12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:16
Қишлоқ хўжалиги 👁 292

Амударёда фермерлар билан очиқ мулоқот: янги фармонлар қишлоқ хўжалигида янги имкониятлар эшигини очмоқда

Амударёда фермерлар билан очиқ мулоқот: янги фармонлар қишлоқ хўжалигида янги имкониятлар эшигини очмоқда

Амударё туманида қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида муҳим учрашув бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган ушбу очиқ мулоқот Ўзбекистон Республикаси Президентининг пахта ва буғдой етиштирувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ПФ–82-сонли ҳамда лалми ва яйлов ерларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш бўйича ПФ–83-сонли Фармонлари мазмун-моҳиятини кенг тушунтиришга бағишланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги вазири Камилжан Айтбаев иштирок этиб, фермер хўжаликлари раҳбарлари билан очиқ ва самимий мулоқот олиб борди. Учрашув давомида аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат томонидан яратилаётган янги молиявий имкониятлар ҳамда фермерларни қўллаб-қувватлаш механизмлари атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Президентимиз томонидан қабул қилинган янги фармонлар қишлоқ хўжалиги тармоғида иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади. Айниқса, пахта ва буғдой етиштирувчиларга берилаётган молиявий имтиёзлар фермерларнинг манфаатдорлигини янада кучайтириши қайд этилди.

Фармонга мувофиқ, 2026 йил ҳосилидан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан имтиёзли кредит фоизларининг бир қисми компенсация қилинади. Хусусан, пахта етиштириш учун ажратилган кредитларни белгиланган муддатда қайтарган хўжаликларга фоиз тўловининг 2,5 фоизлик пункти, йил якунигача тўлиқ қайтарганларга эса 5 фоизлик пункти қоплаб берилади. Буғдой етиштириш учун олинган имтиёзли кредитларни 1-августга қадар тўлиқ қайтарган хўжаликлар учун эса фоиз тўловининг 4 фоизлик пункти компенсация қилинади.

Бу эса, аввало, фермерларнинг кредит юкини камайтириш, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда янги мавсумга янада пухта тайёргарлик кўришига замин яратади.

Шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерлари ва ип-калава ишлаб чиқарувчи корхоналар учун ҳам алоҳида енгилликлар назарда тутилган. Эндиликда пахта хомашёсини харид қилиш учун ажратилган тижорат кредитлари бўйича тўланган фоизларнинг бир қисми давлат томонидан қопланади. Бу эса ишлаб чиқариш занжирида узлуксизликни таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Учрашувда дизель ёқилғиси харажатларини камайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилишича, 2026 йил 1 апрелдан 1 июлгача биржа орқали харид қилинган ҳар бир тонна дизель ёқилғиси қийматининг 13 миллион сўмдан ошган қисми учун, бироқ 2 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади. Бу имконият қишлоқ хўжалиги техникаларидан самарали фойдаланиш, мавсумий ишларни ўз вақтида бажариш ва ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбир давомида лалми ва яйлов ерларидан самарали фойдаланишнинг янги тартиблари ҳам батафсил тушунтирилди. Мутахассислар томонидан ушбу ер майдонларини иқтисодий айланишга киритиш, чорвачилик ва ем-хашак базасини мустаҳкамлаш, сув танқислиги шароитида самарали агротехнологияларни қўллаш бўйича тавсиялар берилди.

Фермерлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, кредит олиш, субсидия ажратиш, ер майдонларидан фойдаланиш ҳамда ҳосилни реализация қилиш масалаларида мутасаддилардан батафсил жавоб олдилар. Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашув соҳа вакиллари учун муҳим ахборот ва тажриба алмашув майдонига айланди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур фармонлар нафақат фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, балки қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, замонавий бошқарув тизимини жорий этиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026