21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 11:36
Фан ва таълим 👁 3,667

Ғамхўрликка жавоб шуми? Ёхуд касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятига бир назар

Ғамхўрликка жавоб шуми? Ёхуд касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятига бир назар

Дунёда...

Она сайёрамизда умргузаронлик қилаётган икки юздан ортиқ давлатлар аҳолисининг турмуш тарзи, даражаси турлича. Глобаллашув, тезкор тараққиёт асри, деб номланаётган 21 асрда ҳам курраи заминимизнинг келажаги бўлган болаларга эътибор ҳам турли мамлакатларда турличадир. Ҳатто бошланғич таълим ҳам олмаган, тўйиб овқат емаслик оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмаётган болалар сони тобора ортмоқда. Ўн миллионлаб болалар таълим олиш, қулай шароитларда яшаш бахтидан маҳрум. Биргина Африка қитъасида ўқиш ваёзишни билмайдиган одамлар сони Бразилия аҳолиси сонидан кўп экан.

Бугунги кунда умумийҳисобда 61 миллионга яқин бола мутлақоўқиш ва ёзишни билмас экан. Дунёда ҳар йили 11 миллионга яқин бола беш ёшга етмай ҳалок бўлаётир. 10 миллионга яқин бола эса оғир шароитларда яшаётгани ва тўйиб овқат емаслик натижасида жисмоний ва руҳий бемор сифатида табиий ривожланишдан тўхтамоқда. Дунёда...

Дунёда... Юрагимизни ларзага солувчи бундай аянчли маълумотларни яна кўплаб келтиришимиз мумкин. Кўз ўнгимизда оч-наҳор, болалик бахтидан маҳрум норасидалар гавдаланади. Беихтиёр "Астағфуруллоҳ” деб, Ўзбекистондай жаннатмакон юрт фуқароси эканлигингдан, болаларинг бағрингда эмин-эркин, танқислик нималигини билмай улғаяётганидан, таълим олиши, етук инсонлар бўлиб вояга етиши учун ҳукуматимизнинг кўрсатаётган ғамхўрликларидан кўнглинг тоғдай юксалиб, Яратганга қайта-қайта шукрона айтасан одам. Боиси, ўша саводсиз 61 миллионга яқин болалар ҳам бизнинг болаларимиз каби яхши шароитларда яшашга, бахтиёр бўлишга ҳақли. Улар ҳам сиз-у бизнинг болаларимиздек бола.

Бизда боланинг соғлом бўлиб ўсиши учун у дунёга келмасидан олдин ғамхўрлик бошланади. Бугунги кунда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни кўпгина мамлакатлар ўзларига намунавий модел сифатида қабул қилаётгани бор гап. Шунингдек болаларнинг тўлақонли таълим олиши, уларнинг қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантириш, миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз руҳида етук инсонлар қилиб тарбиялаш борасидаги ишлар ҳам ҳамма ҳавас қилса, арзигулик. Булар Асосий Қонунимизда ҳам, бошқа қонунларимизда ҳам яққол ўз ифодасини топган. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41 моддасида: "Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади”, 45-моддасида: "Вояга етмаганлар ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир”, Ўзбекистон Республикаси "Оила” Кодексининг 73-моддасида: "Ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт. Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиги жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт. Ота-она болаларининг Қонун ҳужжатларида белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши шарт”, деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасида: "Умумий ўрта, шунингдек, ўрта махсус касб-ҳунар таълиминиолиш мажбурийдир”, 30-моддасида: "Вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгардир”, 34-моддасида: "Таълим тўғрисида”ги ҳужжатларни бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар”, дейилган.

Шу ўринда келажак авлод таълим-тарбиясига, уларнинг билимдон ва малакали касб-ҳунар эгалари бўлиб вояга етишига бизнинг мамлакатимизчалик ғамхўрлик қилаётган, маблағлар ажратаётган мамлакат йўқ эканлигини тилга олиб ўтиш жоиз. Ҳали бирон мамлакат болалар учун Ўзбекистондек 12 йиллик бепул, узлуксиз таълимни зиммасига олгани йўқ.

Мамлакатимизда ўтган йилда давлат бюджетининг 60 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилганлиги, шунинг 57,5 фоизи таълим муассасаларини сақлаш ва ривожлантиришга сарфланганининг ўзи таълим соҳасига эътиборнинг нечоғлик юксак эканлигини кўрсатади.

Айни кунда мамлакатимизнинг кичик бир бўлаги – туманимизда 8 та касб-ҳунар коллежи ва 1 та академик лицей бағрида 8564 нафар ўқувчи-ёшларимизнинг тўлақонли билим олиб, етук, малакали ўрта бўғин кадрлар бўлиб етишиши, ҳар бир йигит-қиз ўз истагича меҳнат фаолиятини бошлаши ёхуд олийгоҳларда ўқишни давом эттириши учун барча шароитлар муҳайё.

Бугунги кунда уларнинг касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари, олган назарий билимларини амалиёт билан мустаҳкамлаб боришлари учун яратилган шароитлар, ажратилаётган маблағлар - уларнинг ўзлари танлаган ихтисосликни тўла, мукаммал эгаллашлари ва малакали ўрта махсус кадрлар бўлиб етишишларини тўла таъминлай олади. Хўш, касб-ҳунар таълими масканлари зиммасига қўйилаётган бугунги кун талаблари адо этилаяптими? Қай даражада? Туманимиз кўркига-кўрк қўшиб турган касб-ҳунар коллежлари бағри илмга чанқоқ ёшлар билан тўлиқми?

Ушбу саволларга жавоб излаб дастлаб "Амударё” агробизнес касб-ҳунар коллежига ташриф буюрдик. Дарс жараёнлари кетаётган эрталабки соат 11 ларда бино олдида хотиржам суҳбатлашиб турган, қулоғига телефонини тутганича бир чеккада ўтирган ўқувчиларни кўриб ажабландик. Биз ҳозир дарс пайти эмасмиди болалар, нега ташқарида юрибсизлар, деган саволларимизга жавоб ололмадик. Айблининг тиззаси қалтирар, деганларидек кичкина ёзув дафтарини ушлаганича коллеж ҳовлисидан чиқиб кетаётган бир йигит эса биздан чўчиб, юзини яшириб ўтиб кетди.

Коллеж коридорида ўтирган навбатчи-устозларни дарс пайтида кириб-чиқиб юрган болалар қизиқтирмайди, шекилли, ҳеч нарсадан хавотир олмай, бемалол юришибди.

Гавҳар Қурбониёзованинг қорақалпоқ тили дарсида парталарнинг баъзилари бўш. Бу парталарда ўтириб, сабоқ олиши керак бўлган болалар нега дарсга келмаган, деган саволимизга муаллима аниқ жавоб бера олмади. 9-11-молия гуруҳига дарс ўтилаётган синфхонага киришимизни истамаган муаллим бу ерда 2-смена ўқувчиларига дарсдан ташқари қўшимча машғулот ўтилаяпти, деб изоҳ берди. Бунинг сабабини синфга кириб, парталар усти чанг, ўтиргичлар ҳам, ўқувчилар ҳам кам эканлигини кўриб англагандай бўлдик. .

Бири-биридан чиройли, иссиқ, замонавий жиҳозларўрнатилган синфхоналар, амалий машғулотлар хоналарида ҳам афсуски саноқлигина ўқувчилар бор.

49 та гуруҳда 10 хил мутахассислик бўйича касб-ҳунар сирларини ўрганиши лозим бўлган 1467 нафар ўқувчи-ёшларнинг тақдири ишониб топширилган коллеждаги аҳволдан тўғриси, шунчалик ҳам лоқайдлик, ўз ишига масъулиятсизлик бўладими? – дея ажабландик. Дарсга келмаган-ку – келмабди, келган ўқувчиларнинг дафтарларини варақлаб кўриб, бир дафтар деярли ҳамма фанлар учун умумий эканлигини англаб, буни қандай баҳолашга ақлимиз етмади.

Коллеж директори бетобланиб, касалхонада даволанаётгани учун бу ҳолга изоҳ беришни маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Й.Норбоевдан сўрадик:

- Жами ўқувчиларимизнинг 1000 нафардан зиёдитуманимизнинг турли ҳудудларидан қатнаб ўқийди. Маршрутли транспортлар қатнови йўлга қўйилмаганлиги сабабли олисдан келадиган ўқувчиларимиз дарсга узлуксиз қатнай олмаяпти. Чунки таксилар ўқувчиларга қимматлик қилади. Ётоқхонамиз 102 ўринлик, барча ўқувчиларни жойлаштириш имкониятимиз йўқ. Шунинг учун ўқувчиларнинг давомати 80 фоиз атрофида бўлаяпти. Бироқ бор ўқувчиларга бугунги кун талаби даражасида билим бериб, касб-ҳунар ўргатишга интилаяпмиз.

Директор муовини айтган "Ўзсельхозтехника” корхонасида амалиёт ўтаётган 2 та гуруҳ ўқувчиларининг амалий кўникмалари билан танишиш истагимизни айтганимизда "бажонидил” деди-ю салдан сўнг ўқувчилар тарқалишганлигини маълум қилди. Ваҳоланки, ҳали вақт ўн бир яримлар эди. Бу хабар директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари З.Бекниёзовни ҳам, Й.Норбоевни ҳам безовта қилмади.

Модомики амалиётдаги аҳвол шундай, ўқишдаги давомат 80 фоиз атрофида бўлса, коллежда бир ярим мингга яқин ўқувчи борлигини инобатга олсак, бу ҳар куни 300 нафар атрофида ўқувчи касб-ҳунар таълимидан, таълим-тарбиядан узилиб қолаяпти, дегани эмасми? Ҳар куни уларга фан, касб-ҳунар асосларини ўргатиши керак бўлган устозлар, ишлаб чиқариш таълими усталари нега бундан безовта бўлишмайди? Ўқувчиларга тўлақонли билим бериш чораларини излашмайди?

Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида 6 та йўналиш бўйича 23 та гуруҳда 764 нафар ўқувчи касб-ҳунар сирлариниўрганишаяпти (ҳисоботларга кўра). Бироқ биз ташриф буюрган кун 8-12-гуруҳда, 9-12-гуруҳда, 1-12-гуруҳда ўқувчилар давомати паст экан. Бухгалтерия ихтисослиги бўйича мутахассислар тайёрланаётган 6-12-гуруҳда фалсафа дарсини кузатиб, янада "ғаройиб” ҳолга гувоҳ бўлдик. Икки нафар қиз дарс вақтида бемалол сақич чайнаб ўтирибди. Сақич таъми жуда тотли эканми, билмадик, ишқилиб бизнинг ташрифимиз ҳам уларни бу машғулотдан тўхтата олмади. 4-12-гуруҳда компьютер графикаси дарсида ҳам айрим ўқувчилар дарсга қатнашмаётганига гувоҳ бўлдик.

Барча гуруҳларда ҳам биз кузатган дарсларда ўқувчилар билими жуда саёз. Ҳатто кўпчилиги ўтган сафар қандай мавзу ўтилганини эслашаолмайди. Кўпчилиги коллеж кутубхонасида қандай бадиий адабиётлар борлигини ҳам билмайди, умуман бадиий адабиёт ўқимаган. Ваҳоланки, ёшларнинг дунёқараши кенгайишида маънавий озиқ – бадиий адабиётнинг роли беқиёс. Буни уларнинг онгига сингдиришга, китоблар мутолаасига қизиқтиришга муаллимларнингвақти бўлмаганми ё билолмадик.

Биз суҳбатга тортган ўқитувчилар ҳам, ишлаб чиқариш таълими усталари ҳам ўқувчилар давоматининг пастлигига баҳона қилиб қиш кунлари совуқ бўлганлиги сабабли туманимизнинг олис ҳудудларидан қатнаб ўқийдиганларнинг йўлда қийналаётганлигини айтишди.

Тўғри, қишнинг қаҳри қаттиқ. Бироқ уларни ўқувчилик даври кутиб ҳам турмайдида. Қолаверса, ўқув даргоҳига ўғлини, қизини олиб келган ота-она қабул комиссияси билан бу ердаги шарт-шароитларни, ўз шароитини ҳисобга олиб, маслаҳатлашган ҳолда ўқишга беради, бу борадаги ота-оналар бурчлари ҳам тушунтирилади. Қабул пайтида ўз зиммасидаги мажбуриятларини "адо этаман”, деб ваъда берган ота-она нега сўзининг устидан чиқмайди?

Ўқитувчиларга ҳар иккала коллежда ҳам дарсингизда нега ўқувчилар кам, дея савол берганимизда: "бу ёғи билан гуруҳ раҳбарлари шуғулланишади”, - дея жавоб беришди. Ана холос! Демак, касб-ҳунар таълими масканидаги ўқитувчи ё ишлаб чиқариш таълими устаси синфхонада белгиланган вақтда машғулот ўтса, бўлди, қутулди, эканми? Ўз дарсини ҳар бир ўқувчига етказиш, қизиқтириш, қизиқишини рағбатлантириш муаллимнинг вазифаси эмасми? Бир кун дарс қолдирган бола бир кунлик оладиган сабоғидан, амалий машғулотдан мосуво бўлди, дегани эмасми? Коллеждаги билимни, касбга кўникмани, малакани ҳеч бир оила фарзандига бера олмаслиги тайин. Бироқ фарзандининг коллежга мунтазам қатнаб, ўқув ва амалиёт машғулотларига қатнашишига бепарво ота-оналар борлиги кишини жиддий ташвишга солади. Билимсиз, ҳунарсиз вояга етган бола эртага жамиятга қандай фойда келтира олади? Уларнинг турли зарарли оқимларга кириб кетмаслигига, ичиш, чекишдек инсонни тубанликка элтувчи одатларга муте бўлиб қолмаслигига ким кафолат беради? Узоқдан қатнашга қийналиш баҳонасида-ку озми-кўпми жон бор. Бироқ уйи коллеждан кўриниб турган бир оила 3-босқич ўқувчиси бўлган ўғлини Россия давлатига ишга юбориб қўйганига нима дейсиз? Яна бир ота уйида ўтирган боласига: "ўқишгабор, десам айтганимга юрмаяпти”, - деб баҳона қилди. Фарзанд тарбиясига масъул шахс бўлган онаси эса биз билан суҳбатлашишни ҳам ўзига эп кўрмай, ўғлини ёзғира кетди. Шу ўринда биз ўша ўқувчининг ота-онасининг ўзи ҳали тарбияга муҳтож эканлигига гувоҳ бўлдик.

Афсуски, фарзандининг таълим-тарбиясига қизиқмаётган, оила таъминотини ўзи қолиб фарзандининг елкасига ташлаб қўйган оилалар битта-иккита эмас. Агар шундай бўлмаганида синфхоналарда дарс пайтида парталарнинг баъзилари бўш турмасди.

Дарсга бориш ўрнига телефон ўйнаб, ёнбошлаб телевизор олдида жангари фильмлар томоша қилиб, вақтини ўтказаётган болалар эртага ким бўлиб вояга етади? Наҳот бу ота-оналарни ташвишга солмаса? Ахир шу болалар – келажагимиз-ку!

– Ўғли, қизи коллежимизни тугатиб кетгунича бирон марта келиб болам қандай ўқияпти, қандай шароитларда, кимлар, нимага ўргатаяпти? деб қизиқиб кўрмаган ота-оналар ва ҳатто фарзандингиз нега дарсга бормаяпти, деб борганимизда эшигини очмай, мазаси йўқроқ эди, дейдиганлар ҳам бор, - дейди куюниб директор муовини Музаффар Қурбонбоев.

Биз имкониятимиз даражасида кузатган икки коллеждаги камчиликлар бошқа коллежларда ҳам йўқ, дея олмаймиз.

Азизлар! Буни қандай баҳолаш мумкин? Фарзанд тақдирига бефарқликми? Бизнинг болаларимизнинг тарбия, илм олиб, юртимизнинг корига ярайдиган, ўз ҳаётини илми, ҳунари билан нурафшон эта оладиган етук инсонлар бўлибвояга етиши учун давлатимизнинг кўрсатаётган чексиз ғамхўрликларига жавоб шуми?

Ота-оналар! Шу касб-ҳунар коллежларини битириб, олийгоҳларга ўқишга кирган, ўз меҳнат фаолиятларини бошлаб юборган, ҳунари туфайли элга танилаётган ўғил-қизлар кўп эканлигини наҳот билмайсиз? Ўз ўғлингизнинг, қизингизнинг ҳам улардек бўлишини наҳот истамайсиз?

Ҳар не бўлса, ўтган кун ўтди, уни орқага қайтаролмаймиз.

Ҳеч бўлмаса энди фарзандингизга теранроқ нигоҳ билан қаранг!

Биз сўзимиз аввалида курраи заминимиздаги баъзи мамлакатлардаги болалар ҳаётига оид маълумотларни бежиз келтирмадик. Ва мамлакатимиздаги болаларнинг етук инсонлар бўлиб вояга етиши учун яратилган қонуний асосларни ҳам бежиз санамадик. Истагимиз, кўз олдингизда, давлатимиз ғамхўрлигида улғаяётган ўғлингиз, қизингизга чуқурроқ разм солинг! У келажагингиз, умрингиз давомчиси! Бугун касб-ҳунар муассасаси берган таълим-тарбия унинг қандай инсон бўлиб вояга етишини ҳал қилишини унутманг!

Ойгул РАЖАБОВА,

журналист.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026