритишади. Пиру бадавлат бобо ва бувижонисининг эса қўллари ҳамиша дуода. Оқ фотиҳа бериб, набиралар камолини тилайди.

Мақоламизнинг кейинги қаҳрамонлари ҳам худди Фахриддин каби туманимиздаги ушбу мактабни ўтган йили тамомлаб, ҳозирда талаба.

Нуршода Саъдуллаева болаликдан хорижий тилларга ўзгача меҳр қўйди ҳамда мактабда ўқиб юрган кезларида тил ўрганиб, ўзининг инглиз тили бўйича луғат бойлигини ошириб борди. Ҳам ўқувчилик, ҳам абитуриентлик бироз қийинчилик туғдирса-да, олдига қўйган мақсадидан асло оғмади. Ва ҳаракатлари зое кетмади. У ҳам 2023 йилда ЎзМУ хорижий филология факультетига давлат гранти асосида ўқишга кирди. Бугунги кунда вақтини мазмунли ўтказиш, олийгоҳдаги олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида овулнинг бир гуруҳ болажонларига инглиз тили сабоқларини ўтиб келмоқда.

Навбатдаги тиниб-тинчимас, иқтидорли талаба қиз Шоҳида Нуруллаевадир. Бу қизнинг қисқа муддат ичида эришган ва эришаётган натижаларини кўриб, бизнинг ҳам ҳавасимиз келди. Бу қизимиз ҳам ўтган йили ушбу мактабни аъло баҳоларга тугатиб, талаба номига сазовор бўлди. Ҳозирда у Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети бизнес бошқаруви факультети, банк иши ва аудит йўналиши талабаси. Шоҳиданинг омадли ва хушхабарларга бой йиллари қаторасига бирин-кетин келди. 3 йил математикадан, 4 йил инглиз тили фанларини чуқур ўзлаштирган мақоламиз қаҳрамони 2022 йилда математика бўйича миллий сертификат, 2023 йилда эса инглиз тили бўйича SEFR С1 тил сертификатига эга бўлди. Оддий, камсуқум бироқ ўта ақлли ва чинакам илм соҳибаси бўлган бу қиз оилада ўртанча фарзанд. Опа ука, сингиллари жигарининг эришган бу ютуқларидан ҳамиша фахру ифтихор туйғуларини ҳис этиб, улар ҳам Шоҳидага ўхшашга ҳаракат қилади.

Шоҳидахоннинг ҳаётида яна бир муҳим янгилик уни яқинда юртимиздаги нуфузли банкларнинг бири ишга таклиф қилди.

– У ерда 25 млн сўмгача маош оладиган ходимлар бор экан, мен ҳам келажагимни банк билан боғлиқ ҳолда тасаввур этаман, масъулиятли ходим бўламан дея жилмайиб қўяди у.

Агар эътибор берган бўлсангиз бу учала ёшни биз мақоламиз қаҳрамонлари дея эътироф этдик. Бу бежизга эмас албатта. Бугунги таҳликали давр ёшлар тарбиясида кучли масъулиятни тақозо этмоқда. Ана шундай бир пайтда ўзининг юксак ақл-у, заковати, намунали хулқи, тиришқоқлиги, жамиятда эришаётган ютуқлари билан ибрат бўлаётган бу каби ёшлар қаҳрамон дейишга лойиқ.

Зеро, маҳаллада ёки мактабда бир нафар ана шундай ибрат сиймоси пайдо бўлса унинг ортидан яна неча-нечалаб дўстлари эргашади. Ҳавас қилади. Ҳаракат қилади. Биз эса жамиятимизда мана шундай қаҳрамон ёшлар кўпаяверишини тилаб, хайрлашдик.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026