12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:36
Жамият 👁 437

“Қалдирғоч” болалар ёзги оромгоҳида “Бахтли болалик” номли концерт дастури ташкил этилди

“Қалдирғоч” болалар ёзги оромгоҳида “Бахтли болалик” номли концерт дастури ташкил этилди

Амударёлик болажонлар учун ёзги таътилни янада қизиқарли ва завқли тадбирларга бой тарзда ташкил этиш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Ёз кунларини тенгдошлари ва янги дўстлари даврасида ўтказаётган болажонларнинг қувончи чексиз. Бу эса уларнинг кейинги ўқув йилини ҳар жиҳатдан кучга тўлиб, завқ билан бошлашларига хизмат қилади.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, таълим сифатини ошириш масаласига доимий равишда эътибор қаратиб келинмоқда. Айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин топишларига кўмаклашиш давлатимизнинг доимий эътиборида. Буларнинг бари келажагимиз ворислари бўлмиш ёшлар учун янги имконият эшикларини очмоқда.

Айниқса, Республикамизнинг энг сўлим манзилларида ёш авлодни соғломлаштириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда саломатлигини тиклашга кўмаклашиш мақсадида ташкил қилинган оромгоҳлар болаларнинг ёзги таътилни мароқли ўтказишларига хизмат қиляпти.

Амударё туманининг Дўрман овулидаги 84-сонли мактаб биносида фаолият кўрсатаётган “Қалдирғоч” болалар ёзги дам олиш оромгоҳи ҳам шулар жумласидандир. Оромгоҳда ташкил этилаётган маданий-маърифий тадбирлар амударёлик ёшларга кўтаринки кайфият ва зиё улашмоқда. Яқинда тумандаги “Баркамол авлод” болалар мактабининг “Эстрада-вокал” тўгараги раҳбари Шокиржон Худойберганов ҳамда “Шўх болалар” жамоаси томонидан тақдим этилган “Беғубор болалик” номли концерт дастури ҳам оромгоҳ болаларига олам-олам қувонч бахш этди.

Концерт дастури аввалида “Эстрада-вокал” тўгараги раҳбари Шокиржон Худойберганов сўзга чиқиб, оромгоҳ болаларига таътилни мароқли ўтказишларига тилакдош бўлди ва бугунги кунда “Баркамол авлод” болалар мактабида фаолият юритаётган тўгараклар ҳақида маълумот бериб, барча ёшларни мазкур мактабга таклиф қилди.

Шундан кейин “Шўх болалар” жамоаси ёш ижодкорларининг яккахон ва гуруҳ чиқишларига навбат берилди. Ёшлар ижросида она Ватан, дўстлик, болалик, қадрдон мактаб мадҳи тараннум этилган шўх қўшиқлар янгради. Оромгоҳда дам олаётган болалар тенгдошлари куйлаган қўшиқлардан завқланиб, уларни қарсаклар билан олқишлашди.

Бахтли болалик – инсон умрининг энг беғубор, орзу-умидларга тўла жўшқин ва ҳароратли дамларидир. Шубҳасиз, болаларнинг кулгуси, кўзларидаги қувонч бутун оламни ёритадигандек гўё. Осмони мусаффо, тинч ва фаровон Ватанимизда бугун фарзандларимиз ёруғ келажак учун дадил ҳаракат қилишмоқда. Саҳнадаги ёш хонандаларнинг чиқишларини кузатиб, улар ижросидаги шўх қўшиқларни тинглар эканмиз, буларнинг барчаси мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларнинг амалий натижаси эканлигига яна бир бор амин бўламиз. Зеро, бундай байрамона кайфият фақат тинч ва осойишда заминда ҳукм суради.

“Қалдирғоч” болалар ёзги дам олиш оромгоҳида таълим-тарбия сифатини, спортнинг оммавийлиги, китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида аҳамият қаратиляпти. Дам олувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун “Беш ташаббус” доирасида тадбирлар ташкил этиляпти. Оромгоҳда ҳар бир боланинг ривожланиши, саломатлигига алоҳида эътибор қаратилиши, машғулотларнинг қизиқарли ўтиши эса уларнинг ҳам ақлан, ҳам жисмонан соғлом бўлиб улғайишларига замин яратмоқда. Хусусан, гуруҳлар ўртасида интеллектуал ўйинлар, спорт мусобақалари мунтазам равишда ташкил этиляпти. Туман Ахборот кутубхона маркази томонидан ўтказилаётган “Сайёр кутубхона” тадбирлари болаларни китобларга янада яқинлаштиряпти.

Тадбир якунида барча болалар қўлни-қўлга бериб, дўстлик даврасида севимли оромгоҳларини мадҳ этувчи қўшиқларни биргаликда куйлашди. Дарҳақиқат, бундай маданий-маърифий тадбирлар, концерт дастурлари маданий ҳордиқ чиқариш билан бир қаторда ёшларнинг беғубор қалбига дўстлик туйғуларини ҳам олиб киради.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026