12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:36
Адабиёт 👁 375

АРМОН (Ҳаётий воқеа асосида)

АРМОН (Ҳаётий воқеа асосида)

Бинойидай ишлаб юрган Роҳила ётиб қолди.

– Ота, Сарвар билан Моҳларни уч кундан бери кўрмадим, сизни олиб кетди, дейишди.., – Роҳила жуда ожиз овозда гапирди.

Ибодулла ота ниманидир англагандай бўлди, гапиришга ошиқмади, “Ҳозир, болам”, деди-ю ташқарига йўналди.

Ҳовли адоғидаги супада ўтирган қудағайи олдига бо-риб, невараларини сўради:

– Мен касални боқайинми, болаларними? – жеркиди қудағайи.

Ибодулла ота ўзини босди, ҳарна  аёл киши, тағин қизининг қайнонаси.

 – Болаларини уч кундан бери кўрмабди, соғинган, –деди мулойимлик билан.

– Қизингизнинг қандай касаллигини биласизми? Ахир у рак! Болаларга юқиб.., –чайналди қудағайи.

Бу гапдан сўнг, Ибодулла ота учун гапириш ортиқча бўлди. Индамай ўрнидан турди-да, Роҳилани даст кўтариб дарвоза олдида турган машинанинг орқа ўриндиғига авайлаб ётқизар экан, уни аввалроқ олиб кетмаганига афсусланди.

Орадан бир ярим ой ўтиб, Роҳила бутунлай еб-ичишдан қолди. Гоҳ ҳуш, гоҳ беҳуш ётган Роҳила кун бўйи эшикдан кўзларини узмас, ожизгина овоз чиқариб, ўғли билан қизини чақирарди.

– Жиянларингни  олиб кел, – деди Ибодулла ота ўғли Нодирбекка – айтишиб ўтирма, жиянларингни олиб, тезда қайт. Бир ойдан ўтди, опанг болаларини ҳар куни минг марта сўрайди, илҳақ бўлиб ётибди. Нодирбек кетди, лекин ҳадеганда қайтавермади. Билса, қудағайи невараларини жўнатмабди.

– Худога солдим, қай банданг гуноҳкор бўлса, ўзинг адолат қил, Тангрим! – Ибодулла ота ҳовли адоғига бориб, елкалари силкиниб-силкиниб йиғлади.  Шу пайт ўртанча қизи Рамиза ичкаридан югуриб чиқди:

– Ота, ота, қараб юборинг, ота!

Шошилиб ичкарига кирган Ибодулла ота Роҳиланинг ёстиққа  суянганча тикланиб ўтирганини кўриб ҳам қувонди, ҳам ҳайрон қолди. Бир неча кундан бери лабига томизган сувни тамшаниб олишга мажоли етмаётган Роҳила атрофига тахлаб қўйилган ёстиқларга суянганча эшикка термулиб ўтирар, афтидан ҳозир болалари кириб келадигандай, уларни бағрига босишга ошиқиб, икки қулочини ёзганча ўзини тетик тутишга уринарди.

– Сарвар, Моҳлар, – ожизгина пичирлади унинг лаблари.

– Келишади, опа, келишади, эрталаб поччам олиб келади, – ҳозир бориб кўриб келдим.

Нодирбекнинг шу гапларидан сўнг Роҳила бошини мажолсизгина ёқтиққа қўйди. Бир неча сония опаларига, укасига, отасига тикилиб-тикилиб қаради. Сўнг юзини девор томонга бурганча уйқуга кетди. Ярим тунда илкис кўзини очиб, яна эшикка қаради. Бутун кучини тўплаб иккала қўлини кўтаришга ҳаракат қилди, сўнг яна уйқуга кетди, сал ўтиб уйғонди, деразага боқди, нигоҳлари билан тонг ёруғлигини излади. У тонгни, тонгда кириб келадиган болаларини кутарди. Роҳила тун ярмидан оғганда яна уйқуга кетди-ю, бошқа уйғонмади. Енгилгина хуррак отаётган каби ухлайверди, ухлайверди. Бот-бот қўлларини қимирлатиб қўярди, холос. Тонг ғира-ширасида у жимиб қолди...

Кўзларини юмиб ухлаётган Роҳила қачон кўзини очди, бошини қачон эшик томон бурди, атрофида бир оғиз сўзига илҳақ ўтирган жигар-бандлари ҳатто сезмай қолишди. Фақат Роҳила жимиб қолгач, хавотир билан унга боққан Ибодулла ота “Астағфируллоҳ!” деб юборди. Роҳила кўзларини катта-катта очиб, эшикка термулганча, юзида ажиб нурли табассум билан жон берганди. Зоҳиридами, ботинидами, Аллоҳнинг иродаси билан у фарзандлари билан кўришган каби мамнун қиёфада ётар, кўзларидаги нур ҳам ҳали сўнмаган эди.

Ибодулла ота қизининг очиқ кетган интизор кўзларини титроқ қўллари билан силаркан, унинг дудоқлари нам эканлигини сезди. Хаёлида болалари билан кўришиб йиғладими ёки болаларининг соғинчи унга армон бўлиб қолдими? Буниси отага ноаён эди.

– Армонли дунёга сиғмаган армонли бола-а-ам! – Роҳиланинг жасадини бағрига босиб, юзларини силаб-силаб армон билан йиғлади ота.

Салдан кейин бутун ҳовлини аччиқ фарёд тутди. Бир пасда тумонат одам йиғилди. Пешин намозидан аввал Ибодулла отанинг  гўзал қизини қабрга қўйишди. Ҳассакашлар ҳовлига уввос солиб кириб келишганида дарвоза олдида неваралари кўринди. Ибодулла ота қанчалик ўзини қўлга олишга уринмасин, барибир чидай олмади. Бири 7 ёш, бири 5 ёш бўлган Сарваржон билан Моҳларойимни бағрига босиб ўксиб-ўксиб йиғлади. Кичиги англамаса-да, Сарваржон бир нарсани тушунгандай, бобосининг бағридан узилиб чиқиб, ичкари уйнинг ҳар бир хонасига кириб чиқди. Аёллар орасидан онасини излади. Холаларини бир аҳволда кўриб, йиғлаб юборди.

– Онажон, онамни топиб беринглар, онамни... – бола то ўзи тўхтамагунча қўйиб беришди. У узоқ йиғлади, унга синглиси қўшилди. Болаларни овутгани келган Чамангул энага Сарвар тик қараб бақирди:

– Сизни ёмон кўраман, кетинг бу ердан. Онангнинг касали юқади, деб бизларни қўймадингиз. Қани менинг онажоним, топиб  беринг энди. Онаж-о-он!

Йиғлаган ҳам йиғлади, йиғламаган ҳам. Шунда маҳалладаги кекса онахон Шарифа момо болаларнинг бошини силаб далда берди, овутди, сўнг:

– Чамангул қудағай, – деди босиқлик билан, – жуда оғир гуноҳга ботибсиз, тавба қилинг. Роҳилажондай аёл бошқа дунёга келмайди. Болаларига жуда илҳақ қилдингиз-а, илҳақ қилдингиз. Касали юқса, менга юқмайдими, ҳар куни келдим олдига, ҳар келганимда бағримга босдим, уялинг-а, қудағай, уялинг, тавба денг. Энди бу норасидаларнинг  юзига қандай қарайсиз-а, қудағай...

Роҳиланинг маъракалари ўтди, Сарваржон билан Моҳларойим энаси билан дадаси қанча қистовга олишмасин, Ибодулла  отанинг уйида қолишди. Айниқса, Сарвар бошқача, ақлли эди:

– Биз ўзимиз хоҳлаган жойда яшаймиз, кетмаймиз! – деди қатъий. Бир йил ўтиб-ўтмай куёви уйланди. Шундан сўнг, неваралари дадаси ҳақида ҳатто ўйламай ҳам қўйишди. Ўгай она қўлига невараларини бергиси келмаётган Ибодулла отага бир куни куёви келиб бир парча қоғоз ташлаб кетди. Унда шундай сўзлар бор эди: “Фарзандларимнинг хоҳишига  кўра, уларни бобоси Ибодулла Файзуллаев қарамоғига беришга розиман”. Афтидан куёви ўз тинчлигини ўйлаб, болаларидан ҳам кечган эди.

Ибодулла отанинг кўнгли хотиржам тортди. Кўз олдида  эшикка термулиб жон берган, дийдалари нам Роҳиланинг армонли нигоҳи жонланди: “Қизимнинг руҳи шод бўлиши учун уларни кўз қорачиғидай асрайман”. Отанинг юзини аччиқ армон ёшлари юварди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026