03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 15:32
Жамият 👁 464

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болаларга беринг дунёни!” номли байрам тадбири ўтказилди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болаларга беринг дунёни!” номли байрам тадбири ўтказилди

Дунёда болаларни яхши кўрмайдиган миллат йўқ. Аммо биз каби болажон халқ бошқа бўлмаса керак. Донишманд ота-боболаримизнинг “Бир болага етти маҳалла ота-она” деган нақли ҳам болажонлик халқимизнинг қадриятига айланганини ифодалайди.

Амударё туманидаги Маданият ва истироҳат боғида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири аҳоли, айниқса божонлар учун унитилмас қувончли лаҳзаларга бой бўлди.

“Болаларга беринг дунёни!” – тадбирнинг айнан шундай номланиши ҳам бежизга эмас. Чунки бу куннинг бутун шодликлари келажагимиз эгалари – болажонларга бағишланди. Шу куни истироҳат боғи болалар билан гавжум бўлди, аттракционлардан уларнинг шодон кулгуси янгради. Болаларнинг қувончи дунёни тўлдирди, гўё.

Байрам тадбирида туман ҳокими Собир Хўжаметов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, болажонлар ва уларнинг ота-оналари қатнашди.

Дастлаб, туман ҳокими Собир Хўжаметов мутасаддилар билан биргаликда таълим ташкилотлари ходимлари ва ўқувчилар тамонидан намойиш қилинган байрам-кўргазмаси билан яқиндан танишди. Мутасаддилар келажагимиз эгалари бўлган болажонларнинг севимли машғулотларига қизиқиб, уларни байрам билан табриклади ва дилдан мулоқот қилишди. Кўплаб мусобақа ва беллашувларда қатнашиб, юқори натижаларга эришган болажонлар, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг ютуқлари эътироф этилиб, уларга фахрий ёрлиқлар ва байрам совғалари топширилди.

Кўргазмада боларнинг қай бири шахмат-шашка доскасида дона сурар, бошқа бири эндигина чизган расмларига ранг берар, яна бошқа бола эса акробатик машқларини намойиш қиларди. Стулларга чиройли қилиб тахланган ҳар хил буюмлар ва ўйинчоқлар севимли эртак қаҳрамонларини эслатади. Йиғилганлар болалар таълим-тарбия олишдан бўш вақтларида қандай машғулотлар билан машғул эканликларини кўриб, хурсанд бўлишди.

Меҳмонлар Маданият бўлими тамононидан тайёрланган байрам тадбирига ташриф буюриб, она-оналарни, нуронийларни ҳамда барча болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрам билан самимий табрикладилар. Туман ҳокими Собир Хўжаметов табрик нутқида Янги Ўзбекистонда болаларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, уларни асраб-авайлаш, ҳар тамонлама баркамол қилиб вояга етказиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида айтиб ўтди.

Юртимиз келгусида янада равнақ топиб, халқ турмуши бундан-да фаровон бўлиши учун фарзандларимиз комил инсонлар бўлиб улғайишлари зарурлиги алоҳида таъкидланди. Замонавий услубларда қурилган ва қайта жиҳозланган мактабгача таълим тшкилотлари ва мактаблар, спорт-соғломлаштириш муассасалари болажонларимизнинг чуқур билим олиб, истеъдодларини юзага чиқаришларига хизмат қилмоқда. Бир сўз билан айтганда, давлат ва жамият болажонларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишлари учун барча имкониятларини ишга солмоқда.

Тадбир давомида мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчиларининг чиқишлари, машхарабоз ва цирк томошалари, севимли эртак ва мультфильм қаҳрамонларининг ҳар хил ўйинлари, беғубор болаликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар болажонларга олам олам қувонч бағишлади.

Шунингдек, истироҳат боғига йиғилган болажонларга туман ҳокимлиги томонидан музқаймоқлар улашилди.

Бахтли болалик мана шундай байрамлар билан гўзал. Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам барча болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклаб, уларнинг Ватанга, эл-у юртга хизмат қиладиган маънан етук, жисмонан соғлом бўлиб улғайишларини тилаб қоламиз.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026