24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 09:30
Жамият 👁 1,215

Эр йигитнинг бахти

Эр йигитнинг бахти

Фарзанд – ҳаёт гули, инсон умрининг, наслининг давомчиси. Оилада қиз туғилса, хонадонга фаришталар меҳри тушади, дейдилар. Ўғил туғилса-чи? Оталар кўнгли таскин топиб, вужудига куч-қудрат, хотиржамлик инади. Шунинг учунки, ўғил – сабот ва бардош, матонат ва жасоратга тимсол. У нафақат ота-онаси тузган оила қўрғонининг, балки она юртининг қалқони, эл-у халқнинг таянчи.

Қурбонбой ота билан Сафарбека она кетма-кет уч нафар қизалоқнинг ота-оналари бўлишганларида ота-онасига меҳри ошиб, хонадонига гўзаллик бахш этиб улғаяётган бири-биридан ширин қизларига қараб дуо қилишарди: “Худойим, қизларимнинг қаторини ярашиқли ўғил фарзанд билан зийнатла!”.

Аллоҳ эр-хотиннинг тилагини дуруст қилди: оилада ўғил фарзанд дунёга келди. Отанинг кўнгли таскин топди. Ўғлига Рўзимбой деб исм қўйишди. Бахтли, саодатли, илм-у ҳунарли, ризқ-рўзи зиёда, туғишганларига меҳрибон бўлсин, дея тиладилар.

Рўзимбой ота-онаси орзу қилганидай, туғишганларига меҳри пайванд, эл-юртда қадри баланд йигит бўлиб улғайди. 10 нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказган Қурбонбой ота билан Сафарбека оналарнинг оғирига елка тутиб, опа-укаларига яқин кўмакдош бўладиган ёшга етганида у ҳарбий хизматга чақирилди. Ўшанда собиқ иттифоқ тасарруфидаги барча республикаларда яшовчи, фарзандлари армия ёшига етган оналарнинг юрагини ваҳимали бир қўрқув маҳв этганди:

- Ишқилиб ўғлимни Афғонистонга олиб кетишмасин-да!

Сафарбека она ҳам кеча-ю кундуз, ўтирса ҳам, турса ҳам “Рўзимбой болам Афғонга тушмасин!” – дея илтижо қиларди. Тақдир ёзиғидан қочиб қутулолмас экан, аслида одам. Рўзимбой Нуримбетов 1981-1983 йилларда қардош Афғонистон давлатининг Қандаҳор шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида йигитлик бурчини адо этди. Ҳар гал жангга кираётганида, неча-неча қуролдош дўстларининг жасадларини жанг майдонларидан олиб чиқаётганларида қўлларини дуога очган ота-онаси, қадрдон дўстлари, Аму элининг ҳар қарич ери кўз олдида жонланар, хаёлини бир эзгу орзу банд этарди: “агар эсон-омон Ватанга қайтсам, то ўлгунимча азиз халқимга хизмат қиламан!”.

Жанглардан бирида чап елкасидан оғир яраланган Рўзимбой Нуримбетов ҳарбий хизматдан III гуруҳ ногирони бўлиб қайтди.

– Жуда тушкун ҳолатда қайтганман, – эслайди у ҳаётининг жанговар йилларини. – Ота-онам тирик қайтганимга шукур қилиб турганларида мен елкамдаги кучли оғриқ азобини унутишим, жўшқин ҳаёт сари дадил интилишим кераклигини ҳис этганман.

Рўзимбой ўзи айтганидай, ҳаётга жўшқин назар билан боқди, интилди. Орзулари рўёби учун тинимсиз ўқибизланди. Метин иродаси, тиришқоқлиги туфайли Тошкент Давлат тиббиёт институтига ўқишга кириб, мазкур ўқув даргоҳини муваффақиятли тамомлади. Барча ҳавас қилгудай ширин оила қурди. Умр йўлдоши, 55-сонли мактабнинг ўзбек, қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Омонгул Адилбоева билан тўрт нафар фарзандини билимли, ақл-фаросатли инсонлар қилиб вояга етказмоқда.

Институтни тугатиб, 1991 йилда туман тиббиёт бирлашмасида шифокор сифатида ўз меҳнат фаолиятини бошлаган Рўзимбой Нуримбетов 27 йилдирки, халқ саломатлигини сақлашдек хайрли вазифада сидқидилдан хизмат қилиб келмоқда. Ўзининг фидойилиги, меҳнатсеварлиги билан касбдошларининг ҳурмат-эҳтиромига сазовор бўлган Рўзимбой Нуримбетов ҳарбий хизмат даврида бир неча жанговар медаллар билан тақдирланган бўлса, унинг тиббиёт соҳасидаги фидойи меҳнатлари ҳам муносиб баҳоланди. У Соғлиқни сақлаш аълочиси нишони соҳиби. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сифатида ҳамиша фаол, халқ орасига кириб, уларнинг муаммо ва ташвишларини ҳал этишга интилиб яшайди.

Оилада эса тадбирли, меҳрибон ва қаттиққўл, қатъиятли ота, садоқатли умр йўлдош. Катта ўғли Олламберган НДПИда, Шоҳруҳ Тошкент Давлат аграр Университетининг Нукус филиалида таҳсил олишади. Шаҳзод Манғит иқтисодиёт коллежи, Беҳзод 55-сонли мактаб ўқувчилари.

– Тўрт ўғлим – тўртта тоғим, – дейди мамнуният билан Рўзимбой Нуримбетов. – Уларнинг камолини кўриш – мен учун энг улуғ бахт. Бир вақтлар орзу қилардим: Алпомишдай ўғилларим бўлса-ю, мен уларнинг давр-у давронини кўриб, кўкрагимни баланд тутиб юрсам, деб! Қаранг, ўғилларимнинг бўй-бастига нигоҳим тушган сари кўнглим тоғдай юксалади. Шу бўлса керак-да, фарзандларнинг камолига етказгани, йигит кишининг бахти.

Ҳа, шудир азизлар, эр йигитнинг бахти. Ахир ким нима учун курашаётгани мубҳам бўлган, маъни-мақсадсиз Афғонистон урушидан III гуруҳ ногиронлиги тамғасини олиб қайтиб, қаддини тиклаб, ҳаётга интилиб ва орзулар йўлида курашган... , ниҳоят ўз орзу ошёнига етишиб, тўрт ўғилга ота бўлган йигит учун бундан улуғроқ мартаба, бахт борми?! Тинч, осойишта мамлакат, аҳил-иноқ маҳалла, обод оила дастурхони тўрида савлат тўкиб ўтириш чинакам БАХТ!

Рўзимбой ҳар гал собиқ афғончи дўстлари билан учрашганида ана шундай оилавий бахтга етганидан кўнгли тошиб кетади.

– 15 февраль – биз собиқ байналмилалчи жангчилар учун катта байрам, – дейди у. – Чунки бундан 29 йил муқаддам, 1989 йилнинг 15 февралида собиқ совет ҳарбийларининг охирги гуруҳи Афғонистон ҳудудидан олиб чиқилди. Бу санани Рўзимбой собиқ қуролдошлари ва фарзандлари даврасида беҳисоб шукроналар билан нишонлайди. Бемаврид шаҳид кетган қуролдош дўстлари хотирасини ёдга олади...

Манғит шаҳрининг Ойбек номли маҳалласида истиқомат қилувчи Рўзимбой Нуримбетов ва Омонгул Адилбоевалар хонадонидан қайтарканмиз, бахтдан юзлари чароғон бу инсонларга дилимизда ҳавас уйғонди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026