12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:30
Саломатлик 👁 463

Менингит касаллигининг олдин олиш мақсадида ўқувчилардан бактериологик суртма олинди

Менингит касаллигининг олдин олиш мақсадида ўқувчилардан бактериологик суртма олинди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Бошқариладиган юқумли касалликлар иммунопрофилактикасини ташкил этиш ва ўтказиш ҳақида”ги буйруғига асосан менингококк инфекцияси бўйича ҳар бир аниқ ҳудуддаги эпидемик вазиятни баҳолаш учун юқори хавф гуруҳига кирувчи аҳоли бактериологик текширув билан қамраб олиниши кўзда тутилган. Текширув янги жамоалар, масалан, синф, умумий ётоқхона ёки бошқалар ташкил қилинганда, яъни куз-қиш ойлари мобайнида ўтказилиши ва ҳар бир туманда жами 110та шахс қамраб олиниши зарур.

2024 йил куз-қиш ойларида эпидемиологик вазиятни баҳолаш ва менингококк инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази масъул ходимлари томонидан тумандаги ихтисослаштирилган мактабда таҳсил олаётган 63 нафар ҳамда 2-сонли касб-ҳунар мактабида таълим олаётган 42 нафар ўқувчининг бурун-ҳалқумидан бактериологик текшириш учун суртма намуналари олинди. Бу ­– жамоат саломатлигини сақлашда муҳим чоралардан бири ҳисобланади.

Айтиш жоизки, юқумли касалликлар одамлар ўртасида тез тарқалиши мумкин бўлган жиддий тиббий муаммолардан биридир. Мазкур касалликлар жамоат саломатлигига жиддий таҳдид солади, шунингдек, иқтисодий барқарорлик ва ижтимоий фаровонликка ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Шундай шароитда юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш унинг олдини олиш ва эпидемияларни барвақт тўхтатишнинг энг самарали воситаси ҳисобланади

Менингококк инфекцияси менингококклар қўзғатадиган ўткир инфекцион касаллик бўлиб, у асосан қиш ва баҳор фаслида учрайди. Бу касаллик одатда кичик ёшдаги болалар учун ўта хавфли ҳамда катта ёшдаги кишиларда ҳам учрайди. Инфекция бурун ва ҳалқум шиллиқ пардасининг яллиғланиб зарарланиши, бош мия юмшоқ пардасининг йирингли яллиғланиши ҳамда орқа мия яллиғланиши билан кечадиган касаликдир.

Касаллик кутилмаганда кучли бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши, қайд қилиш, ёруғликка сезгирликнинг ошиши ва бўйин томирларининг тиришиши билан бошланади. Бу инфекция касал одамдан соғлом одамга аксирганда, йўталганда ҳаво-томчи йўли орқали юқади.

Бирор бинодаги кишиларнинг сонининг ҳаддан зиёд ошиб кетиши, хонадаги ҳаво намлигининг юқорилиги, санитар-гигиеник талабларнинг бузилиши инфекция тарқалишига ва менингококк инфекцияси билан гуруҳли касалланиш ҳолатлари пайдо бўлишига олиб келади. Эпидемик тарқалиш ҳолатлари аксарият ҳолларда болалар ва ўсмирларнинг уюшган жамоаларида содир бўлади. Бундай ҳолларда жамоатга янги қўшилган ёки бошқа аҳоли пунктларидан келган шахсларнинг касалланиш хавфи айниқса юқори бўлади.

Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази масъул ходимлари ўқувчиларга менингитдан ҳимояланишнинг йўллари ҳақида маълумотлар беришди. Жумладан, гигиена қоидаларига амал қилиш касаллик тарқалишини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Жамоат жойларида ҳимоя ниқобларидан фойдаланиш, қўлларни тез-тез ювиш ва жамоат гигиенаси қоидаларига риоя қилиш касалликни олдини олишда самарали чоралардир. Бундан ташқари, иммун тизимини мустаҳкамлаш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш, тўғри овқатланиш ва стрессдан сақланиш тавсия қилинди. Менингококк инфекциясига қарши эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш ўтказилиши бўйича ҳам маълумотлар берилди.

Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси жамоат саломатлигини сақлаш ва касалликларнинг тарқалишини олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Давлат томонидан қабул қилинган умумий қоидалар ва эмлаш дастурлари юқумли касалликлар хавфини камайтириш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Давронбек Гулмирзаев, Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими эпидемиолог врачи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026