10.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
10.09.2026, 22:00
Қишлоқ хўжалиги 👁 359

Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида

Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида

Деҳқончилик илми ва ерга бўлган юксак эътибор юртимиз қишлоқ хўжалигида улкан марраларни забт этишга, энг асосийси, халқимиз дастурхонининг тўкинлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Жорий йилда ҳам Амударё тумани ғаллакорлари ер билан тиллашиб, контрактация шартномаларини ортиғи билан бажаришга эришдилар ва мўл хирмон бунёд этдилар. Ўз навбатида ҳар бир қарич ердан унумли ва оқилона фойдаланиш мақсадида ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экилиб, текис ниҳол олишга эришилди. Ушбу майдонларга такрорий экин сифатида асосан сабзавот, полиз маҳсулотлари, мош ва чорва моллари учун тўйимли озуқалар экилган.

Туманнинг Дўрман овули ҳудудида фаолият юритаётган фермер хўжаликларининг 229 гектар, шунингдек, Холимбег овулидаги фермер хўжаликларининг 194 гектар ғалладан бўшаган майдонига ҳам турли хил такрорий экинлар экилган. Бу жараёнда туман фермерлар кенгаши масъуллари ҳам четда турмай, такрорий экин эккан фермер хўжаликларига ташриф буюриб, деҳқонларга яқиндан кўмак бермоқдалар. Улар томонидан ердан унумли фойдаланишнинг мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни ва фермер хўжаликларининг молиявий кўрсаткичларини, иқтисодий даромадларини яхшилашдаги аҳамияти ҳақида кенг тушунчалар ҳамда тегишли тавсиялар бериб борилмоқда.

Аграр соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, такрорий экинларнинг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти жуда катта. Энг аввало, бу усул ердан максимал даражада самарали фойдаланиш, яъни бир майдоннинг ўзидан йил давомида камида 2 марта ҳосил олиш имконини беради. Қолаверса, бу жараён аҳолини йил давомида янги, сархил ва сифатли сабзавот, полиз ҳамда чорва озуқа маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлайди.

Агротехник нуқтаи назардан эса, дуккакли экинлар экилганда тупроқ таркиби соф азот билан бойиб, унинг структураси яхшиланади ва унумдорлиги ортади. Натижада, фермер ва деҳқон хўжаликлари учун мўмайгина қўшимча иқтисодий фойда келтиради. Одатда, такрорий экин сифатида вегетация даври нисбатан қисқа бўлган ва иссиқсевар ўсимликлар танланади. Дон ва дуккакли экинлардан мош, ловия, жўхори ва чорва озуқаси учун маккажўхори ва бошқа озуқа экинлари шулар жумласидандир.

Айни кунларда ёз мавсумида турли хил ҳашаротлар ва зараркунандаларнинг фаоллиги юқори даражада бўлгани учун фермерлар ва мутахассислар томонидан экинларнинг ҳолати доимий равишда назорат қилиниб, касалликларга қарши ўз вақтида кимёвий ва биологик ишлов берилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, деҳқонларимизнинг бугунги машаққатли меҳнати, ерга берилаётган меҳр ва тўғри қўлланилаётган агротехник тадбирлар кузга бориб юртимиз бозорларида тўкин-сочинликни таъминлайди ва иқтисодиётимизнинг янада юксалишига хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026 Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди 17.08.2026 Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026