03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 14:02
Жамият 👁 219

ҲАР БИР СЎЗИ ҲИКМАТ, ЎЗИ БИР ДУНЁ

ҲАР БИР СЎЗИ ҲИКМАТ, ЎЗИ БИР ДУНЁ

 Алишер Навоий ҳақида ёзишга ҳеч қачон шайланмаганман. Негаки, бу азиз ва такрорланмас инсон ижоди ҳақида ёзиш, қалам тебратиш, таҳлил қилиш жуда ката билим ва салоҳиятни талаб қилади. Болалигимиздан Алишер Навоийнинг дилрабо шеърлари ва ғазаллари, рубоийларини ёд олиб катта бўлганмиз. Сўз ва унинг дур-у гавҳарлигига ишора қилувчи пурҳикмат сатрлари дейсизми, “олдига қўйганни емоқ ҳайвоннинг иши бўлса, оғзига келганни демоқ нодоннинг иши” эканлигини уқтирган ҳикматлари дейсизми, сўз қудратини ҳис қилиш, муомала маданиятига эътибор қаратиш зарурлигини бизнинг қон-қонимизга сингдириб келган. Дунёни ларзага слоган, форсийзабон ижодкорларни “ худога шукр, бу асарни туркийда битди” - дея қувонтирган “Хамса” асари бутун ўзбек номини дунёга танитди.
Шоҳ ва шоир Ҳусайн Бойқаро “Хамса” асари яратилиши муносабати билан шаҳар кўчаларида Навоийни оқ отга миндириб шоирга эҳтиром кўрсатган. Давлат ҳукмдори томонидан буюк муҳаббат билан қарши олинган “Хамса” асаридаги Фарҳод образи ёшларда илмга муҳаббатни ошириб, дунё ва тож-тахтдан кўра, билим олиш зарур эканлигини ўргатади. Баҳром тимсоли орқали эса шон-у шуҳратга, мақтовга берилмаслик, шошиб қарор чиқармаслик фазилатларини ўрганишимиз мумкин.
Ёшлигидан шеър ва адабиётга ихлос қўйган ёш Алишернинг ижодига мавлоно Лутфий томонидан билдирилган илиқ фикрлар, бутун умри давомида яратган асарларини икки мисра шеърига алишмоқчи бўлганлигини ҳар бир ёш, мактаб ўқувчиси жуда яхши билади. “Бирисин ой англа, бирисин қуёш” дея ота-она ҳурматини бажо келтиришга қаратилган пурҳикмат сатрлари барча туркийзабон халқлар қалбидан жой олиб улгурган. Шоир шеърларини нафақат туркий халқлар, балки туркий бўлмаган халқлар ҳам севиб мутолаа қилишган, Зеро унинг: “Кўнгил бермиш сўзимга турк жон ҳам, не ёлғиз турк балким туркмон ҳам”, деб эътироф этиши бугунги кунда ҳам ўз исботини топмоқда. Боку, Токио, Москва ва бошқа шаҳарларда қад кўтариб, ўзбекнинг фахри бўлиб турган Алишер Навоий ҳайкали унинг ижодига бутунжаҳон халқлари ҳам беэътибор эмаслигини намоён этади.
Абдулла Орипов таъкидлаганидек, “Дунё деган шундайин, англаб бўлмас сир экан” . Бу дунё сир-синоатларини излаб, асарларида ёритган Алишер Навоийчалик ҳеч ким ҳаракат қилмагандир. 16 хил жанрда ижод этган азиз бобокалонимиз шеъриятининг ўзи бир катта дунё, катта сир.
“Олам аҳли билингизким, иш эмас душманлиғ,
Ёр ўлинг бир-бирингизга эрур ёрлиғ иш”,
 деган гўзал мисралари халқимиз қадриятларидан ҳисобланган меҳр-мурувварлилик, меҳрибонлик, ҳамжиҳатлик каби тушунчалар билан ҳамоҳангдир.
Ҳар бир дарс ишимизда  шоирнинг ҳикматларга тўла ибратли фикрларини ёшларга ўргатишимиз, шахсан ўзларимиз ҳам амал қилишимиз орзим.
Алишер Навоий бобомиз ана шундай дунё ичра дунёдир, ҳар нафас ундан фақат сабоқ ва ибрат олишимиз мумкин. Бу йил мамлакатимизда шоирнинг 580 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шоир руҳига хатми Қуръон қилиниб, 9 февраль тонги унинг пок хотирасига Қуръон тиловати билан бошланади. Буюк аждодларимизга муносиб ворислар бўлиб вояга етаётган ёшларимиз ажиб чаман ифоридан мангу баҳраманддирлар бўлажак. Шоир руҳи доимо биз билан, биз унинг фарзандларимиз.

Гулойим БЕГЖАНОВА, 11-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026