12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:02
Жамият 👁 431

ЎЗ ОИЛАСИДА БАХТИЁР, ҲАМҚИШЛОҚЛАРИГА БАХТ УЛАШИШГА ИНТИЛАЁТГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ

ЎЗ ОИЛАСИДА БАХТИЁР, ҲАМҚИШЛОҚЛАРИГА БАХТ УЛАШИШГА ИНТИЛАЁТГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ

Амир Темур номли овул фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Дилдора Худойберганова учун ҳамқишлоқларининг турмуш тарзига оид муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш шу эл фарзанди сифатида ҳаётий эҳтиёж каби ўта муҳим.

- Мен шу қишлоқда туғилиб-ўсганман. Ҳамқишлоқларимнинг барчаси худди эт билан тирноқ каби тақдирлари бири-бирига туташ, қон-қариндош, қардош, мен ҳам улардан бириман, - дейди Дилдорахон Амир Темурликлар ҳақида.

Қишлоқ аҳолисининг асосий қисми ўзбеклар бўлса-да, Дилдорахон айтганларидай, азалий қон-қариндош ва қардош бўлган ҳамқишлоқлар учун туркман, қозоқ, қорақалпоқ, татар, рус миллатига мансуб аҳоли вакиллари элдошларининг яхшисини ошириб, ёмонини яшириб, ниҳоятда аҳил-иноқликда яшашади. Бири-бирининг тилини ва дилини юракдан англаб, тотувлик туғини бошларига жиға қилиб олган Амир Темурликларнинг аҳилликлари таҳсинга муносиб.

Оилалардаги ҳамжиҳатлик овул ҳаётига файз бағишлайди, албатта. Бундайин ҳамжиҳатлик муҳитини яратишда ОФЙ раиси Ойбек Юсупов раҳбарлигидаги овул масъулларининг фидойиликлари, ҳамкорликдаги фаолиятлари муҳим аҳамиятга эга.

Илк меҳнат фаолиятини 2016-2018 йилларда қишлоқдаги 4-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлашдан бошлаган Дилдора Худойберганованинг номзодини 2018 йилда ОФЙ хотин-қизлар фаоли лавозимига қўйишганида бироз иккиланди:

- Қишлоқ ҳудуди катта, аҳолиси кўпмиллатли, қандай бўларкан? – деган ҳадик билан ҳужжатларини тақдим этди.

Олий маълумотли она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, ижодкор, маънавиятли қизнинг хотин-қизлар фаоли сифатида ОФЙда фаолият олиб боришидан ҳамқишлоқлари, тўғриси, мамнун бўлишди. Тўғри-да, гапини ўрнида айта оладиган мулойим, самимий, ўзгалар ташвишига оғринмай елка тутадиган Дилдора Худойбергановадан муносиб номзод борми?!

Барчага манзур бўлган Дилдорахон шижоат билан ишга киришди. Ўзбек оилаларининг кайвони, ибратли онахонлари билан туркман оилаларининг намунали эжелари, уддабурон қозоқ женгейлари, қорақалпоқ кемпир апайлари билан бамаслаҳат аёл-қизлар орасидан кўча бошчилари сайланишига эътибор қаратди. ОФЙ раиси Ойбек Юсупов, овулдаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, ҳудуд бўйича профилактика инспектори ҳамда ҳудудий инспектор-психологлар билан ҳамкорлик туфайли фақат 2023 йилнинг ўзида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган 13 нафар аёл-қизларга ўз давромад манбаларини яратишлари учун имтиёзли кредит олишларига кўмаклашди. 1 нафар аёлнинг қизиқишлари, чеварлик ҳунари инобатга олиниб, қасбга ўқитилди ва субсидия асосида тикув машинаси билан таъминланди. Яна бир аёл эса доимий ишга жойлаштирилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож 17 нафар хотин-қизлар мавсумий иш билан таъминланишди.

Оилаларнинг тинч-тотувлиги нафақат ўша оилаларга, балки жамиятимизга ҳам зийнат, файз-барака бағишлашини Амир Темурликлар жуда яхши билишади. Оилаларда ана шундай тўкисликни таъминлашда Дилдора Худойберганова кайвони, ибратли онахонлар бамаслаҳат қозоқ, қорақалпоқ оилаларида асрлар давомида шаклланган ўзаро меҳр-оқибат, бағрикенглик, тотувлик туйғулари дарз кетмаслиги учун жон куйдиради. ОФЙ раиси Ойбек Юсупов ва қишлоқнинг кайвони онахонлари билан биргаликда оилавий низолар туфайли ажрашиш ёқасига бориб қолган 9та оила яраштирилиб, ҳамжиҳатликда яшашларига эришилгани ҳам ана шу гўзал туйғуларнинг устуворлигидан, қишлоқ кайвони онахонларининг тадбирли, ҳамфикр ва ҳамжиҳатлигидан! Бундан ҳам муҳими, ОФЙ хотин-қизлар фаоли Дилдора Худойберганованинг зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис қилиб, ҳамқишлоқларига қайишиб, эл бўлиб кетганидан.

- Қишлоғимиздаги ҳар бир аёл-қиз ҳаётига оид муаммонинг ижобий ҳал этилиши худди ўз шахсий муаммойимнинг ҳад этилиши каби кўнглимга хотиржамлик бағишлайди, - дейди Дилдора мамнуният билан.

Жамиятда аёлнинг тинч, хотиржам фаолият юритиши, албатта, унинг оилавий ҳаётига кўп жиҳатдан боғлиқ. Дилдоранинг бу томондан кўнгли тўқ. У бахтиёр оила бекаси, ибратли келин. Умр йўлдоши, Жумуртов ШФЙ ҳоким ёрдамчиси Равшан Ариков билан икки нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказишмоқда.

- Ишлашим, жамиятга фаол аралашишим учун барча шароитларни яратиб бергани учун оилам, умр йўлдошимдан миннатдорман, - дейди у эҳтиром билан. – Оиладаги ана шу ғамхўрлик туфайли жуда бахтиёрман.

Ўзини бахтиёр ҳис этган инсон ҳамиша ўзгаларга бахт улашишга қодир бўлади. Дилдорахон Худойберганованинг ҳар бир иш куни ҳамқишлоқ аёллар турмушини тўкис, уларнинг мушкулларини осон қилишдек эзгу ниятлар билан ўтади. Ўзи айтганидай, Амир Темурлик аёлларнинг қувончи ҳам, ташвиши ҳам ўзиники.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026