12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:40
Қишлоқ хўжалиги 👁 350

Чигит экиш ишлари замонавий технологиялар асосида, қатъий назорат остида амалга оширилмоқда

Чигит экиш ишлари замонавий технологиялар асосида, қатъий назорат остида амалга оширилмоқда

Қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори самарадорликка эришиш, ер ресурсларидан унумли ва оқилона фойдаланиш, шунингдек, аҳоли фаровонлигини таъминлаш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири саналади. Айниқса, мамлакатимизда пахтачилик йўналишида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, илғор агротехнологияларни амалиётга кенг жорий этиш ва замонавий кластер тизими асосида фаолият юритиш ушбу соҳанинг мутлақо янги босқичга кўтарилишига мустаҳкам замин яратмоқда. Шу билан бирга қишлоқ хўжалигида, хусусан, пахтачилик тармоғида илм-фаннинг сўнгги ютуқларига таяниш, энг замонавий ва тежамкор агротехнологиялардан фойдаланиш, ортиқча харажатларни кескин камайтириш ҳамда деҳқон ва фермерларнинг реал даромадини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Юртимиз далаларида баҳор нафаси кезаётган, табиат уйғониб, тупроқ тобга келган айни апрель ойининг илиқ кунларида Амударё туманидаги барча фермер хўжаликларида ҳам жорий йилги пахта ҳосили учун чигит экиш ишлари жадал суръатларда, уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Мазкур жараёнларнинг бориши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Амударё туман бўлими мутахассислари ва инспекторлари томонидан кунлик қатъий назоратга олинган.

Айтиш жоизки, жорий йилда тумандаги мавжуд 335 та фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан жами 13 минг гектар унумдор ер майдонига чигит экилиши режалаштирилган. Эътиборга молик ва муҳим жиҳати шундаки, ушбу майдонларнинг 6230 гектарида серҳосил хорижий навли чигитлар, қолган 6770 гектарида эса ўзимизнинг маҳаллий иқлим шароитларига мослашган, синалган маҳаллий ғўза навлари экилиши мўлжалланган. Хорижий ва маҳаллий навларнинг бундай мутаносибликда танланиши ва уйғунликдаги илмий ёндашув келгусида ҳосилнинг ҳам сифат, ҳам ҳажм жиҳатидан кескин ошишига, толанинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда. Замонавий техника ва технологияларнинг далаларга кириб келиши эса деҳқонларнинг оғирини енгил қилиш билан бирга, иш унумдорлигини каррасига оширмоқда.

Қиличбой овули ҳудудидаги “Ширин булоқ” фермер хўжалигида бу йилги мавсумда 20 гектар ер майдонига чигит қадаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда хўжалик далаларида энг сўнгги русумдаги замонавий техника ва агрегатлар ёрдамида, шунингдек, инсон омили камайтирилган ҳолда, яъни авто бошқарув тизими асосида чигит экиш ишлари муваффақиятли олиб борилмоқда.

Худди шундай илғор тажрибани Ўрта Қала овули ҳудудида фаолият юритаётган “Эрманов Ўразбой” фермер хўжалиги мисолида ҳам кузатиш мумкин. Мазкур хўжаликнинг 54 гектар ер майдонига чигит экиш режалаштирилган бўлиб, бу ерда ҳам ишлар тўлиқ замонавий техникалар ва юқори аниқликда ишлайдиган авто бошқарув тизимидаги агрегатлар ёрдамида амалга оширилмоқда. Ушбу смарт-технологиялар уруғнинг бир текисда, белгиланган чуқурлик ва масофада қадалишини таъминлаб, келгусида ниҳолларнинг бир текис униб чиқишига замин яратади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ушбу ўта масъулиятли ва тиғиз мавсум олдидан тумандаги барча қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, шай ва тайёр ҳолатга келтирилган. Жараёнда жами 150 та сеялка узлуксиз ишламоқда. Уларнинг таркибида замонавий технологиялар асосида яратилган, кўп функцияли Шинжон усулидаги 34 та сеялка, 8 та қўш қаторли, 30 та якка қаторли сеялкалар мавжуд. 78 та эски русумдаги сеялкалар эса бугунги талаблар даражасида модернизация қилинган. Ҳозирда ушбу барча техника ва агрегатлар соз ҳолатда ишга туширилган бўлиб, чигит экиш кампаниясида фаол иштирок этмоқда. Техникаларнинг узлуксиз ишлаши эса масъулиятли паллада вақтдан унумли фойдаланиш ва намликни қочирмасдан уруғ қадашга имкониятини яратади.

Албатта, ҳар бир қадалган уруғдан мўл ҳосил олиш кўп жиҳатдан агротехник қоидаларга қанчалик тўғри амал қилинишига боғлиқ. Шу боисдан ҳам, туманда чигит экиш ишларининг ҳар бир босқичи Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан тизимли ва қатъий назорат қилиб борилмоқда. Уларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида барча агротехник тадбирлар, ерни тайёрлашдан тортиб чигитни ерга қадашгача бўлган жараёнлар белгиланган қатъий талаб ва меъёрларга тўлиқ риоя этилган ҳолда, энг юқори сифат даражасида амалга оширилмоқда.

Ушбу жараёнларда фидокорона меҳнат қилаётган деҳқонлар ва мутахассисларнинг мақсади битта, у ҳам бўлса эл дастурхони тўкинлиги ва мамлакат иқтисодиёти ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишдир. Шундай экан, далаларимизда туну кун тер тўкаётган барча фермер хўжаликлари аъзоларига ва аграр соҳада меҳнат қилаётган фидойи юртдошларимизга ушбу масъулиятли мавсумда улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026